Йил сарҳисоби

Йил оғир келди. Айниқса пандемия шароитида барча қийналди. Шунга қарамай ишлаб чиқариш жараёнида пасайишга йўл қўйилгани йўқ. Аксинча, ўтган йиллардагига қараганда анча ўсиш бор. Бу халқимизнинг ва давлатимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қилгани, ҳар қандай синовларни биргалашиб, ўзаро ҳамжиҳатликда енга олишини яна бир бор яққол намоён қилди.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида карантин талабларига риоя этилган ҳолда ишлаб чиқариш изчил давом эттирилди.
Хусусан, 30 декабрь ҳолатига мавжуд конларда кўмир устки қатламини очиш ва кўмир қазиб олиш ҳажмлари ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан сезиларли даражада ошган. Бюджет ташкилотлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун маҳаллий кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган режалар ўз вақтитда ва ортиғи билан адо этилди.

Маълумки, жорий қиш мавсумининг кутилмаганда барвақт кириб келиши республикамизда энергия ресурсларига талабни кескин ошириб юборди. Энергия тақчиллигини тезкор бартараф этиш учун ҳукумат доирасида шошилинч чоралар кўрилиб, амалга оширилди.

Хусусан республика аҳолисига тасдиқланган режадаги 600 минг тонна кўмирни ўз ватида етказиб берган “Ўзбеккўмир” АЖга яна қўшимча 149 минг тонна кўмир юклаш топширилди ва бу вазифа ҳам 23 декабрь ҳолатига ортиғи билан адо этилди.
Айни пайтда аҳоли эҳтиёжлари учун маҳсулот юклаш давом этмоқда.

Жорий йилда кўмир сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди ва истеъмолчи дидига мос маҳсулот юклашнинг чоралари муттасил кўрилмоқда. Натижалар эса ёмон эмас. Жойларда аҳолига ва бюджет ташкилотларига етказиб берилган ёқилғи сифати бўйича ижобий фикрлар билдирилмоқда.

Якунланаётган йил “Ўзбекўмир” АЖ учун халқ билан мулоқот йили ҳам бўлди. Хусусан, сентябрь ойида “Ўзбеккўмир” АЖ’га, октябрь-декабрь ойларида Бухоро, Қашқадарё, Жиззах вилоятларига пресс-турлар уюштирилди. Жамият раҳбар-мутахассислари нуфузли матбуот анжуманларида иштирок этиб, истеъмолчиларни қизиқтирган савол ва масалалар бўйича зарур ахборотларни бердилар.

Шунингдек, “Кўмиртаъминот” МЧЖ вакиллари республика ҳудудларида ташкил этилган омммавий сайёр қабулларда ҳозир бўлиб, истеъмолчилар мурожаатларини тингладилар ва кўмир сотиб олиш ва мсулот сифати бўйича мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.

Бундай мулоқотлар ўз навбатида ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида ўзрао ҳамжиҳатликни қарор топтириш ҳамда ўзаро тушунмовчиликларни бартараф этиш, корхона ижобий имиджини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Бош директори Владимир Владимирович Кузнецовнинг байрам табриги

Ҳурматли кўмир саноати ходимлари, азиз ҳамкасблар!

Хостинг картинок yapx.ru

Синовларга тўла 2020 йил поёнига етиб, янги – 2021 йил кириб келмоқда. Бундай пайтда ўтган бир йиллик ҳаётимизга назар солиб, келгуси режаларни белгилаб олиш яхши анъанадир.

Пандемия шароитида қарамай, корхонамизда мавжуд барча имкониятлар ишга солинди. Натижада жорий йил куз-қиш мавсуми учун бюджет ташкилотлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун режадагидан анча кўп кўмир ва кўмир маҳсулотлари етказиб бериб, эл олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бунда Сиз азиз меҳнаткашларнинг сидқидилдан қилган меҳнатингиз, матонатингиз ва ғайрат-шижоатингиз муҳим роль ўйнади.

Келгуси йилдаги режаларимиз янада улкан. Янги йил байрами бизга ана шу эзгу мақсадлар тузиш ва амалга оширишга имкон туғдиради. Умуман, ушбу байрам барчамиз учун бирдай энг яхши байрамдир. У қалбимиздаги пинҳона орзуларни қанот ёздириб, уни амалга оширишга умид беради.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни кириб келаётган Янги йил билан самимий табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга бахт, ишларингизда омад тилайман.

Янги йилга яхши кайфият билан!

28 декабрь куни “Ангрен кўмир кони” филиалида Янги йил муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Ўлкамизда Янги йил байрам шукуҳи кезмоқда. Бундай пайтда йил сарҳисоб қилиниб, келгуси режаларни белгилаб олиш, айни пайтда одамларнинг бир-бирига эзгу тилаклар билдириб, хуш кайфият улашишлари яхши анъанага айланган.

“Ўзбеккўмир” АЖ тизимидаги энг йирик корхона -“Ангрен кўмир кони” филиалининг катта жамоаси якунланаётган йилда пандемия шароитига қарамай фидокорона меҳнат қилди. Айниқса аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир ва кўмир маҳсулотлари билан таъминлашда ушбу жамоа аъзоларининг ҳиссаси катта бўлди. Конда мавжуд куч ва имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинаяпти. Устоз ва шогирд анъанаси донгдор кончилар етишиб чиқишига замин тайёрламоқда. Кўмир саноатининг заҳматкаш ходимлари меҳнати қадр топиб, Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлмоқда.

Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида «Ангрен кўмир кони» филиали тоғ-кон участкаси экскаватор машинисти Абдунаби Хатамов Президент фармонига кўра “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган эди.

Тадбирда сўзга чиққан Жамият директори В.В.Кузнецов ва бошқалар орденли кончи Абдунаби Хатамовни юксак мукофот билан қизғин муборакбод этди. Айни пайтда тўпланганларни Янги йил байрами билан табриклади.

Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё дейишади. “Ангрен кўмир кони” филиали маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси Янги йил байрамига бағишлаб “Энг яхши иш жойи” мавзусида ўзига хос танлов ташкил этган эди. Тадбир жараёнида ана шу танлов якунлари чиқарилди. Ўз ишхоналарини байрамона безаш бўйитча турли номинациялар ғолиби бўлган бўлимлар номлари тантанали эълон қилиниб, улар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бозорбой Ҳасанов,
“Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен кўмир кони” филиали касаба уюшма қўмитаси раиси

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Жиззахда истеъмолчиларни кўмир маҳсулоти билан таъминланиши журналистлар нигоҳида

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Ўзбеккўмир” АЖ ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз ва сиифатли кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнлари билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, Энергетика вазирлиги ҳузурида ҳудудларда аҳоли ва саноат короналарини 2020/2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида махсус штаб ташкил қилинган.

Жиззах вилоятида ҳам кўмир билан иситилувчи хонадонларга қиш мавсуми учун етарли миқдорда ва сифатли кўмир етказиб беришнинг барча чоралари кўриб келинмоқда.

Ҳисоб-китоблар бўйича Жиззах вилоятида 29 113 тонна кўмир ва кўмир маҳсулотларига талаб мавжуд. Шунинг 15 484,1 тоннаси ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжларини ташкил этиб, бугунги кунда ушбу белгиланган режа 101 фоизга бажарилди ва мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, поликлиникалар ва бошқа муассасалар қаттиқ ёқилғи билан таъминланди.

Вилоят аҳолисининг кўмирга бўлган эҳтиёжи 13 629 тонна бўлиб барчаси маҳаллий кўмир ҳисобига қондириш режалаштирилган. Бугунги кунда “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиалига қарашли олтита омборга етказиб берилган маҳаллий кўмир ҳажми 14 117 тоннадан ортди. Ушбу маҳсулотнинг 12 017 тоннаси аҳоли томонидан сотиб олинган. Омборларда 2 100 тонна кўмир захираси мавжуд.

Вилоят аҳолисига кўмирни хонадонларга етказиб берилиши учун ҳам зарур чоралар кўрилди. Хусусан, чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган қишлоқлар (овуллар) аҳолиси учун қўшимча қулайликлар яратиб берилди. Жумладан, Зомин туманидаги Қизилой МФЙ, Янгиобод туманидаги Хўжа Мушкент қишлоғи, Бахмал туманидаги Сангзор, Дўсмат, Новка МФЙларида кўмир савдоси ярмаркалари ташкил этилди. Дўстлик туманидаги Наврўз МФЙда яшовчи кам таъминланган ва “Темир дафтар”да турувчи фуқароларга кўмир маҳсулотлари уйларига олиб бориб берилди.

Жиззах ва Зарбдор кўмир омборларида аҳолига кўмир тарқатиш ишлари айниқса намунали ташкил этилган.

Пресс-тур доирасида журналистлар Зарбдор туманида “Зарбдор кўмир омбори” тумандаги 9-сонли мактабгача таълим муассаси, 16-мактабнинг кўмир билан таъминланганлиги ва иситиш тизими ҳамда Жиззах шаҳридаги “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиалида бўлишиб шароитлар билан яқиндан танишишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Журналистлар ва блогерлар учун Жиззах вилоятига пресс-тур ташкил этилмоқда

Бугун, 23 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акицядорлик жамияти Республика Энергетика вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилоятига пресс-тур ташкил этилмоқда.

Бу йил қиш барвақт бошланиб, кунлар бирданига совуб кетиши аҳолининг электр энергияси, табиий газ ва кўмир маҳсулотига бўлган талабини ҳам кескин ошириб юборди. Ана шуни ҳисобга олиб, ҳукумат томонидан мутасадди вазирлик ва давлат ташкилотлари зимммасига энергия тақчиллигини бартараф этиш юзасидан қўшимча вазифалар юклатилган эди.

Ўтган қисқа вақт давомида республикамизнинг қатор вилоятларида энергия тақчиллиги бўйича юзага келган муаммолар тўла бартараф этилди. Хусусан, республика аҳолисига тасдиқланган режадан ташқари қўшимча 149 минг тонна кўмир етказиб берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилаётган пресс-турда журналистлар бу борада амалга оширилаётган ишлар билан Жиззах вилояти мисолида таништирилмоқда.

Ҳорманг, энергетиклар

«Энергия ва телекоммуникация тармоқлари» филиали «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг муҳим таркибий қисми бўлиб, ушбу меҳнат жамоаси жамият корхоналарига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш, электр тармоқларисозлиги ва нимстанцияларнинг барқарор ишлашини таъминлашга масъул ҳисобланади.

Меҳнат жамоаси Энергетиклар куни бўлган касб байрамини кўтаринки рухда кутиб олдилар.

22 декабрь куни эрталаб иш вақти бошланиши олдидан ходимлар учун корхона фаоллари иштирокида ташкил этилган тадбирда филиал раҳбари Эркин Эргашев табрик сўзи олиб, энергетикларни касб байрами билан қутлади.

Тадбирда бир гуруҳ илғорлар муносиб тақдирланди. Тақдирланганлар орасида ишлаб чиқариш бўлим бошлиғи Раҳмон Юлдашев, юқори кучланишли тармоқлар электр чилангари Ислом Каримов, нимстансияларни таъмирлаш электр монтерлари Фазлиддин Рўзиматов, Бекзод Даданов, монтаж ва созлаш участкаси электр чилангарлари Акбар Ўлмасов, Алишер Юнусов, электротехника лабораторияси электр монтери Жасур Собировлар бор.

«Ўзбекнаво» давлат муассасаси хонандалари ижросидаги куй-қўшиқларга уланиб кетган тадбир жамоа аъзоларига хуш кайфият бағишлади.

Хостинг картинок yapx.ru

Ҳорманг, энергетиклар!

22-декабрь Энергетиклар куни муносабати билан “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари филиали”да ходимлар касб байрамини кўтаринки рухда кутиб олишди.

Иш куни олдидан ташкил этилган тадбирда бир филиал раҳбарияти, касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Тадбирни филиал раҳбари Эркин Эргашев табрик сўзи билан очиб бериб энергетикларни ушбу сана билан қутлади.

Меҳнат фаолияти давомида жонбозлик кўрсатган ходимлар тақдирландилар.

Сўзга чиққанлардан филиал бош муҳандиси Даврон Камалов, касаба уюшмаси раиси Аъзам Атабеков меҳнат жамоасини ушбу сана билан муборакбод этди. Тадбир “Ўзбекнаво” давлат муассасаси қўшикчиларининг куй-қўшиқларига уланиб кетди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Жиззах вилояти аҳолиси кўмир маҳсулоти билан тўлиқ таъминланади

“Ўзбеккўмир” АЖ 2020-2021 йиллар куз-қиш мавасумида аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган 600 минг тонналик режани ортиғи билан бажариб, айни кунларда режага қўшимча 149 минг тонна кўмир етказиб бермоқда.

Қиш фасли одатдан ташқари барвақт кириб келган ва ноябрь ойида кунлар кескин пасайиб кетган бир шароитда аҳолининг энергия ресурсларига талаби ҳам кескин ошиб кетди. “Кўмирни таъминот” МЧЖ Жиззах вилояти филиали ҳам ана шу талабни тўлиқ қоплаш, қиш мавсумида кўмир билан иситилувчи хонадонларга етарли миқдорда ва сифатли қаттиқ ёқилғи етказиб беришнинг барча чораларини кўриб келмоқда.

Вилоят аҳолисининг кўмирга бўлган эҳтиёжи − 13 минг 629 тонна. Декабрь ойида Жиззах вилоятидаги «Кўмиртаъминот» МЧЖ филиали омборларида 2 минг 310 тонна кўмир маҳсулотлари қолдиғи мавжуд бўлиб, қаттиқ ёқилғи тарқатиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Аҳолига Ангрен қўнғир кўмири ва маҳаллий хом ашёдан олинадиган кўмир брикетлари маҳсулоти таклиф этилмоқда.

Ҳозирги кунда аҳоли томонидан 11 минг тоннага яқин кўмир ва кўмир маҳсулотлари сотиб олинган бўлиб, уларнинг ҳаммаси маҳаллий кўмир ёқилғисидир. Вилоят омборларида аҳолига мўлжалланган кўмир захираси 2 минг 310 тоннани ташкил этади. Аҳолининг қўшимча талабини қондириш учун шу кунларда вилоятга яна бир неча кўмир партиялари етказиб берилмоқда.
Вилоятда аҳолининг кўмирни ўз хонадонига етказиб олиши учун ҳам зарур шароитлар яратилган. Чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган қишлоқлар (овуллар) аҳолисига эса қўшимча қулайликлар яратиб берилмоқда. Хусусан, Зомин туманидаги Қизилой МФЙ, Янгиобод туманидаги Хўжа Мушкент қишлоғи, Бахмал туманидаги Сангзор, Дўсмат, Новка МФЙда кўчма ярмаркалар ташкил этилди. Бундан ташқари Дўстлик туманидаги Навруз МФЙ яшовчи кам таъминланган ва темир дафтарда турувчи фуқароларнинг кўмир маҳсулотлари уйларига олиб бориб берилди.

Зарбдор туманига 1000 тонна кўмир тарқатиш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу режа тўлиқ бажарилган. Бундан ташқари темир дафтарда турган оилалар, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга кўмир маҳсулотлари уйларига етказиб берилди.

Жиззах шаҳрида жойлашган кўмир омбори Шароф Рашидов туманига хизмат кўрсатмоқда. Ушбу туманда 224 минг аҳоли бўлиб, шунинг 95,5 минг нафари кўмир ёқилғисидан фойдаланади. Бугунги кунда туманда аҳолининг қаттиқ ёқилғига талаби тўлиқ қопланган.

Виолояда аҳолига кўмир сотиш тадбирлари давом этмоқда.

Маълумот учун, бир тонна кўмир нархи:

«БР» маркали “Ангрен” кўмири (1 тн) − 300 минг 300 сўм;
Кўмир брикетлари (1 тн) − 412 минг 500 сўм;

Мирза Хуррамов,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Жиззах вилояти филиали раҳбари

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштирмоқда

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Корхона Micromine − 2021 дастурий таъминот модулларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди. Айни пайтда корхонада кўмир конларининг 3D геологик моделини яратишга имкон берадиган Micromine тизими жорий қилинмоқда.
.
Micromine 2021 дастурий таъминот модуллари учун лицензияланган хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига қуйидагилар киради: Ядро+Печать, Қидирув, Каркасли моделлаштириш, Тоғ-кон, Тасвирга тушириш, Режалаштирувчи, стенографик моделлаштириш. Ушбу модулларнинг барчаси геологлар, маркшейдерлар ва кон муҳандисларининг самарали ишлашига ёрдам беради.

Micromine кон-геологик маълумотлар тузишда ҳам кўмакчи модулдир. Бунда кўмирнинг сифат кўрсаткичлари, унинг захиралари, тектоник ёриқлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Тизим кон захирасини ўзлаштиришнинг оптимал кетма-кетлигини ҳисоблаб чиқади, чиқиндихоналарни, йўлларни ҳамда маълум бир ҳудудда самарали ишлаши мумкин бўлган ускуналар миқдорини режалаштиради.

“Ўзбеккўмир” АЖ бош маркшейдери раҳбарлигида дастурнинг геологик қисми аллақачон рақамлаштирилди ва “Ангрен” кўмир конида ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Ҳозирги кунларда “Апартак” конида ҳам моделнинг геологик қисмини янгилаш ва рақамлаштириш жараёни бормоқда.

Жамият бош маркшейдери Тоҳир Худойназровнинг таъкидлашича, Ахборот технологиялари кончиларга хизмат қилади. Конларнинг виртуал моделларини яратадиган дастурлардан фойдаланиш геологлар ва маркшейдерлар турли хил ҳисоботларни тайёрлаш вақтини сезиларли даражада қисқартиради ва ишлаб чиқариш жараёнини янада самарали ташкил этиш имконини беради.

Micromine дастури тоғ-кон саноати учун ишлаб чиқаришнинг бутун циклини қамраб олувчи инновацион дастурий таъминот ечимларининг етакчи провайдери: қидирув ва 3D моделлаштиришдан тоғ-кон бошқаруви, режалаштириш ва маълумотларни бошқаришгача.

Micromine – 2021 дастурий таъминот тизимида ишлаш учун 2020 йил 14-18 декабрь кунлари Micromine компанияси вакиллари «Ўзбеккўмир» АЖ мутахассисларига ўқув-малакавий дарсларини ўтказиш режалаштирилган.

Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 3 декабрь куни “Ўзбеккўмир” АЖда куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ҳамда 25 ноябрь кунидан 25 декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”да бажарилиши лозим бўлган масалаларга бағишланган профилактик семинар ташкил этилди. Унда корхонанинг ММ ва ТХ муҳандислари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари, ФМ ва ФВ мутахассислари ҳамда цех, участка ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Семинарни “Ўзбеккўмир” АЖ Бош муҳандиси З.Иномхўжаев кириш сўзи билан очиб берди ва тизимдаги ишчи ва раҳбар ходимларга хавфсизлик тизимларини кучайтириш, ҳар бир корхона ва ташкилот кундалик иш фаолиятида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда содир бўлганда оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, техника, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлигини уқдириб ўтди. Ушбу қоидаларга айрим ҳолларда риоя қилинмаганлиги сабабли қандай бахтсиз ходисалар келиб чиқиши, уларнинг моддий ва маънавий зарарлари тўғрисида бир қатор мисоллар келтирди. Бундай ҳолатнинг олдини олишнинг асосий омилларини назоратни кучайтириш кераклиги тўғрисида вазифалар юклатилди.

“Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўлими Радиацион, кимёвий ва биологик (бактериологик) муҳофаза бўлинмаси бошлиғи лейтенант Ш.Қудратов семинарда сўзга чиқиб, куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар жумладан, “Ис газидан заҳарланиш”, “Ботулизим, қутириш касалликларидан ҳимояланиш”, “Ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши, унинг оқибатлари ва хавфсизлик юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар” “Маиший газ баллонидан фойдаланишдаги талаб ва қоидалар” мавзулари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борди.

Семинар давомида М.Хожиматов ис газининг одам организимига таъсири, ҳаводаги ўлимга олиб келувчи концинтрацияси бўйича тушунчалар бериб ўтди.

“Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси жавобгар ижрочиси А.Нарзиев йиғилиш иштирокчиларига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрда ўтказилган сайёр йиғилиши баёнида “Ўзбеккўмир” АЖга юклатилган вазифалар юзасидан топшириқларнинг ўз ваколати доирасида ижросини таъминлаш бўйича тушунчалар берди.

Корхонанинг Махсус бўлими корхона раҳбарияти ва ишчи-ходимлари томонидан 25-ноябрдан 25-декабрь кунига қадар ўтказилиши белгиланган “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”да фаол иштирок этиш бўйича йўриқнома ўтказди.

“Ўзбеккўмир” АЖ Бош муҳандиси З.Иномхўжаев корхонада электр жиҳозлари ҳамда махсус автомобиль техникаларидан фойдаланишда меъёрий ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган мажбуриятлари борасидаги тегишли кўрсатмаларни йиғилиш иштирокчиларига етказди.

Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, корхона ҳудудида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида ишчи-ходимлар олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажариш, махсус автомобиль техникаларни қишги мавсумда фойдаланиш учун шай ҳолатга келтириш, ижро интизомига алоҳида эътибор қаратиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ҳамда кун тартибига қўйилган масалалар ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилиш сўнгида ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини ошириш учун ички тартиб интизомига риоя қилиш, барча мутахассисларга юклатилган вазифасига кўра сергаклик ҳамда хушёрликни ошириш, ишга чиққанда махсус кийим бошларда юриш кераклиги тўғрисида қатъий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.

А.Нарзиев,
“Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси жавобгар ижрочи, кичик сержант

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru