Prezident Murojaatnomasi: tarixiy hujjat chuqur o‘rganilmoqda

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси тақдим этилди. Пойтахтимиздаги муҳташам Конгресслар залида бўлиб ўтган тадбирни юртдошларимиз ва халқаро ҳамкорларимиз телевидение орқали ҳаяжон билан кузатиб бордилар. Айни кунларда ушбу Мурожаатнома мазмун-моҳияти меҳнат жамоаларида чуқур ўрганилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинмоқда.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 29 январь куни ўтказилган навбатдаги маънавият соати ҳам Юртбошимизнинг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган ана шу тарихий Мурожаатномаси ва унинг мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланди.

Хостинг картинок yapx.ru

Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов қисқача кириш сўзи билан очиб берган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков иштирок этди ва Мурожаатномадан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Тадбирда Президент Мурожаати хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Таъкидландики, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида янгилик бўлган бундай тадбир илк бор 2017 йил 22 декабрда ўтказилган эди. 2018 йилнинг 28 декабрида эса иккинчи Мурожаатнома тақдим этилди. Мазкур дастурий маърузалар чуқур мазмун ва катта аҳамиятга эгалиги, барча соҳаларга алоқадорлиги билан халқимизда ва ҳамкор мамлакатларда катта қизиқиш уйғотди.

Аввалгиларидан фарқли ўлароқ, бу йилги Мурожаатнома давлат ва нодавлат телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилди, баъзи каналларда сурдо таржима, рус ва инглиз тилларида берилди, шунингдек, барча ташкилот ва корхоналарда жамоа бўлиб тингланди. Мурожаатнома мазмун моҳияти жиҳатидан ҳаммани бирдек тўлқинлантирди, руҳлантирди ва келажакка бўлган ишончи ҳамда умидини яна бир бор оширди десак, муболаға бўлмайди.

Бу галги Мурожаатномада ҳам ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Шунингдек, муайян соҳани ривожлантиришни белгилаб берадиган йил номи ҳам эълон қилинди.

Президент Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижалари атрофлича таҳлил қилиб берилгани айниқса диққтга сазовордир. Сайловлар очиқ-ойдин, халқаро стандартлар асосида ўтказилишини 50 га яқин давлатдан ҳамда 10 та халқаро ташкилотдан 825 нафар кузатувчи назорат қилиб борди. Биринчи марта Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 316 кишилик тўлақонли миссияси билан яқин ҳамкорлик қилинди.

Мурожаатномада халқимизнинг фидокорона меҳнати билан 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да салмоқли натижаларга эришилгани алоҳида қайд этиб ўтилган. Барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида, инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди. Айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 4,2 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар ўсди.

Мурожаатномада мамлакатимизда 2020 йил ҳамда келгуси беш йилда амалга ошириладиган устивор вазифалар ҳам аниқ белгилаб берилди.

Давра суҳбати тарзида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар халқимизнинг бугунги ва эртанги орзу интилишлари акс этган Президент Мурожаатномасидан олган таасуротлари хусусида сўзлаб, мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Президент Мурожаатномаси чинакам тарихий ҳужжатдир. Унинг ортида чуқур таҳлилий ўрганиш ётади. Мазкур ҳужжатни бир марта ўқиб чиқиш ёки бир марта эшитиш кифоя қилмайди. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси, бутун жамиятимиз уни қўлга олиб қайта-қайта ўқиб чиқиши фойдадан ҳоли эмас.

Is gazidan zaharlanish holatlari nega kamaymayapti?

Бундай аянчли ҳодисаларнинг сабаби оддий: фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига ҳар доим ҳам тўлиқ риоя этилмаяпти, − дейди “Ўзбеккўмир” АЖ Махсус бўлим фавқулодда вазиятлар бошлиғи Ўткир Иноятов.

Ўткир Иноятов билан суҳбатимиз шу куннинг долзарб мавзуси − ис гази ва ундан заҳарланишнинг олдини олиш масалалари ҳамда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти корхоналарида фавқулодда вазиятларни юмшатишга қаралган чора-тадбирлар хусусида кечди.

− Ўзингизга яхши маълум, ҳозирги кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ, − дейди Ў.Иноятов. − Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Сабаби, у гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма − карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатлардаэса – анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
• ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
• иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
• газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
• ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
• ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш оқибатида содир бўлмоқда.

− Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш керак?

− Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймасликнинг қатор чоралари бор. Жумладан, хонадонларда газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек ёқилган плитани назоратсиз қолишига йўл қўймаслик, мўриконларни мутахассислар ёрдамида ўз вақтида тозалатиб туриш керак. Газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш ҳам мумкин эмас.

Агарда хонада газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.

Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш ҳам аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.

− “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ис газидан заҳарланишнинг, умуман табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан қандай тадбирлар амалга оширилмоқда?

− Хабарингиз бор, “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси раиси томонидан тасдиқланган йиғилиш баёнига асосан Республика миқёсида 2019 йилнинг 20 ноябрдан20 декабргача “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилди. Ойлик доирасида ташкил этилган тадбирларда “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарида қатор тарғибот ишлари олиб борилди.

Бу борада Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси билан ҳамкорлика ташкил этилган семинар муҳим аҳамият касб этди.

Жамият Бош муҳандиси А.Ш.Турсунов қисқача кириш сўзи билан очиб берган тадбирда “Ўзбеккўмир” АЖ ишчи ва раҳбар ходимлари эътибори хавфсизлик тизимларини кучайтириш, айниқса тунги вақтларда хавфсизликка эътиборлироқ бўлиш, корхона ва ташкилотларда кундалик иш фаолиятида табиий ва техноген фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилди.

“Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи ўринбосари, профилактика бўлими бошлиғи майор Б.Шайкулов, ушбу бошқарманинг бўлинма бошлиғи, лейтенант Ш.Кудратов, Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, капитан М.Джиянов, “Ўзбеккўмир” АЖ Меҳнат муҳофазаси, техника-саноат хавфсизлиги ва экология бўлими бошлиғи Ш.Хаитматовлар тадбирда сўзга чиқиб, фойдали тавсияларни бериб ўтдилар.

Айни кунларда жамият корхоналарида табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Ишчи-ходимларга ис гази ва ундан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсияномалар тарқатилди.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

“O’zbekko’mir” AJning 2019 yildagi ishlab chiqarish va moliyaviy faoliyati to’g’risida.

В 2019 году добыча угля составила 4 052,8 тыс.тонн или 82% к прогнозу (4 940 тыс.тонн) по сравнению с аналогичным периодом прошлого года 97,1% (4 174,4 тыс.тонн), в том числе по АО «Узбекуголь» 3 807,6 тыс.тонн или 84,8 % к прогнозу (4 490,0 тыс.тонн), темп роста к 2018 году 95,3% (3 993,4 тыс.тонн).

За отчетный период объем товарной продукциипо угольной отрасли в действующих ценах составил 738,2 млрд.сум или 83,9% к прогнозу (880,1 млрд.сум) по сравнению с аналогичным периодом прошлого года 116,2% (635,3 млрд.сум), в том числе по АО «Узбекуголь» 663,4 млрд.сум или 90,0% к прогнозу (737,2 млрд.сум), темп роста к 2018 году 112,0% (592,1 млрд.сум).

Товарная продукция по угольной отрасли в сопоставимых ценах составила 508,3 млрд.сум или 81,7% к прогнозу (622,2 млрд.сум), по сравнению аналогичным периодом 100,8% (504,2 млрд.сум), в том числе по АО «Узбекуголь» 456,4 млрд.сум или 86,6% к прогнозу (527,0 млрд.сум), темп роста к 2018 году 98,0% (465,9 млрд. сум).

За отчетный период выполнение объемов по вскрыше по отрасли составило 21,5 млн.куб.метров или 73,6% к прогнозу (29,2 млн.куб.метров), темп роста к 2018 году 132,8% (16,2 млн. куб.метров), из них по АО «Узбекуголь» 20,4 млн.куб.метров или 74,9% к прогнозу (27,3 млн.куб.метров), по сравнению с аналогичным периодом прошлого года 131,7 % (15,5 млн.куб.метров), вт.ч. по видам вскрышных работ:
– ж/д транспортом (доля34,3%) – 7,0 млн.куб.метровили 70,5% к прогнозу (10,0 млн.куб.м), в сравнении с соответствующим периодом 2018 года98,1% (7,2 млн.куб.м.);
– автотранспортом (доля 59,3%) – 12,1 млн.куб.метровили 116,5% к прогнозу (10,4 млн.куб.м.), в сравнениис аналогичным периодом прошлого года 171,8% (7,1 млн.куб.м.);
– конвейерная (доля 10,4%) – 6,4 млн.куб.метров или 18,4% к прогнозу (6,9млн.куб.м), по сравнению с соответствующим периодом прошлого года 9,9% (1,3м лн.куб.м).

Основными причинами невыполнения по вскрышным работам и добыче угля является:
– высокий уровень изношенности горнотранспортного оборудования – 44%;
– согласно Постановления Президента Республики Узбекистан № ПП4234 от 7 марта 2019 года в апрель-май месяцах 2019 года было предусмотрено приобретение автосамосвалов БелАЗ–75131, приобретение осуществлено на 2 месяца позже, а так же не приобретены 2 тяговых агрегата и 20 думпкаров предусмотренных Постановлением.

Кроме этого негативное влияние на выполнение показателей оказало интенсивное выпадение осадков, которые спровоцировали «сход» «Северного» оползня в объеме 22,4 млн.м3 вследствие чего были выведены из строя 4 железнодорожных заезда северного направления, а так же периодические сходы угольных бортов разреза, которые повлекли за собой снижение объемов добычи угля.

MAYDA TAShMAChILIK KESKIN KAMAYMOQDA

“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida korxona mulkini asrab-avaylash, ko‘mir mahsuloti talon-tarojining oldini olish, korrupsiyaga qarshi kurashish borasida qator tadbirlar amalga oshirib kelinmoqda. Jamiyatning “Avtomobil texnologik transporti” filialida o‘tkazilgan yig‘ilishda bu haqda qayd etib o‘tildi.

Yig‘ilishda IIV Transportda xavfsizlikni ta’minlash bosh boshqarmasi “Angren” va “Apartak” ko‘mir konlarini qo‘riqlash alohida otryadi komandiri, podpolkovnik S.Jalilov va profilaktika inspektori, leytenant A. Razzoqov so‘zga chiqdi.

Хостинг картинок yapx.ru

Yakunlangan 2019 yil davomida olib borilgan profilaktik tadbirlar natijasida huquqbuzarlik va jinoyatchilik holatlari keskin kamaydi, jumladan, mayda tashmachilik avvali yilga nisbatan 80 foizga kamayishiga erishildi. Mehnat jamoalarida huquqbuzarliklarni o‘z vaqtida bartaraf etishga qaratib tarqatilgan Murojaatnomalar va ogohlantiruv xatlari o‘zining yaxshi natijasini berayotgani ta’kidlandi. Ayni paytda profilaktika inspektorlarining soxaviy xizmatlar bilan hamkorlikda osoyishtalikni mustahkamlash, fuqarolar xavfsizligini ta’minlash, jamoat tartibini saqlash yuzasidan galdagi dolzarb vazifalariga e’tibor qaratildi.

Tadbirda uning ishtirokchilari ko‘mir konlarini yanada ishonchli qo‘riqlash, huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olish yuzasidan profilaktik tadbirlarga oid savollarga atroflicha javob oldilar.

“O‘zbekko‘mir”: texnika parki yangilanishda davom etmoqda

Жамиятнинг “Автомобиль технологик транспорти” филиалига Германия давлатидан яна учта Liebherr русумли замонавий бульдозерлар келтирилди. Айни кунларда ушбу техника воситалари жадал суръатда йиғилмоқда. Бу ҳақда филиал кадрлар бўлими бошлиғи Қутлуғ Тешабоев хабар қилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Янги бульдозерлар машинистлигига меҳнат стажи 5 йилдан кам бўлмаган 12 нафар энг тажрибали ва малакали ходимлар танлаб олинмоқда. Х.Юлдашматов, Д.Жумабаев, С.Аҳмедов, А.Мадалиев, А.Тоиров, Х.Бойназаров, М.Ховмудов, Ш.Тургунов, Б.Хожикулов, М.Хакимжонов, А Имонбердиев ва Б.Тошкараевлар шулар жумласидандир.

Машинистларга янги техникадан оқилона фойдаланиш бўйича саф бошлиғи А.Умрзоков, автобаза бошлиғи Б.Махатов, ўқув маркази бошлиғи, ёш ва иқтидорли мутахассис Д.Қосимовлар йўриқномалар бермоқда.

Маълумот учун, бундан сал аввал филиалга иккита Liebnerr бульдозерлари келтириб, йиғилган эди. Айни кунларда ушбу техника воситалари кўмир кони ички ағдармасида муваффақиятли ишлатилмоқда. 2019 йилнинг ёз ойида Белорусь Республикасидан келтирилган “Бел”АЗ” автосамоcваллари ҳисобига кон очиш ишларида автотранспорт воситаларининг улуши кескин ошган эди.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Auditorlik tashkilotlari diqqatiga!

