“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида маърузаси тингланди.

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда тизимдаги филиаллар касаба қўмиталари ишчи-ходимларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоялаш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчи-ходимлар ва оила аъзоларини дам олишларини ташкиллаштириш, соғликларини тиклаш ва турли моддий ёрдамлар кўрсатиш вазфаларини изчил амалга ошириб келмоқда, деди жумладан нотиқ.
Жумладан, 2018 йил давомида жами 100 нафар, 2019 йил давомида эса 130 нафардан ортиқ ишчи-ходим санаторийяларга берилган йўлланмалар билан ўз соғликларини тикладилар.
“Ўзбеккўмир” АЖ қарамоғидаги 310 ўринга мўлжалланган “Коинот” болаларни соғломлаштириш оргоҳида ўтган йил ёз мавсумида 938 нафар (шулардан 93 нафари имтиёзли) болалар соғломлаштирилди. Ҳар йили тизимдаги ишчи-ходимларнинг фарзандларига Янги йил совғаларини берилиб, арча байрамларини ўтказиш анъанага айланган.
Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ҳам катта эътибор берилмоқда. Шу мақсадда филиаллар ўртасида спортнинг волейбол, минифутбол, шахмат-шашка, теннис турлари бўйича спартакиадалар мунтазам ўтказилди. “Ўзбеккўмир”АЖнинг футбол бўйича терма командаси биринчи ўринни, жамиятнинг волейболчи аёллари эса Бош Вазир кубоги учун ўтказилган мусобақада ҳам биринчи ўринни эгалладилар.
Жамоа шартномасида тизимда меҳнат қилаётган хотин-қизларга алоҳида бўлим қабул қилинган бўлиб, уни бажарилиши амалга оширилмоқда. Жумладан, ёш болали аёлларга 1 соат иш вақти қисқартирилган ҳолатда ишлаш, қўл меҳнатига жалб қилмаслик, 12 ёшгача бўлган 3 ва ундан ортиқ нафар (16 ёшгача ногирон боласи) фарзанди бор аёлларга моддий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Пандемия муносабати билан киритилган карантин даврида аҳолининг муҳтож қатламларига 300 тўпламдан ортиқ озиқ-овқатлар тарқатилди. “Саҳоват ва кўмак” умумҳалқ харакати доирасидаги тадбирлар учун “Ўзбеккўмир” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан шаҳар учун 100 та озиқ-овқатлар тўпламлари ажратилди.
Умуман олганда, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимларни ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича жамоа шартномасида белгиланган тадбирлар бажарилмоқда.
Ҳисбот юзасидан музокараларда “Энергия ва коммуникация тармоқлари” филиали раҳбари Э.Эргашев, “Қурилиш монтаж бошқармаси” филиали раҳбари А.Маннапов, “Ангрен кўмир кони” филиали раҳбари в.б. А.Рискулов, “АТТ” филиали экспедитори И.Пардаев, “Ангрен кўмир кони филиали экскаватор машинисти А.Рустамкулов ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг ҳисбот давридаги фаолияти “қониқарли” – деб, топилди.
Конференцияда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси тафтиш комиссияси аъзоси Лола Муминованинг ҳисоботи ҳам тингланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Касаба уюшма қўмитасининг 19 кишидан иборат янги таркиби, шунингдек, кўмитанинг юқори органи коференциясига делегатлар сайланди.
Абдуносир Қаюмов Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг раиси этиб қайта тасдиқланди.
Конференцияда “Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори В.В.Кузнецов, Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси в.б. С.Тухтаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати