O‘tgan yili Angren konlaridan qancha ko‘mir qazib olindi?

“Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг январь ойида 304,5 минг тонна ўрнига 364,6 минг тоннадан кўпроқ кўмир қазиб олинди. Истеъмолчиларга ой давомида 304,5 минг тонна ўрнига 356,7 минг тоннадан зиёдроқ маҳсулот жўнатилди ва бу борадаги режа 117,2 фоизга бажарилди.

Жамият Бош директори ўринбосари Ҳамза Наимович Абдуллаев мухбиримизга қуйидагиларни сўзлаб берди:

Хостинг картинок yapx.ru

− “Ўзбеккўмир” АЖ Республикада кўмир қазиб олувчи ва маҳсулотни юклаб берувчи ягона ва йирик корхона саналади. Ёқилғининг ушбу турига Ангрен ва Янги Ангрен иссиқлик электр станциялари, чекка ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли томонидан талаб юқори. Ана шу талаб ва эҳтиёжларни ҳисобга олиб жамиятимизда кўмир қазиб олиш ва истеъмолчиларга етказиб беришни кўпайтириш бўйича истиқболли лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.

Кўмир саноати корхоналари томонидан 2019 йилда 4,052 миллион тоннадан зиёдроқ кўмир қазиб олинган ва истеъмолчиларга 4,2 миллион тонна қаттиқ ёқилғи етказиб берилган эди. Жорий йилдаги режалар янада улкан. Айни пайтда кўмирни бойитиш, ундан дизель ёнилғиси ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш қаби қатор ишлар кўзда тутилган.

Кўмир саноати тизимида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишга катта эътибор берилмоқда. Айни кунларда тўрт нафар ходим Тошкент Давлат техника университетида, 5 нафар ходим Олий Бизнес мактабида, 16 ходим Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг университетида таҳсил олмоқда. Бундан ташқари 53 нафар ходим “Ўзбеккўмир” АЖ тавсияси асосида мамлакатимиз олий ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқияпти.

Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда кўмир саноати ходимлари ўртасида турли спорт-соғломлаштириш мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинади. Ходимларга транспорт, умумий овқатланиш ва бошқа зарур хизматлари кўрсатишни янада яхшилаш чорлари ҳам кўзда тутилган.