Ангренда 25 ёшли йигит юк поездига ортилган кўмирдан қарийб 1 тонна ўғирлагани аниқланди

Ангренда 25 ёшли йигит юк поездига ортилган кўмирдан қарийб 1 тонна ўғирлагани аниқланди

Ангренда юк поезди вагонидан кўмир ўғирлаётган шахс Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда ХТББ матбуот хизмати хабар берди.

2020 йилнинг 31 октябрь куни соат 00:30ларда Орзу бўлинмаси ХТБ, “Ангрен ва Апартак” кўмир конларини қўриқлаш алоҳида отряди, Транспортда ХТБ йўловчи поездларни кузатиш батальони ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида, 3478-сонли юк поезд таркиби “Ангрен-Қўқон” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган вақтида “Ангрен-Кўл” темир йўл бекатлари оралиғи 7-8 км.да 1995 йилда туғилган, Тошкент вилояти Ангрен шахар Туркистон кўчасида яшовчи Х.Ф. вагонларга чиқиб, кўмир маҳсулоти ортилган 3 та усти ярим очиқ юк вагонларидан тахминан 900-1000 кг. кўмир маҳсулотини туширган вақтида аниқланган.

Холат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

(https://iiv.uz/news/komir-ogirlayotgan-shaxs-transportda-xtb-xodimlari-tomonidan-ushlandi)