Куз-қиш мавсуми: тайёргарлик ишларини жадаллаштириш лозим

Шу кунларда Республикамизда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда аҳоли яшаш жойларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Бу борада “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Раёсат йиғилишида ҳам ана шу долзарб масала атрофлича кўриб чиқилди.

Филиаллар бош муҳандислари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлимлари ҳамда тегишли мутасадди ходимлар, касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этган тадбирда дастлаб “Ўзбеккўмир” АЖ филиалларида меҳнат муҳофазаси бўйича 2020 йил учун тузилган БИТИМнинг ўтган саккиз ой давомида бажарилиши тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов бошқариб борган йиғилишда ушбу масала юзасидан Меҳнат муҳофазаси, техника, саноат хавфсизлиги ва экология бўлими бошлиғи Ш.Хаитматов ахборот берди.
Жамият филиаллари бўйича меҳнат муҳофазасини яхшилаш борасида 2020 йилга тузилган БИТИМнинг бандлари 28тани ташкил қилади, деди А.Хаитматов. Жумладан, “Ангрен кўмир кони” филиали бўйича – 5та банд, “Апартак кўмир кони” филиали бўйича – 2та банд, “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиали бўйича – 1та банд, “Темир йўл транспорти” филиали бўйича – 3та банд, “Автомобиль ва технологик транспорт” филиали бўйича – 3та банд ва ҳоказо. Бу борада амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди. Айни пайтда нотиқ йўл қўйилаётган камчилик ва нусонларни ҳам санаб ўтди. Хусусан, БИТИМнинг “Ангрен кўмир кони” филиали бўйича – 4та, “Апартак кўмир кони” филиали бўйича – 2та, “Темир йўл транспорти” филиали бўйича – 3та, “АТТ” филиали бўйича – 3та, “ТТУС” филиали бўйича – 1та, “ЭваТКТ” филиали бўйича – 1та, “ҚМИ” филиали бўйича – 3та банди қисман бажарилган.
Йиғилишда “Шахта усулида қўмир қазиб олиш”, “ГҚЭ”, “МТТваИС” филиалларидан ташқари бошқа корхоналарда кузги-қишки мавсумда ишчи-ходимларга шарт-шароитлар яратиш, хавфсиз иш жойларини юзага келтириш, меҳнат муҳофазаси талабларини бажаришга етарли даражада эътибор қаратилмагани, БИТИМга киритилган бандларни бажариш ўз вақтида талаб қилинмагани танқидий баҳоланиб, бу борадаги ишларни жонлантириш долзарблиги таъкидлаб ўтилди.

Кун тартибидаги 2020-2021 йиллар куз-қиш масумига тайёргарлик тадбирларининг бажарилиши тўғрисида масала юзасидан Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Меҳнат муҳофазаси комиссияси раиси Б.Хасанов ахборот берди.

“Ўзбеккўмир” АЖ филиалларида ишчиларнинг қиш мавсумида беталофот ишлашлари учун хавфсиз иш жойларини ва етарли шароитларни яратиш долзарблиги эътиборга олиниб, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижаларига кўра, филиалларда мавсумга тайёргарлик бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва ишлар бошланган, назорат комиссиялари тузилган. Айни пайтда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишига филиаллар раҳбарлари ва тегишли мутасадди ходимлар томонидан етарли даражада эътибор берилмаган. Шу боисдан ҳам, масалан, “Апартак” филиалининг чора-тадбирлар режасида филиалга умуман алоқаси бўлмаган ва бажарилмайдиган бандлар киритилган.

Йиғилишда “Ангрен кўмир кони”, “АТТ”, “ТЙТ” филиалларида алоқа ҳамда юқори кучланишли контакт линияларини, темир йўлларни текшириш ва таъмирлаш, ички йўлларни тартибга келтириш ва бошқа шу каби муҳим тадбирлар тўлиқ бажарилмагани, боз устига ушбу чора-тадбирлар режаси филиаллар касаба қўмитаси билан келишилмагани, натижада касаба уюшмалари фаоллари ҳам бу масалага аҳамият бермай келаётгани танқид остига олинди. Филиаллардаги мавжуд қозонларни таъмирлаш, уларни алмаштириш, бойлер қурилмаларини текшириш, иссиқ сув қувурларини ўраш, электр ним станцияларини таъмирлаш, кабеллар ҳолатини ўрганиб чиқиш, бинолар том қисмларини таъмирлаш каби тадбирлар бажарилиши сифатли бажарилишига эътибор қаратилди. Ҳар йили тавсия берилишига қарамасдан, биноларнинг том қисмларини юмшоқ қопламалар билан қоплаш ва таъмирлаш ишлари эса нимагадир октябрь ва ноябрь ойларига белгилаб келинади. Ваҳоланки бу каби таъмир ишларини ёз ойларида амалга ошириш мақсадга мувофиқ, дея таъкидланди йиғилишда.

Куз-қиш мавсумида ишчи-ходимларни махсус кийим-бош, пойабзал, шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш ҳам долзарбдир. Раёсат йиғилишида бу борадаги ишларни ҳам жадаллаштириш лозимлигига эътибор қаратилди.

“Ангрен кўмир кони” филиали бош муҳандиси в.б М.Хакимов “АТТБ” филиали бош мухандиси У.Нишонов йиғилишда сўзга чиқди. Шунингдек, “Апартак”, “Шахта усулида кўмир қазиб олиш”, “Қурилиш монтаж ишлари” ва “МТТваИС” филиаллари мутасаддиларининг ҳам тайёргарлик бўйича ахборотлари тингланди ва кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари А. Мираҳмедов қатнашди ва сўзга чиқди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru