O‘QUV-TAKTIK MAShG‘ULOTI O‘TKAZILDI

“Темирйўл транспортини бошқариш” филиалида фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув-тактик машғулот ўтказилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Тадбирдан кўзланган мақсад “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш ҳудудида “Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш режаси”ни амалда текшириш, раҳбар таркиби ва ФМ тузилмалари шахсий таркибининг фуқаро муҳофазаси тадбирларини бажаришдаги тажриба ва малакасини ошириш, объект раҳбарияти ва Жамият фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат эди.

Жамият тасарруфидаги “Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводи”, Капитал қурилиш бошқармаси” “Ёпиқ усулда кўмир қазиб олиш кони”, “Моддий таъминот бошқармаси”, “Энергич ва телекоммуникация тизимлари” филилаллари Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси мутахассислари жалб этилган тадбир тўрт босқичда ўтказилди. Жараёнда ер қимирлаган вақтда содир бўладиган ёнғинни ўчириш, ишдан чиққан алоқани тиклаш, ишчи ходимларни маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларидан эвакуация қилиш, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф қилиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш борасида шахсий таркибнинг тайёргарлик ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган ўқув тактик машғулоти давомида кўзда тутилган мақсадларга эришилди. Айни пайтда фавқулодда вазиятларга тайргарлик юзасидан келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, ўқув тактик машғулоти 21 январь куни “Ёпиқ усулда кўмир қазиб олиш” филиалида ташкил этилган эди.

Yoshlar bilan davra suhbati

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш тадбирлари доирасида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ёшлар фаоллари билан давра суҳбати ўтказилди.

Сўнгги уч йил давомида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу эса 2 минг нафардан зиёд йигит-қиз меҳнат қилаётган “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ёшларини ҳам беҳад қувонтириб, уларни янгидан-янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Давра суҳбатида Жамият Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди. Жамиятда 2020 йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ёшлар билан ишлаш бўйича чора-тадбирлар дастури билан бачани таништирди. Ушбу ҳужжатнинг аҳамияти ва унда белгиланган тадбирлар ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда “Автомобиль технологик транспорти” филиали ходимлар бўлими бошлиғи Қутлуғ Тешабоев ва бошқалар сўз олиб, Жамиятда ёшлар билан ишлаш бўйича дастурнинг бажарилиши йигит-қизларнинг хизмат ва жамоат ишларидаги фаоллигини ошириш, салоҳиятларини юзага чиқаришда муҳимлигини таъкидладилар.

Давра суҳбатида Жамият ижро аппарати махсус бўлим фавқулодда вазиятлар бошлиғи Ўткир Иноятов ҳамда меҳнат муҳофазаси, техника, саноат ҳавфсизлиги ва экология бўлими бошлиғи Шукуржон Хаитматов йиғилганларга ўз йўналишлари бўйича маълумот ва тушунчалар берди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Хостинг картинок yapx.ru