Umumxalq hashari: 1000 tup mevali, 1200 tup manzalari daraxt ko‘chatlari o‘tqazildi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йилнинг 14-15 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарида «Ўзбеккўмир» АЖ ходимлари фаол иштирок этдилар.

Ҳашар кунлари Ангрен шаҳридан акциядорлик жамиятига бириктирилган ҳудудларда қатор ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билан олиб борилди. 14 март куни акциядорлик жамиятидан умумҳисобда 188 ишчи-ходим ҳашарда қатнашди, 4 дона техника жалб этилди. 15 март куни 130 киши ҳашарга чиқди, 5 дона техника сафарбар қилинди.

− Икки кун давомида жамиятимиз бўйича 3500 метрдан ортиқ йўл атрофи ва ариқлар тозаланиб, 1500 тупдан кўпроқ дарахт оқланди, техника ёрдамида 28 тоннадан зиёд чиқинди белгиланган жойга олиб чиқилди. Ҳашар кунлари 1000 туп мевали, 1200 туп манзалари дарахт кўчатлари ўтқазилди, − дейди ҳашарга бош-қош бўлган «Энергия ва телекоммуникация тармоқлари» филиали бошлиғи, халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати Эркин Жўраевич Эргашев.

«Ўзбеккўмир» АЖ корхоналари ҳудудида ҳам ҳашар кўтаринки руҳда ташкил этилди. Хусусан, “Автомобиль-технологик транспорти бошқармаси” филиали ҳудудидаги бўш ер майдонларига унумдор тупроқ солиниб, 50 туп ўрик, 50 туп олма дарахти кўчатлари ўтқазилди.

Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан Жамият ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан қабул қилинган қўшма қарорга асосан, март-апрел ойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари изчил давом давом эттирилади. Шунингдек, байрам арафасида ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги мавжуд фуқаролар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинади, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru