26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб “Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси томонидан “Дадам, онам ва мен –спотчи оиласи” мусобақаси ўтказилди.
Ангрен шаҳридаги 9-ёрдамчи мактаб спорт залида ўтказилган мусобақада “Ўзбеккўмир” АЖ филиалларидан спортчи 11 оила иштирок этиб, олти шартда бўйича ўзрао баҳслашди. Енгил атлетика, баскетбол тўпини тўрга тушириш, футбол тўпини дарвозага киритиш, теннис тўпини ракеткада тутиб югуриш, арғамчи сакраш шартлари нафақат иштирокчиларнинг, балки томошабинларнинг ҳам кайфиятини кўтарди. Қизиқиқарли тарзда ўтган мусобақадан кўзланган мақсад меҳнаткашлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътиборини кучайтириш, шунинг баробарида корхона ва ташкилотлар ўртасида соғлом рақобат руҳини шакллантиришдан иборат эди.
Мусобақа якунларига кўра шарафли 1-ўринга “Ангрен кўмир кони” филиали 32-бўлимининг вагонлар бўйича техниги Наргиза Матаевалар оиласи лойиқ деб топилди. “Автомобиль-технологик транспорти” филиали 2-автосарой бошлиғи Жасурбек Хакимовлар оиласи фахрли 2-ўринни, Энергия ва телекоммуникация тармоқлари» филиали вакили – Ибрагимовлар оиласи қўлга киритди.
Ғолиблар Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мусобақанинг ёш иштирокчиларига ажойиб китоб − «Темур тузуклари» ҳадя қилинди.