Акционерное общество «Узбекуголь» объявляет конкурс по выбору аудиторской организации для проведения внешнего аудита в соответствии с международными стандартами аудита (МСА) финансовой отчётности АО «Узбекуголь», подготовленной в соответствии с Международными стандартами финансовой отчётности (МСФО), национальными стандартами бухгалтерского учёта (НСБУ) за 2019г., а также для проверки расчёта значений ключевых показателей эффективности (далее – КПЭ), интегрального коэффициента эффективности (далее – ИКЭ) и процентов их выполнения по квартально.

К участию в конкурсе допускаются аудиторские организации:

– осуществляющие аудиторскую деятельность не менее 10 лет;
– обладающие высокими рейтинговыми показателями в соответствии с национальной системой сертификации (не ниже А);
– имеющие успешный практический опыт в оказании услуг, связанный с международными стандартами финансовой отчётности (аудит, трансформация по МСФО), узбекским и международным компаниям не менее 5 лет;
– обладающие необходимыми профессиональными знаниями, опытом и репутацией, а также обладать ресурсными возможностями (финансовыми, трудовыми) для оказания услуг по международным стандартам аудита и финансовой отчётности;
– имеющие в штате специалистов, обладающих необходимой бухгалтерской (аудиторской) квалификацией в области МСФО и МСА и занимающихся как аудитом, так и сопутствующими ему консультационными услугами в области МСФО, владеющими международно-признанными сертификатами (ACCA, DipIFR, CPA, CIPA) и стажем работы не менее 5 лет.

Конкурсное предложение представляется в запечатанном конверте и должно содержать следующие документы:

– предложение участника конкурса об участия в конкурсе с предварительной стоимостью проведения аудиторской проверки;
– срок, в течение которого конкурсные предложения имеют силу;
– копию лицензии на право занятия аудиторской деятельностью;
– информацию о компании, в том числе копию свидетельства о государственной регистрации аудиторской организации;
– перечень наиболее крупных клиентов компании и соответствующий опыт работы аудиторской компании;
– копии квалификационных сертификатов аудитора и другие международные сертификаты;
– копию страхового полиса;
– методику проведения аудита.

Сроки проведения конкурса и оказания услуг:

Конкурсный отбор аудиторской организации для проведения аудита финансово – хозяйственной деятельности АО «Узбекуголь» за 2019 год, будет осуществляться в течение 10 дней со дня публикации объявления.
Результаты работы по внешнему аудиту должны быть представлены Заказчику не позднее 1 апреля 2020 года.

Коммерческие предложения на участие в конкурсе принимаются по адресу:

Республика Узбекистан, 110200, Ташкентская область, г.Ангрен, ул. Истиклол 1.
Телефоны для справок: + 998 (71) 150-39-80, факс + 998 (71) 150-39-89
Электронная почта: e-mail info@coal.uz
Веб-сайт: www.uzbekcoal.uz

Руководств АО «Узбекуголь»

06.01.2020.

Собиқ қуролдошлар дийдорлашдилар

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Бундан 31 йил муқаддам, яъни 1989 йилнинг 15 февраль куни собиқ совет иттифоқининг афғон тупроғидаги мақсадсиз миссияси якунига етиб, иттифоқ қўшинлари бу юртдан бутунлай олиб чиқиб кетилган эди. Улар орасида 63 мингдан зиёд ўзбекистонлик, шу жумладан кейинчалик “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида меҳнат қилган ва ҳозир ҳам меҳнат қилаётган 70 нафар байналмилал жангчи ҳам бўлган.

Мамлакатимизда ўша олис жанггоҳларда шаҳид кетган байналмилал жангчилар хотираси ҳамиша ёдга олиниб, мақсадсиз маҳорабадан омон қайтганларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинади.
Жорий йилнинг 10 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ана шундай эҳтиром тадбири ташкил этилди. Жамият корхоналарида меҳнат қилган фахрий ва бугунги кунда ишлаб чиқаришда фаол иштирок этаётган собиқ байналмилал жангчилар Ангрен шаҳридаги “Замин” тантаналар залида ёзилган байрамона тўкин дастурхон атрофидан жой олиб, яна бир бор дийдорлашдилар.

Маълумотларга кўра, 1979-1989 йиллар мобайнида Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда Ўзбекистондан 65 минг ҳарбий иштирок этган, улардан 1512 нафари ҳалок бўлиб, 2 ярим мингга яқин аскар ва зобитлар Ватанга ногирон бўлиб қайтган.

Тадбир Афғон тупроғида қолиб кетган ўзбек ўғлонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов тадбирни қисқача кириш сўзи билан очар экан, гапни тинчлик-осойишталик, бунёдкорлик, аҳиллик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ҳукм сураётган бу юртда яшаётганимизга шукроналик билан бошлади. Урушнинг даҳшатини унда иштирок этганлар, сиз – байналмилал жанчилар яхши биласиз. Халқимизда тинчлик – энг бебаҳо неъмат деган ибора бежиз айтилмайди, деди жумладан А.Қаюмов.

Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Ангрен бўлими раиси Абдухалил Жумабоев тадбирда сўзга чиқди. У Афғонистонда олиб борилган ҳарбий ҳаракатларда Ангрен шаҳридан 700 нафардан зиёд ўғлон иштирок этиб, уларнинг 24 нафари шаҳид бўлгани, бўлим томонидан Ватанга омон қайтганлардан 400 нафарга яқин собиқ байналмилал жангчининг кейинги тақдирига ойдинлик киритилгани, айни пайтда изланишлар изчил давом эттирилаётганини таъкидлади. “Ўзбеккўмир” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан байналмилал жангчиларга кўрсатилаётган эҳтиром учун миннатдорлик билдирди ва қуролдош дўстларини, барчани Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.

Собиқ байналмилал жангчи ‒ “Ангрен кўмир кони” филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Бозорвой Ҳасанов ва бошқалар тадбирда сўзга чиқди.

Таниқли сўз устаси Болтавой Тошматов ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Феруза Қувончбековаларнинг бадиий чиқишлари даврага файз киритди.

ЭНГ ЯХШИ ИНВЕСТИЦИЯ БУ ‒ ТАЪЛИМГА ҚИЛИНГАН ИНВЕСТИЦИЯ

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти корхоналарида бугунги кунда 6 минг 300 нафардан кўпроқ ишчи-ходим фаолият кўрсаётган бўлса, уларнинг 500 нафардан зиёдроғини олий маълумотли мутахассисарлар ташкил этади. Замонавий кон технологиялари билимларига эга ушбу мутахассислар ишлаб чиқариш жараёнини муваффақиятли бошқаришда бевосита иштирок этиб келмоқда.

Акциядорлик жамиятида кадрларни қайта тайёрлаш йўналишида 2016 йили Россия Федерациясининг Кемерова ҳудудий малака ошириш институтида (РИПК) 120 нафарга яқин ходим кўмир қазиб олиш технологияси бўйича малака ошириб қайтган эди. Улар орасида “Ангрен кўмир кони” филиали бошлиғи Акром Холдибеков, “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиали бош муҳандиси Жамолиддин Алимкулов, “Ангрен кўмир кони” филиали участка бошлиғи Бахтиёр Турсунов, шу филиал участка бошлиғи ўринбосари Мираббос Муратаев ва бошқа кўплаб етук раҳбар-мутахассислар бор.

Жамият корхоналарида илмга чанқоқ ёшлар ҳам қўллаб-қуватланмоқда. Беш йил ва ундан ортиқ вақт меҳнат қилган ва бугунги кунда Тошкент давлат техника университетининг 4-босқичида таҳсил олаётган 4 нафар, Халқаро МВА даражасини олиш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги Олий Бизнес мактабида таҳсил олаётган 5 нафар талабанинг ўқув шартнома пуллари тўланиб, сифатли таълим олиши учун зарур шароит яратиб берилган. 16 нафар ходим янги техника ва технологияларни ўзлаштириш учун ХХРдаги Ляонинг университетига бепул ўқитишга юборилган ва улар ҳозирги кунда 3-босқичда таҳсил олишмоқда.

Жамият томонидан Республикамизнинг илғор олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида ўқиш учун тавсиянома берилиб, ўқитилаётган ходимлар сони эса 53 нафарга етди. Меҳнат фаолиятидан ажралмаган ҳолда таълим олаётган бу ходимларга ўқиш вақтида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда олий ўқув юртида назарий билимларини ўстириш имконияти яратилган.

Айни пайтда корхона ҳисобидан ўқитилаётган ходимларнинг таълим олиш сифати жиддий назоратга олинган. Жамият Бош директори ўринбосари Хамза Абдуллаев чет элдаги талабаларининг ўқиш ва яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида 2019 йилнинг 11-14 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасига хизмат сафарини амалга ошириб қайтди.