Устоз кончиларга эҳтиром

1 октябрь − Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Шу муносабат билан “Ўзбеккўмир” АЖ “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Акциядорлик жамияти ижро аппарати ва филиалларида кўп йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган устоз кончилар ва меҳнат фахрийлари таклиф этилган тадбирни Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кириш сўзи билан очди ва йиғилганларни байрам билан қизин муборакбод этди.

Тадбир меҳмони, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминовнинг устозлар, уларнинг жамиятда тутган ўрни ҳақидаги ибратли ва ҳикматли чиқиши самарали меҳнати, бой тажрибаси билан устозлик мақомига эришган ишчи-ходимларга байрамона кайфият бахш этди.

Устоз кончилардан бир гуруҳига Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган тадбир байрам концерти билан якунланди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Медиа-тур: оммавий ахборот воситалари ходимлари – “Ангрен” кўмир конида

2020-2021 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир билан доимий равишда таъминлаш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни республикамиз босма ва интернет нашрлари журналистлари, шунингдек телеканаллар вакиллари “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарига ташрифи давомида ана шу саволларга атрофлича жавоб олдилар. Тадбир “Ўзбекккўмир” АЖ раҳбарияти ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Ўзбеккўмир” АЖ Ўзбекистондаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан биридир. Жамият корхоналарида бугунги кунда 6 мингдан ортиқ ходим ишлайди, улардан 1000 нафари асосий ишлаб чиқаришда қатнашмоқда.

Медиа-тур ишчирокчилари кончиларнинг заҳматли меҳнат фаолияти билан яқиндан танишиш учун кончи кийимида “Ангрен” конига йўл олишди.
Акциядорлик жамияти фаолияти Ангрен кўмир ҳавзаси ҳудудида амалга оширилади, ушбу ишлаб чиқариш ҳудудида “Ангрен”, “Апартак” очиқ кўмир конлари ҳамда “Шахта услуида кўмир қазиб олиш кони” жойлашган. “Ангрен” кўмир кони асосий ишлаб чиқариш майдони бўлиб, ушбу конда кўмир қатлами 60 метргача ва чуқурлиги 130 дан 150 метргачадир.

Бугунги кунда кўмир очиқ усулда қазиб олинадиган “Ангрен” кони Ўзбекистонда қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмининг 85 фоизини таъминлайди. Бу ерда қўнғир кўмир қазиб олинади.

“Ангрен”  конида кўмир билан бирга йўл-йўлакай каолинли гил ҳам қазиб олинади. Кон бирламчи ва иккиламчи каолин қатламларига ҳам бой бўлиб, ушбу депозитнинг ноёблигини англатади.

“Ангрен” конида қазиб олинаётган кўмир Республикамиз иқтисодиёт тармоқлари, бюджет ташкилотлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилади. Ангрен ва Янги-Ангрен иссиқлик электр станциялари асосий истеъмолчилардир. Ангрен кўмири бюджет ташкилотлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун, шунингдек, биржа орқали тадбиркорлик тузилмаларига ҳам етказиб берилмоқда.

“Ўзбеккўмир” АЖ 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида:

Республиканинг бюджет ташкилотлари учун 1 ноябргача – 405,4 минг тонна кўмир етказиб бериш;

1 декабргача аҳолини 600 минг тонна кўмир билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

“Ангрен” ва “Апартак” очиқ конларида қазиб олинадиган барча кўмир фақат республика эҳтиёжлари учун ишлатилади. Келажакда корхонанинг вазифалари қаторига кўмир қазиб олиш ҳажмини ошириш, сифатини яхшилаш ва маҳсулот таннархини пасайтириш киради.

“Ўзбекистон ҳукуматининг ғамҳўрлиги туфайли ушбу жараёнлар тезлашади ва амалга оширилади”, – дейди “Ўзбеккўмир” АЖ директорининг ўринбосари Александр Корчагин, – Биз ушбу мақсадлар амалга ошиши учун барча ҳаракатларимизни йўналтирамиз. Корхонанинг устувор йўналиши хавфсизлик технологиясидир, шунингдек кўмир сифатини оширамиз ва шу билан бирга корхонанинг самарали ишлашини ташкил қиламиз. ”

Ҳозирги кунда “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбарияти йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда, ушбу лойиҳаларсиз конни янада ривожлантириш мумкин эмас. Медиа-тур давомида журналистларга “Ангрен” очиқ конини ривожлантиришга катта сармоялар киритилаётгани тўғрисида гапириб берилди. Ушбу маблағларга ускуналар – циклли оқим технологиялари ва йирик “БелАЗ” самосваллари сотиб олинади.

Тадбирда  журналистлар кўмир қатламини очиш ва қазиб олиш, саралаш жараёнларини кўрдилар, кўмирнинг конвейерга тушириш жараёни билан танишдилар ва кўмир 0-50 мм, 50-300 мм фракцияларга бўлиниб, вагонларга ортилаётган ва юборилаётган “Жигаристон” темир йўл станциясида бўлишди.

Медиа-тур доирасида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

https://t.me/Uzbekkumir_uz/2546

Куз-қиш мавсуми: тайёргарлик ишларини жадаллаштириш лозим

Шу кунларда Республикамизда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда аҳоли яшаш жойларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Бу борада “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Раёсат йиғилишида ҳам ана шу долзарб масала атрофлича кўриб чиқилди.

Филиаллар бош муҳандислари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлимлари ҳамда тегишли мутасадди ходимлар, касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этган тадбирда дастлаб “Ўзбеккўмир” АЖ филиалларида меҳнат муҳофазаси бўйича 2020 йил учун тузилган БИТИМнинг ўтган саккиз ой давомида бажарилиши тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов бошқариб борган йиғилишда ушбу масала юзасидан Меҳнат муҳофазаси, техника, саноат хавфсизлиги ва экология бўлими бошлиғи Ш.Хаитматов ахборот берди.
Жамият филиаллари бўйича меҳнат муҳофазасини яхшилаш борасида 2020 йилга тузилган БИТИМнинг бандлари 28тани ташкил қилади, деди А.Хаитматов. Жумладан, “Ангрен кўмир кони” филиали бўйича – 5та банд, “Апартак кўмир кони” филиали бўйича – 2та банд, “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиали бўйича – 1та банд, “Темир йўл транспорти” филиали бўйича – 3та банд, “Автомобиль ва технологик транспорт” филиали бўйича – 3та банд ва ҳоказо. Бу борада амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди. Айни пайтда нотиқ йўл қўйилаётган камчилик ва нусонларни ҳам санаб ўтди. Хусусан, БИТИМнинг “Ангрен кўмир кони” филиали бўйича – 4та, “Апартак кўмир кони” филиали бўйича – 2та, “Темир йўл транспорти” филиали бўйича – 3та, “АТТ” филиали бўйича – 3та, “ТТУС” филиали бўйича – 1та, “ЭваТКТ” филиали бўйича – 1та, “ҚМИ” филиали бўйича – 3та банди қисман бажарилган.
Йиғилишда “Шахта усулида қўмир қазиб олиш”, “ГҚЭ”, “МТТваИС” филиалларидан ташқари бошқа корхоналарда кузги-қишки мавсумда ишчи-ходимларга шарт-шароитлар яратиш, хавфсиз иш жойларини юзага келтириш, меҳнат муҳофазаси талабларини бажаришга етарли даражада эътибор қаратилмагани, БИТИМга киритилган бандларни бажариш ўз вақтида талаб қилинмагани танқидий баҳоланиб, бу борадаги ишларни жонлантириш долзарблиги таъкидлаб ўтилди.

Кун тартибидаги 2020-2021 йиллар куз-қиш масумига тайёргарлик тадбирларининг бажарилиши тўғрисида масала юзасидан Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Меҳнат муҳофазаси комиссияси раиси Б.Хасанов ахборот берди.

“Ўзбеккўмир” АЖ филиалларида ишчиларнинг қиш мавсумида беталофот ишлашлари учун хавфсиз иш жойларини ва етарли шароитларни яратиш долзарблиги эътиборга олиниб, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижаларига кўра, филиалларда мавсумга тайёргарлик бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва ишлар бошланган, назорат комиссиялари тузилган. Айни пайтда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишига филиаллар раҳбарлари ва тегишли мутасадди ходимлар томонидан етарли даражада эътибор берилмаган. Шу боисдан ҳам, масалан, “Апартак” филиалининг чора-тадбирлар режасида филиалга умуман алоқаси бўлмаган ва бажарилмайдиган бандлар киритилган.

Йиғилишда “Ангрен кўмир кони”, “АТТ”, “ТЙТ” филиалларида алоқа ҳамда юқори кучланишли контакт линияларини, темир йўлларни текшириш ва таъмирлаш, ички йўлларни тартибга келтириш ва бошқа шу каби муҳим тадбирлар тўлиқ бажарилмагани, боз устига ушбу чора-тадбирлар режаси филиаллар касаба қўмитаси билан келишилмагани, натижада касаба уюшмалари фаоллари ҳам бу масалага аҳамият бермай келаётгани танқид остига олинди. Филиаллардаги мавжуд қозонларни таъмирлаш, уларни алмаштириш, бойлер қурилмаларини текшириш, иссиқ сув қувурларини ўраш, электр ним станцияларини таъмирлаш, кабеллар ҳолатини ўрганиб чиқиш, бинолар том қисмларини таъмирлаш каби тадбирлар бажарилиши сифатли бажарилишига эътибор қаратилди. Ҳар йили тавсия берилишига қарамасдан, биноларнинг том қисмларини юмшоқ қопламалар билан қоплаш ва таъмирлаш ишлари эса нимагадир октябрь ва ноябрь ойларига белгилаб келинади. Ваҳоланки бу каби таъмир ишларини ёз ойларида амалга ошириш мақсадга мувофиқ, дея таъкидланди йиғилишда.

Куз-қиш мавсумида ишчи-ходимларни махсус кийим-бош, пойабзал, шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш ҳам долзарбдир. Раёсат йиғилишида бу борадаги ишларни ҳам жадаллаштириш лозимлигига эътибор қаратилди.

“Ангрен кўмир кони” филиали бош муҳандиси в.б М.Хакимов “АТТБ” филиали бош мухандиси У.Нишонов йиғилишда сўзга чиқди. Шунингдек, “Апартак”, “Шахта усулида кўмир қазиб олиш”, “Қурилиш монтаж ишлари” ва “МТТваИС” филиаллари мутасаддиларининг ҳам тайёргарлик бўйича ахборотлари тингланди ва кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари А. Мираҳмедов қатнашди ва сўзга чиқди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Меҳнаткаш манфаати ҳар нарсадан устун

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ҳаракатлар стратегияси” мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устувор йўналишлари ва аниқ марраларини белгилаб берган эди.

Хостинг картинок yapx.ru

Ана шу вазифалар бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар иқтисодиётни ривожлантириш, халқимиз турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилаётгани шубҳасиз. Зеро, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳар нарсадан устун бўлиб, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда шартномаларда инсон омилига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Яқинда қабул қилинган Жамоа шартномасида акциядорлик жамияти ходимларига, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга қонунчиликда назарда тутилган барча имтиёзлар, шунингдек, жамоа шартномаси орқали қўшимча имтиёзлар бериш бош масала этиб белгилаб олинди. Айни пайтда “Жамоа шартномаси“ орқали ёшларга, хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар киритилиб манзилли ёрдамлар кўрсатишини ташкил этилмоқда. Меҳнат муҳофазаси борасидаги ишларни ташкил қилишда асосий эътибор ишлаб чиқиришдаги шикастланишларнинг олдини олишга, норматив ҳужжатларга амал қилишга жамоат, назоратини олиб боришга қаратилган.

Хостинг картинок yapx.ru

Бизнинг фикримиз, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар учун товон пули тўлашдан кўра унинг олдини олиш ўта муҳимдир. Хавфсизлик даражаси ва касб касалликлари хавфи юқори бўлган корхоналарда профилактик чоралар ишлаб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш устувор вазифалардан бўлиши шарт. Ходимларга муносиб иш ҳақи ва унинг ўз вақтида тўланиши касаба уюшмаларининг доимий назоратида бўлади.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Бу борадаги ишлар кўлами кенгайиб самарадорлиги ортмоқда. Миллий мустақиллик ғоясини тарғиб қилиш, ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган ҳужжатлар ва давлат дастурларининг аҳамиятини ходимларга етказиш, айниқса маърифатпарвар боболаримиз меъросини ўрганиш, санъат, спорт, ахборот технологияларини ўзлаштириш, китоб ўқишга қизиқишни оширишда филиалларда ташкил қилинган маънавият хоналарининг аҳамияти катта. Айни пайтда меҳнаткашларимиз учун юртимиз тарихий шаҳарларига саёҳатлар уюштириш, мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан таништириш ҳам ходимлар манфаатига хизмат қилади.

Ишчилар мурожаатларининг ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши, меҳнат соҳаларидаги ҳуқуқларининг бузилгани аниқланган ҳолларда тегишли чоралар кўрилишини таъминлашга эътиборни кучайтириш ҳам касаба уюшмаллари олдидаги долзарб масалаладан биридир.

А. ҚАЮМОВ,
“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси

Ангрен шаҳар тарих музейимиз ташкил этилганига 60 йил тўлди

21 сентябрда Ангрен шаҳар тарих музейимиз ташкил этилганига 60 йил тўлди. Шу муносабат билан музейда кенг жамоатчилик иштирокида тадбир ўтказилди.

Карантин қоидалари асосида ташкил этилган анжуманда музей ходимлари томонидан ҳудуд тарихи, флора ва фаунаси ҳамда бугунги кунини ёритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

Музейда ҳозирги “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналари фаолиятига оид бой экспонатлар ўрин олган. Шаҳар ҳокими Шукурулла Махмудов ушбу бўлимни кўздан кечирар экан, Ангрен шаҳри пайдо бўлишига асос бўлган ҳамда ҳудуддаги энг йирик ва нуфузли корхона ҳақидаги бўлимни қўшимча экспонатлар билан янада бойитиш, “Ўзбекўмир” АЖ билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш муҳимлигини қайд этиб ўтди.

Маълумот учун, музей фондида 32 мингдан ортиқ нодир ва ноёб экспонат мавжуд бўлиб, улар орасида археология, рассомчилик, графика, ҳайкалтарошлик, амалий санъат асарлари, нумизматика, этнография, фотосурат, ҳамда тарихий ҳужжатлар ҳам талайгина.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Маънавият соати ташкил этилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрами бахш этган кўтаринки кайфият юртдошларимизни ҳали тарк этгани йўқ.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Темир йўл транспорти” филиали очиқ майдонида ишчи-ходимлар учун ушбу айёмга бағишаб “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Маънавий тадбирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси, “Шухрат” медали соҳиби Қобилбек Каримбеков иштирок этди ва Ватан тараққиёти, ютуқ ва вазифаларимиз ҳақида тўлқинланиб маъруза қилди.

Йиғилиш давомида “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори В.В.Кузнецов ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг раиси А.Қаюмов томонидан “Темир йўл транспорти” ҳамда “Энергетика ва телекоммуникациялар тармоғи” филиалларининг бир гуруҳ илғор ходимларига байрам мукофотлари – қимматбаҳо совғалар, Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.

Меҳнат муносабатлари қай тарзда ташкил этилмоқда?

Корхона ва ташкилотларда меҳнат муносабатларини ташкил этиш, хусусан, ишчи-ходимларининг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, уларни ҳимоя қилиш, шунингдек, хавфсиз шарт-шароитлар яратиш борасидаги қонун ҳужжатлари ижроси қай аҳволда? Бу борада замон талабларига мос равишда янгича шакл ва усуллар қўлланилаяптими ёки ҳамон эскича нуқтаи-назар ҳукмронми?

Хостинг картинок yapx.ru

“Ўзбеккўмир” АЖ ижро аппарати мажлислар залида ўтказилган семинарда ана шу долзарб масала муҳокама этилди.

Жамият бўлим ва бошқармалари, хизматлар, филиаллар ҳамда касаба уюшма қўмиталари вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбирда, шунингдек меҳнат муносабатлари бўйича дуч келинаётган муаммо ва камчиликлар тилга олиниб, уларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Қайд этиш керак, Жамият юридик бўлим бошлиғи Абдусалом Закиров раислигида ўтказилган семинар ўта танқидий руҳда кечди. Унда юридик бўлим юристконсульти Олима Мираюбова мавзу юзасидан атрфлича тушунтириш бериб ўтди. “Ангрен кўмир кони” филиали юристи Собитхон Аброров, “Автомобиль ва технологик транспорти” филиали касаба уюшмаси раиси Раҳматжон Аҳматалиев ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Анорбек Султоновлар меҳнат муносабатларини ташкил этиш юзасидан қимматли ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Ўз ўрнида юридик бўлим вакиллари барча муаммоли вазиятларни бартараф этишда энг аввало жамоа шартномасига амал қилиш лозимлигини таъкидлаб, келгусида дуч келиш мумкин бўлган зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур тавсиялар беришди.

Семинарда касаба уюшма қўмиталари вакиллари конларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни махсус уст-бош, қўлқоп ва антицептик воситалар билан тўла ва ўз вақтида таъминлаш масаласини кўтаришди. Айфсуски, айрим филиалларда бу борада назорат ва таъминот етарли даражада эмас. Боз устига яроқлилик муддати тугаган ишчи кийимларидан мажбурий фойдаланилганлик учун ходимни жазога тортиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айни пайтда филиаллардаги ишчи-ходимларнинг ҳаммаси ҳам ўз хизмат йўриқномаси, иш берувчи билан тузилган шартнома билан ҳам яхши таниш эмаслиги танқид остига олинди.

Семинар давомида Анорбек Султонов йиғилганлар эътиборини яна бир масала – Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил қилиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга қаратди ва корхонада мазкур Низомга биноан меҳнатни муҳофаза қилиш фондини ташкил қилиш масаласи ҳанузгача очиқ қолаётгани эслатиб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, меҳнат муносабатларини ташкил этишдаги ютуқ ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилиб, келгуси вазифалар аниқ белгилаб олинган семинар йиғилганлар учун фойдали бўлди.

Абдунодир Носиров

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Мукофот муборак бўлсин!

Ўтган ҳафтанинг сўнгги иш куни «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти корхоналарида ажиб бир кўтаринки кайфият ҳукм сурди. Бу бежиз эмас.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан «Ўзбеккўмир» АЖ Бош директорининг 241-сонли буйруғига кўра кўмир саноатидаги узоқ йиллик самарали меҳнати, иш фаолиятидаги ютуқлари ва ташаббус кўрсатганлиги учун бир гуруҳ жамоадошимиз муносиб тақдирланган, пандемия ушбу мукофотларни ўз эгаларига топширишни кейинга суриб юборган эди.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни «Автомобиль ва технологик транспорти» ҳамда «Қурилиш-монтаж ишлари» филиалларида ана шу мукофотларни тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтди.

Карантин талабларига риоя этилган ҳолда ташкил қилинган тантанали тадбирларда Жамият Бош директори В.В.Кузнецов иштирок этди, йиғилганларни қутлаб, машаққатли ва шарафли ишларида омад тилади ҳамда мукофотларни тантанали равишда топширди.

Бош директор буйруғи билан жамият корхоналарида меҳнат қилаётган 10 нафар илғор жамоадошимиз телевизор ҳамда 14 нафар тиббиёт ходимимиз чангютгич билан тақдирланди.

«Фахрий ёрлиқ» ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаши бўйича 2 баравари миқдорида пул мукофоти билан 49 ходим тақдирланди.

Юз нафар ходимга «Ташаккурнома» эълон қилинди.

Уч киши I даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаши бўйича 10 баравари миқдорида;

Беш киши II даражали “Кончилик шуҳрати“” кўкрак нишони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаши бўйича 5 баравари миқдорида;
Етти киши III даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаши бўйича 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан билан тақдирланди.

Мукофот яна бир бор муборак бўлсин, қадрли жамоадошлар!

“Ўзбеккўмир“ АЖ Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“ЎЗБEККЎМИР” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Ўзбеккўмир” АЖ 2017-2018 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилади.

Йиғилиш 2020 йил 16 сентябрь куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Истоклол кўчаси, уй-1, жамият мажлислар залида бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтиш соат 14.00 да бошланади. Йиғилишнинг бошланиши: соат 15.00.

Қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати тузилган сана:

– хабарнома учун: 27.08.2020
– йиғилишда қатнашиш учун: 10.09.2020

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг кун тартиби:

1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. Мажлиснинг ҳисоблаш комиссияси аъзоларини тасдиқлаш.
3. Ижро этувчи ҳокимият органининг “Ўзбеккўмир” АЖнинг 2017-2018-2019 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Кузатув кенгаши раисининг 2017-2018-2019 йилларда ва 2020 йилнинг 6 ойи давомида бажарилган ишлари тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Тафтиш комиссиясининг 2017-2018-2019 йиллар якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Ташқи аудиторнинг компаниянинг 2017-2018 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра хулосасини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2017-2018 йиллар учун баланси, фойдаси ва зарари ҳисобини тасдиқлаш.
8. Компаниянинг 2017-2018 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра соф фойдасини тақсимлаш масаласини тасдиқлаш.
9. 2019 йил охирида ташқи аудиторлик хизматларини кўрсатиши учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва белгилаш ва унинг хизматлари учун тўловнинг максимал миқдори.
10. Катта битимни тасдиқлаш.
11. “Ўзбеккўмир” АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
12. “Ўзбеккўмир” АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
13. Компаниянинг ташкилий тузилишини тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг устав капиталининг давлат улушини қўшимча актсиялар чиқариш йўли билан оширилишини тасдиқлаш.
15. Акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.
16. «Ўзбеккўмир» АЖ янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

Эслатма: паспортингизни ёки бошқа шахсий гувоҳномангизни олиб келинг.
Акциядорлар қўшимча маълумотни қуйидаги манзилда топишлари мумкин:
Ангрен, ст. Истиқлол 1,
сўров учун телефон рақамлари (+998) 78 150-39-80;
факс: (+998) 78 150- 39- 89.
Электрон почта: info@cоаl.uz
веб-сайт: www.uzbekcoal.uz

Kuzatuv kengashi

27.08.2020