Оммавий спортга эътибор

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида омммавий спортга ҳамиша катта эътибор бериб келинади. Ҳозирги пандемия шароитида спорт тадбирлари ташки этиш имконияти чекланган. Шунга қараамай корхонада карантин талаблари доирасида спорт-соғломлашириш тадбирлари олиб борилмоқда.

Куни кеча тизимдаги филиаллар футбол жамоалари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 13 жамоа қатнашди, унга 100 нафардан ортиқ спортсевар ишчи-ходим жалб қилинди.

Ангрен шаҳридаги 1-касб-ҳунар мактаби спорт залида ташкиллаштирилган ва муросасиз кечган баҳсларда умумжамоа ҳисобида «Шахта усулида кўмир қазиб олиш» филиали 1-ўринни қўлган киритди. «Апартак кўмир кони» филиали 2-ўринни ва «Тоғ ускуналарини созлаш заводи» филиали 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар Бирлашган касаба уюшма қўмитаси дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru