“Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори В.В.Кузнецовнинг Наврўз айёми муносабати билан байрам табриги

Хостинг картинок yapx.ru

Ҳурматли кўмир саноати ходимлари, азиз ҳамкасблар!

Ўзбекистон диёрига барча орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам кириб келмоқда. Сизни ана шу улуғ айём – шарқона янги йил билан каттаю кичик барча юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Азал-азалдан Наврўз руҳи ва фалсафаси Тинчлик, бунёдкорлик, бағрикенглик, шукроналик, меҳр-саҳоватдек улулғ мақсадларга уйғун ва ҳамоҳанг равишда намоён бўлиб келади. Байрам шукуҳи кезган кунларда барча бир-бирини қутлаб, Наврўзни шоду хуррамлик билан нишонламоқда. Дошқозонларда сумалаклар пиширилиб, дастурхонларга баҳор неъматларини тортилиб, шу ёруғ кунларга етказгани учун шукроналар айтилмоқда.

Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртни янада обод қилиш каби савобли ишлар Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда.