“Ангрен” кўмир кони – 3 миллион тонналик марра эгалланди

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг энг йирик корхонаси — “Ангрен” кўмир конида қаттиқ ёқилғи қазиб олиш бўйича 3 млн. тонналик марра эгалланди.

Кўмир мураккаб геологик шароитда қазиб олинадиган, бир минг етти юзга яқин турли касб эгалари меҳнат қилувчи кон жамоаси истеъмолчиларга куз-қиш мавсуми учун кўмир етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қизғин фаолият олиб борди.

Натижада кон бўйича ноябрь ойида режадаги 297,2 минг тонна ўрнига 465,7 минг тонна, йил бошидан буён 3 млн. 24 минг тонна “қора олтин” тайёрлашга эришилди.

Кўмир маҳсулоти турли марка ва фракцияларда истеъмолчиларга пешма-пеш етказиб берилмоқда.

Хостинг картинок yapx.ru