“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Бош директори Владимир Владимирович Кузнецовнинг байрам табриги

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз кончилар!

Сизларни мусулмонларнинг асосий байрами – Қурбон ҳайити билан чин дилдан муборакбод этаман!

Ҳар бир мусулмон учун аҳамиятли бўлган ушбу диний байрам тинчлик ва яхшилик, кечиримлилик ва бошқаларга ғамхўрликни англатади. Адолат ва раҳм-шафқатни талаб қиладиган Ислом асослари одамларни умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлайди.

Сиз кўп асрлик анъаналарни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатнинг маънавий ва маданий хилма-хиллигини сақлашга ҳисса қўшасиз, жамиятда ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни тарғиб қиласиз.

Ҳурматли ҳамкасблар, мен бутун дунёда ва умуман бутун мамлакат бўйлаб эпидемиологик вазиятга қарамай, «Ўзбеккўмир» АЖ тақдири ва равнақи йўлидаги жасорат ва садоқатингизни алоҳида таъкидламоқчиман.

Ушбу байрам ҳар бир оилага илиқлик, ёрқин умидлар олиб кирсин, эртанги кунга ишончни мустаҳкамласин. Сиҳат-саломатлик, фаровонлик, тинчлик ва барча хайрли ишларингизда муваффақиятлар!

Яна бир бор Қурбон ҳайити муносабати билан чин қалбимдан табриклайман, Сизга ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман!

Ҳурмат билан,
В.В.Кузнецов,
“Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори