Қашқадарё вилоятидаги давлат муассасалари юқори сифатли кўмир маҳсулотлари билан таъминланган

Айни пайтда Қашқадарёнинг бюджет ташкилотлари иситиш мавсуми учун зарур бўлган кўмирнинг 93 фоизини ёки 33 минг 139 тоннасини қабул қилиб олган.

“Ўзбеккўмир” АЖ берган маълумотларга кўра, вилоятда жорий куз-қиш мавсумида 58 минг 539 тонна кўмир ва кўмир брикетларига эҳтиёж мавжуд.

Шундан, 25 минг тоннаси аҳоли учун бўлса, 33 минг 539 тоннаси эса ижтимоий соҳа объектлари улушини ташкил этади.

«Кўмиртаъминот» МЧЖ Қашқадарё вилоят филиали омборларида ҳозирда 7 минг тонна маҳаллий ва 4 минг 528 тонна импорт қилинган (Қозоғистон) кўмири тўпланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, вилоят аҳолиси 25 минг тонна кўмирга муҳтож бўлиб, шу кунгача улар томонидан 3 минг 434 тонна кўмир сотиб олинган. Шунинг 157 тоннаси (5 фоизи)ни импорт кўмир ташкил этади.