Ayol – ijodkor, ayol – har ishda madadkor

Ҳар қандай давлат ва жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги азал-азалдан аёлларга бўлган муносабат билан белгилаб келинади. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида “Аёлларнинг оиладаги ва жамиятдаги ўрни” мавзусида 2 март куни ўтказилган маънавият соатида ана шу гап алоҳида таъкидланди.

Хостинг картинок yapx.ru

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббускорлигида “Қурилиш-монтаж ишлари” филиали мажлислар залида ташкил этилган тадбирда Жамият корхоналаридан 300 нафар вакил иштирок этди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов тадбирни қисқача кириш сўзи билан очиб берар экан, Жамият корхоналарида меҳнат қилаётган хотин-қизларни яқинлашиб келаётган Баҳор, Гўзаллик ва Насофат байрами – 8 март билан қизғин қутлади.

Тадбир меҳмонлари − таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбековнинг мамлакатимизда рўй бераёган ўзгаришлар, хотин-қизларга кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамҳўрликлар хусусидаги суҳбати, Ангрен шаҳар бош инфекционисти Роза Темированинг соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга оид фойдали маслаҳатларга тўла маърузаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакили Абдурашид Мирзаҳмедовнинг Аёлнинг оила ва жамиятдаги мавқеи борасидаги маърузаси ҳам катта қизиқиш билан тингланди.

Хостинг картинок yapx.ru

Аёл – ижодкор, аёл – ҳар ишда мададкор. Ҳаётни ҳаётга, авлодни авлодга уловчи аёл. Аёл – оиланинг, жамиятнинг ишончи, таянчидир. Аёлга эҳтиром янглиғ ана шундай кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир “Ўзбекконцерт” корхонасининг хушовоз эстрада хонадаси Феруза Абдуллаева иштирокидаги байрам дастури билан якунланди.