Маънавият соати ташкил этилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрами бахш этган кўтаринки кайфият юртдошларимизни ҳали тарк этгани йўқ.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Темир йўл транспорти” филиали очиқ майдонида ишчи-ходимлар учун ушбу айёмга бағишаб “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Маънавий тадбирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси, “Шухрат” медали соҳиби Қобилбек Каримбеков иштирок этди ва Ватан тараққиёти, ютуқ ва вазифаларимиз ҳақида тўлқинланиб маъруза қилди.

Йиғилиш давомида “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори В.В.Кузнецов ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг раиси А.Қаюмов томонидан “Темир йўл транспорти” ҳамда “Энергетика ва телекоммуникациялар тармоғи” филиалларининг бир гуруҳ илғор ходимларига байрам мукофотлари – қимматбаҳо совғалар, Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.