“Ўзбеккўмир”АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар Кенгаши раиси Даврон Абдурахманов,нинг байрам табриги

Хостинг картинок yapx.ru

Қадрли “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ёшлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланган. “Ўзбекистон Республикаси ёшлар кунини белгилаш тўғрисидаги қонун” 2017 йил 26 августда матбуотда эълон қилинди. Мана, уч йилдирки, бу сана мамлакатимизда кенг нишонланиб келмоқда. Сизларни энг аввало ана шу байрам муносабати билан, “Ўзбеккўмир” АЖ рахбарияти хамда шахсан ўзимнинг номимдан қизғин табриклайман.

Бугун акциядорлик жамиятимизда 2100 нафардан ошиқ йигит-қиз фаолият юритиб келмоқда. Сизлардек забардаст, зукко ва билимдон ёшлар, бугун нафақат корхонамиз ривожида, балки ижтимоий, спорт, маданий ва марифий соҳаларда корхонамиз нуфузини кенг жамоатчилик олдида кўтарилишига улкан ҳисса қўшиб келаётгани кишини қувотирмай қўймайди.

Хусусан, ўтган қисқа давр мобайнида жамиятимиз ёшлари улкан ютуқларни қўлга киритди. Жумладан, спорт соҳасида “Бош вазир кубоги – 2019” спорт мусобақасида волейбол бўйича фахрли 1-ўрин эгалланди. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ тизимида футбол бўйича ўтказилган ёшлар иттифоқи кубоги спорт мусобақасида “Шахтёр” жамоамиз 24 терма жамоа орасида ҳам фахрий 1-ўрин соҳиби бўлди. Спортнинг ушу йўналиши бўйича эса “Ўзбеккўмир”АЖ ходими Нормирзаев Дилшод “Олтин медал” ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, жамиятимиз ёшлари “Ёш китобхон”, “Шеърият ҳавасманди”, “Ўзбеккўмир маликаси”, “Мард ўғлон” ва бошқа қатор маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ҳурматли ёшлар!
Барчангизга келгуси ўқиш ва ишларингизда улкан зафарлар тилайман, юртга мадад бўлишдек згу ишга бел боғлаган экансиз бу йўлда омад доимо ҳамрохингиз бўлсин!