Ob’ekt favqulodda vaziyatlarga “cheklangan tayyor!”

“Ўзбеккўмир” АЖ таркибидаги филиалларда “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Тошкент вилояти хокими − Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 12 январдаги ҳамда Ангрен шаҳар ҳокими ва “Ўзбеккўмир” АЖ Бош директорининг шу асосдаги тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган тадбир уч босқичда ташкил этилди.

1-босқич. Диспетчер хизматига шартли маълумот келиб тушди. Ушбу фавқулодда вазият бўйича барча тегишли раҳбарият ва ишчи ходимларга огоҳлантирувчи хабар етказилди.

2-боскич. Зилзила натижасида портловчи моддалар сақлаш омборининг маъмурий биноси қулаб кетган. Натижада икки нафар ишчи-ходим жабрланганлиги аниқланди. Ёнғин чиққанлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Хизматлар алоқа ва хабар бериш гуруҳи томонидан ҳолат бўйича хабардор қилиниб, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, 2-алоҳида ҳарбийлаштирилган “Кон-қутқариш взводи” ходимлари томонидан қутқарув иши амалга оширилди. “Ангрен кўмир кони” филиали тез тиббий хизмати бўлими томонидан жабрланганлар Ангрен шаҳар шифохонасига олиб кетилди.

“Ангрен кўмир кони” филиалига қарашли 53-қисм ёнғин қутқарув гуруҳи томонидан содир бўлган ёнғин ўчирилиб, авария-тиклаш гуруҳи томонидан тупроқ-тозалаш ишлари олиб борилди.

3-босқич. Эвакуация гуруҳи ва санитар дружина ҳамда қутқарув гуруҳлари томонидан зилзила пайтида асосий бинодан тузилманинг қимматбаҳо қоғозлари ва ишчи ходимлар хавфсиз жойга юборилиб, махсус тактик ўқув машқи якун ясалди.

− Ўқув машқида 93 нафар ходим (8 нафар дружина груҳи, 7 қутқарув гуруҳи, 8 жамоат тартибини сақлаш гуруҳи, шунингдек, алоқа хабар бериш, ёнғин ўчириш, разведка гурурҳлари ҳамда эвакуация комиссияси ва тиббий хизмат бўлими ва бошқа тегишли гуруҳлар), олтита техника жалб қилинди ва жамоамизда фавқулодда вазиятларга тайёргарлигимиз яна бир бор синовдан ўтказилди, − деди биз билан суҳбатда “Ўзбеккўмир” АЖ махсус бўлим фавқулодда вазиятлар бошлиғи Ўткир Иноятов.

Маълумот учун, махсус тактик ўқув машғулотига сигнал жорий йилнинг 10 март куни эрталаб соат 9:30 да берилди. Саф кўриги соат 10.00 да ўтказилди. Машқлар соат 12.30да якунланди ва тадбирга қўйилган вазифалар бажарилди: объект фавқулодда вазиятларга “чекланган тайёр” деб баҳоланди.