Кончи меҳнати юксак мукофотга сазовор бўлди

Юртимизда Истиқлол шодиёналари бошлаб юборилди. Жамият ҳаётидаги фаол иштироки учун қатор юртдошларимизнинг Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлгани ҳақидаги хушхабарлар байрамга алоҳида файз бағишламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 август куни имзо чеккан Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Қувончлиси, мукофотланганлар орасида кўмир саноати ходимлари ҳам бор.

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг «Ангрен кўмир кони» филиали тоғ-кон участкаси экскаватор машинисти Хатамов Абдинаби Уралович ана шундай меҳнати юксак эътироф этилган жамоадошимиздир. У кончилик соҳасидаги мислсиз фаолияти учун «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

загрузить фото,загрузить картинку

Шу муносабат билан бугун, 29 август куни “Ўзбекўмир” АЖ маъмурий-хўжалик биносида қаҳрамон жамоадошимизни қутлашга бағишланган тантанали маросими ўтказилди.

Шу ўринда қаҳрамонимиз ҳақида қисқача маълумот: Абдунаби Хатамов 1967 йилда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги ҳозирги Илғор қишлоғида да туғилган. 1985 йилда Ангрен шаҳридаги 10-сонли касб ҳунар техника билим юртини томомлагач, меҳнат фаолиятини “Ангрен кўмир кони” экскаватор машинисти ёрдамчиси лавозимидан бошлаган. Орада ҳарбий хизматни ўтади ва яна қадрдон меҳнат жамоасига қайтиб келди. Аввал йўл монтёри бўлиб фаолиятини давом эттирди. Кейинчалик дастлаб бошлаган ишига қайтди. Узоқ йиллар экскаватор машинистига ёрдамчи бўлиб ишлаши натижасида ушбу касб сир-асрорларини пухта ўрганди. Ниҳоят 2004 йилдан ўзи бундай кон техникасини мустақил бошқара бошлади. Мана, бугунги кунда у кўмир конида энг донгдор экскаватор машинисти. Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган “ЭКГ-8И” русумли йирик экскаваторлардан бирини муваффқиятли бошқариб, йиллик режаларини мунтазам равишда 100-107 фоизга бажариб келмоқда.

Масалан, 2016-2018 йилларда ўзига бириктирилган экскаваторда кўмир устки қатламидаги 1 341 496 кубометрдан ортиқ тоғ жинсларини юклашга эришган. Техникадан унумли ва оқилона фойдаланиш, ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиб туриш, электр энергиядан тежамкорлик билан фойдаланишдаги шахсий намунаси эса кўпчиликка ибратдир. Тажрибали экскаватор машинисти мураббий сифатида ҳам танилган. У ёш мутахассисларга “ЭКГ-8И” экскаваторини бошқариш сир-асрорларини сабот билан ўргатиб келади, ушбу кон техникасидаги носозликларни бартараф этишга оид маслаҳатларини аямайди. Айни пайтда жамоат ишларида ҳам фаол. Корхона ва маҳаллада ўтказиладиган барча тадбирларда мунтазам иштирок этади. Ишда илғор, жамоада ҳурмати баланд, оилада меҳрибон ва ғамҳўр ота.

Тантанали маросимда акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов ва бошқалар сўзга чиқиб, Абдунаби Хатамовни давлатимзнинг юксак мукофоти билан самимий муборабод этдилар. Тадбир қаҳрамонига зарбоф тўн кийдирилди.

Ўз навбатида тадбир қаҳрамони ушбу юксак мукофот учун ҳукуматимизга миннатдорчилик билдирди. Орден нафақат ўзи учун, балки, Ангрен кўмир жамоаси, қолаверса, кўмир саноати ходимларининг машаққатли меҳнати учун берилганини таъкидлади. Мукофот масъулият юклайди, деди, бундан кейин ҳам бор куч ва тажриасини соҳа ривожи учун аямай сарфлашини билдирди.

Маълумот учун, Мустақиллик йилларида “Ўзбеккўмир” АЖ филиалларидаги 26 нафар киши Давлат мукофотларига сазовор бўлди. Улардан 1 нафари Республикада хизмат кўрсатган саноат ходими, 2 нафари “Дўстлик” ордени, 6 нафари “Меҳнат шуҳрати” ордени, 18 нафар ходим “Шуҳрат” медали соҳибидир.

Неъмат Душаев,
Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати раҳбари

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Бош директори Владимир Владимирович Кузнецовнинг байрам табриги

Ҳурматли ҳамкасблар!

Мустақиллик куни ҳар қандай мамлакатнинг биринчи ва энг муҳим миллий байрами ҳисобланади. Ушбу байрам ҳақли равишда Ўзбекистон давлатининг эркинлиги ва кучининг тимсолидир. Мустақиллик йилларида ўзбек халқи ўзининг буюк тарихини янги ютуқлар ва муваффақиятли ўзгаришлар билан давом эттирди, Ўзбекистон жаҳон миқёсида тан олинган, тараққиёт йўлида улкан ютуқларга эришмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман. Ушбу унутилмас кунда сизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва барқарорликни тилайман! Уйингизда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро англашув ҳамиша бардавом бўлсин.

В.В.Кузнецов,
“Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори

Кончиларга байрам оши тарқатилди

Хостинг картинок yapx.ru

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан шаҳар ва қишлоқларимизда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бугун, 28 август куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар учун байрам дастурхони ташкил этилди. Шаҳримиздаги “Осиё” тантаналар залида моҳир ошпазлар томонидан тайёрларган байрам палови жамиятнинг барча филиалларига тарқатилди.

Филиаллар касаба уюма қўмиталари фаоллари ишчи-ходимлари байрам ошидан баҳраманд бўлишида жонбозлик кўрсатдилар.

BAHOLASH TAShKILOTINI TANLASh UChUN KO’CHIRISH

Во исполнение решения Наблюдательного Совета Акционерное Общество «Узбекуголь», объявляет конкурс на выполнение работ оценочной организации для определения стоимости активов, передаваемых в уставный фонд вновь создаваемого общества.

Для участия в конкурсе оценочные организации должны представить Обществу следующие документы:
– опыт работы в сфере оценочной деятельности – не менее 3 лет;
– информацию о предполагаемой стоимости оценочных работ;
– копия сертификата квалификации оценщика;
– копия лицензии, дающая право на осуществление данного вида деятельности;
– копия свидетельства о государственной регистрации юридического лица;
– информацию о компании.

Конкурсный отбор оценочной организации для проведения услуг по оценки стоимости активов будет осуществляться в течение 10 дней со дня публикации объявления.

Предложения, представленные после указанного срока, считаются недействительными и к рассмотрению не будут приниматься.

Предложения на участие в конкурсе просим направлять в запечатанных конвертах с сопроводительным письмом на адрес:
Республика Узбекистан, 110200, город Ангрен, улица Истиклол – 1.
Телефоны для справок: + 998 (78) 150-39-89, факс + 998 (78) 150-39-89
info@coal.uz

25.08.2020

Қўмондон-Штаб ўқув машғулотлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 11-13 август кунларига белгиланган тадбирда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ва унга қарашли корхоналар ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ушбу Қўмондонлик-Штаб ўқув машқи Тошкент вилояти ҳокими − Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 12 январдаги 1-сонли буйруғи асосида ўтказилмоқда. Мақсад Фавқулодда вазиятлар давлат тузилмаларининг Ангрен шаҳар функционал қуйи бўғинлари куч ва воситаларини кўрикдан ўтказишдан иборат. “Бошқарув органлари ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизими куч ва воситаларининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини баратараф этишда хамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусидаги ушбу назарий тадбир онлайн тарзда олиб борилмоқда.

“Ўзбеккўмир” АЖ махсус бўлим фавқулодда вазиятлар бошлиғи Ўткир Иноятовнинг таъкидлашича, ўқув машқида асосий эътибор:

– ФВДТнинг Ангрен шаҳар ҳудудий қуйи тизими куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини янада такомиллаштириш;
– шаҳар ҳудудида жойлашган иктисодиёт объектлари, ФМ хизматлари ва ижтимоий объектлари раҳбар ходимлари ва ФМ тузилмаларининг фуқаро муҳофазаси сохасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш;
– рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда Ангрен шаҳар бошқарув органлари ва ФМ хизматлари куч ва воситаларининг хамкорликдаги ҳаракатларини ташкиллаштиришга қаратилган.

Ангрен шаҳар ҳокими − Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ш.Маҳмудов раҳбарлигида ўтказилаётган ўқув машқига “Ўзбеккўмир” АЖ, “Янги Ангрен ИЭС”АЖ, “Ангрен ИЭС” АЖ, Ангрен кон бошқармаси, Оҳангарон гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси, “Каолин” корхонаси, шунингдек, ИИБ жамоат тартибини сақлаш, тиббиёт, СЭОМ, Алоқа ва хабарлаш, ветеринария, Электр, газ, ичимлик суви, озиқ овқат, Иссиқлик таъминоти, Автотранспорт хизматлари жалб этилган.

Тадбирда Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, қатор банклар ҳамда коллежлар ҳам ўз йўналишлари бўйича иштирок этмоқда.

“Ангрен” конида кўмир қазиб олиш кўпаймоқда

Тезкор маълумотлар бўйича “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 11 август куни 17 154 тн ёки кундалик режанинг 133,8 фоизи миқдорида кўмир қазиб олишга эришилди. “Ангрен” кўмир конидаги 4-блокнинг фойдаланишга топширилиши меҳнат ютуқларининг асосий омили бўлмоқда.

“Ангрен” кони кўмир йўналиши бошлиғи Асадбек Матосимовнинг айтишича, ушбу блокни тайёрлашга йил бошидан жиддий киришилди. Кон жамоасининг ғайрат ва шижоати, фидокорона меҳнати натижасида 7 август куни ушбу блок фойдаланишга топширилди ва дастлабки куннинг ўзидаёқ 3 минг тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олинди. Кундалик ҳажмлар эса тобора ортиб бормоқда. 11 август куни ишлаб чиқариш кўрсаткичи 15,5 минг тоннани ташкил этди.

Ишлаб чиқаришдаги бундай юқори кўрсаткичлар истеъмолчиларга кўмир етказиб бериш ҳажмларига ҳам ижобий таъсир қилмоқда. Акциядорлик жамияти томонидан 11 август куни электр станцияларига – 8 155 тн, ижтимоий соҳа объектларига 690 тн кўмир юклаб жўнатилган.

Маълумот учун, жамият йил бошидан шу кунгача электр станцияларига етказиб берилган кўмир 1 800 минг тоннадан ошди. Ижтимоий соҳа объектларига 13 665 тонна кўмир, 32 489 тонна кўмир брикети етказиб берилди.