YaXShILIKNI HAR KIM, HAR KUNI QILMOG‘I DARKOR

Ўлкамизда гўзал Баҳор ҳукм сураётган, Янгиланиш, Яшариш ва Бунёдкорлик фасли − Наврўз арафасида шаҳар ва қишлоқларимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари билан бирга халқимизнинг меҳр-оқибатлилигини ўзида мужассам этган ёрдамга муҳтож қишиларга байрам йўқловлари ҳам ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан кўтаринки руҳда ўтказилган “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида айни кунларда ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги мавжуд фуқаролар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган оилалар Наврўз олдидан йўқланиб, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

17-18 март кунлари Жамият корхоналари раҳбар-мутахассислари ва касаба уюшма қўмиталари фаоллари моддий кўмакка муҳтож кўплаб оилаларда бўлиб, уларга меҳр улашдилар.

Меҳр кунда керак, дейди доно халқимиз. Наврўз байрами арафасидаги бундай йўқловлар нуроний ёшдаги кўмир саноати меҳнат фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, эътиборга муҳтож кишиларга байрамона кўтаринки кайфият бағишлади.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru