Синовли кунларни биргаликда енгиб ўтамиз

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбеккўмир” АЖ ишчиларининг хизмат автобусида ноқулай аҳволда ишга қатнаётгани акс эттирилган видео тарқалди. Ушбу видеолавҳа асносида хизмат автобуслари ишчи-йўловчиларни меъёридан кўп олаётганига эътироз билдирилган.

«Ўзбеккўмир» АЖ тегишли бўлимлари ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ушбу масала ўрганиб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарори ва Жамият Бош директорининг шу асосдаги буйруғи ижроси доирасида бугунги кунда Жамиятнинг барча таркибий бўлинмалари ва филиалларида кучайтирилган тартиб жорий этилган.

Бунда энг аввало ходимларнинг иш жойлари, бириктирилган ҳудудлар ҳамда хизмат автоуловлари санитария нормаларида кўрсатилган даражада доимий равишда дезинфекция қилинмоқда. Иш жойида бўлишнинг зарурияти ва бажариладиган ишнинг муҳимлиги ўрганиб чиқилиб, асосий фаолиятга таъсир этмаган ҳолда ишчи-ходимларга навбатдаги меҳнат таътили берилди. Иш жойларида қолган ходимларнинг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан ташкил этилмоқда. Шунингдек, иш жойлари шахсий ҳимоя ва гигиеник воситалари (ниқоб, совун, спиртли антисептик) билан таъминланган.

Видеолавҳада «Темир йўл транспортини бошқариш» филиали ходимларига хизмат кўрсатаётган «MAN» русумли йўловчи ташувчи автоуловидаги ҳолат акс эттирилгани аниқланди.

Шуни алоҳида қайд этиш керак, карантин шароитида жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳаракати ўта чекланган. Жамиятда вазият тақазосидан келиб чиқиб, хизмат автоуловлари қатнов жадваллари жиддий қайта кўриб чиқилди ва улар қатнови устидан назорат кучайтирилган.

Карантин муносабати билан «Темир йўл транспортини бошқариш» филиалига бириктирилган автоуловлар йўлга чиқишидан олдин ва хизмат жараёнида автокорхона махсус ходимлари ва ҳайдовчилар томонидан мунтазам равишда дизинфекция қилинмоқда.

Видеолоавҳада акс эттирилган ҳолат юзасидан филиал ходимлари вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, бугунги карантин шароитида қатор чекловлар ўрнатилгани, барча карантин талабларига сўзсиз бўйсуниши, айни пайтда сабрли бўлиш, муаммолар юзага келганида ўзаро баҳамжиҳатликда бартараф этиш лозимлиги тушунтирилди.

«Ўзбеккўмир» АЖ Матбуот хизмати

Кўмир саноати заҳматкашлари ҳам хизматда!

Айни пайтда барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам аҳоли саломатлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалашининг олди олиш учун барча соҳаларда хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Хусусан, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан карантин эълон қилинган кундан бошлаб дезинфекциялаш билан боғлиқ муҳим топшириқлар сўзсиз таъминланаяпти. Бу ҳақда Агрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ёзмоқда.

Карантин бошлангандан буён Ангрен шаҳридаги барча кўчалар махсус гигиеник восита ва техникалар ёрдамида дезинфекция қилинаяпти. “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан зарарсизлантириш ишлари ҳар куни барча филиалларда, ишлаб чиқариш участкалари ва цехларида давом эттирилаяпти. Хусусан жамият маъмурий биноси ва идора жойлашган ҳудудда тўлиқ дезинфекция ишлари бажарилди. Жамиятга қарашли махсус ёнғин хавфсизлиги қисмининг матонатли меҳнаткашлари туну кун хизматда. Ушбу жамоада ҳам “Сиз биз учун уйда қолинг, биз сиз учун ишга борамиз! ” лойиҳаси доирасида ишчи-ходимлар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этишаяпти.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

«Ўзбеккўмир»: коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қандай тадбирлар амалга оширилмоқда?

Айни кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси ва унинг олдини олиш бўйича кенг қамровли тадбирлар йўлга қўйилган.

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида ҳам санитария-эпидимиологик осойишталикни таъминлаш кун тартибидаги энг долзарб масалага айланган. Ҳозирги кунда Жамият Бош директорининг буйруғи асосида барча таркибий бўлинмалар ва филиалларда кучайтирилган тартиб жорий этилди.

Бунда энг аввало ходимларнинг иш жойлари, бириктирилган ҳудудлар ҳамда хизмат автоуловлари санитария нормаларида кўрсатилган даражада доимий равишда дезинфекция қилинмоқда. Иш жойида бўлишнинг зарурияти ва бажариладиган ишнинг муҳимлиги ўрганиб чиқилиб, асосий фаолиятга таъсир этмаган ҳолда ишчи-ходимларга навбатдаги меҳнат таътили берилди. Иш жойларида қолган ходимларнинг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан ташкил этилмоқда. Шунингдек, иш жойида бўлган пайтда шахсий ҳимоя ва гигиеник воситалари (ниқоб, совун, спиртли антисептик) билан бўлиш устидан назорат ўрнатилган.

Айни пайтда корхоналаримизга ташриф буюрувчи шахслар (бошқа ташкилот вакиллари, жисмоний шахслар ва ҳ.к.) қабул қилиш максимал даражада чекланди. Бу иш масофадан амалга оширилмоқда. Ташриф буюрувчиларни ўта зарур ҳоллардагина фақат шахсий ҳимоя ва гигиеник воситаларини (ниқоб, совун, спиртли антисептик) қўллаган ҳолда киритиш мажбурий тартиби жорий этилган.

Коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олишда шахсий ҳимоя ва гигиеник воситаларидан фойдаланиш ўта муҳим аҳамията эга. Ушбу воситаларни ҳозирда тендерсиз, тўғридан-тўғри шартномалар орқали харид қилишга рухсат берилгани учун таъминотда айтарли муаммолар йўқ. Ҳозиргача 200 кг. хлор, 5 минг погон метр мато келтирилди. Жамиятимиз қошида фаолият кўрсатаётган касаначилар томонидан тайёрланаётган тиббий ниқоблар жамият корхоналари талаблари бўйича етказиб берилмоқда.

Шукуржон Ҳаитматов,
«Ўзбеккўмир» АЖ меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника ҳавфсизлиги бўлими бошлиғи