Мукофот муборак бўлсин!

Ўтган ҳафтанинг сўнгги иш куни «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти корхоналарида ажиб бир кўтаринки кайфият ҳукм сурди. Бу бежиз эмас.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан «Ўзбеккўмир» АЖ Бош директорининг 241-сонли буйруғига кўра кўмир саноатидаги узоқ йиллик самарали меҳнати, иш фаолиятидаги ютуқлари ва ташаббус кўрсатганлиги учун бир гуруҳ жамоадошимиз муносиб тақдирланган, пандемия ушбу мукофотларни ўз эгаларига топширишни кейинга суриб юборган эди.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни «Автомобиль ва технологик транспорти» ҳамда «Қурилиш-монтаж ишлари» филиалларида ана шу мукофотларни тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтди.

Карантин талабларига риоя этилган ҳолда ташкил қилинган тантанали тадбирларда Жамият Бош директори В.В.Кузнецов иштирок этди, йиғилганларни қутлаб, машаққатли ва шарафли ишларида омад тилади ҳамда мукофотларни тантанали равишда топширди.

Бош директор буйруғи билан жамият корхоналарида меҳнат қилаётган 10 нафар илғор жамоадошимиз телевизор ҳамда 14 нафар тиббиёт ходимимиз чангютгич билан тақдирланди.

«Фахрий ёрлиқ» ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаши бўйича 2 баравари миқдорида пул мукофоти билан 49 ходим тақдирланди.

Юз нафар ходимга «Ташаккурнома» эълон қилинди.

Уч киши I даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаши бўйича 10 баравари миқдорида;

Беш киши II даражали “Кончилик шуҳрати“” кўкрак нишони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаши бўйича 5 баравари миқдорида;
Етти киши III даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаши бўйича 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан билан тақдирланди.

Мукофот яна бир бор муборак бўлсин, қадрли жамоадошлар!

“Ўзбеккўмир“ АЖ Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru