2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар

Айни кунларда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти корхоналарида ҳам Мурожаатномани ўрганишга бағишланган давра суҳбатлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда. Жумладан, 20 январь куни “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалида бошланган ушбу тадбирлар 27 январь куни “Ангрен кўмир кони” филиали марказий диспетчерлик пунтида давом эттирилди. Жамият маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков ҳамда Республика маънавият ва маърифат тарғибот марказининг Тошкент вилояти бўйича тарғиботчиси Шуҳрат Насимов иштирокида уюштирилган мазкур тадбирда Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва йўналишлар ҳақида маълумот берилди.

Сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков суҳбат аввалида Мурожаатнома институтининг тарихи ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Президентнинг Парламентга мурожаати институти қадимий тарихий анъаналарга эга. Бу институт илк бор Англия Парламентида вужудга келган, деди нотиқ. Англия Парламентнинг ҳар бир очилиш сессиясида қирол ва қиролича нутқ сўзлайди. АҚШда ҳам ушбу анъана мавжуд бўлиб, бу анъана биринчи президент Жорж Вашингтон томонидан 1790 йилда Конгрессга оғзаки тарзда мурожаат қилиши билан вужудга келган. Эътиборлиси шундаки, Парламентга мурожаат АҚШда бугун санъат даражасига кўтарилган.

Парламентга мурожаат йўллаш жуда демократик ва ҳокимият тармоқларини ўзаро келишувига ёрдам берувчи институт ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам Президентимиз томонидан, мана, тўртинчи бор Мурожжатнома йўлланди ва бу борада ўзига хос тажриба тўпланди. Мурожаатнинг онлайн тарзда узатилиши эса хориж ва мамлакатда қанчалаб инсонларнинг ўша пайтнинг ўзидаёқ кўриш имконига эга бўлишига ёрдам берди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мурожаатни нафақат Парламентга, балки Ўзбекистон халқига ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаат, дейиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу галги Мурожаатномаси ҳам мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди, унда давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилдаги асосий кўрсаткичлар ва 2021 йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинди.

Тадбирда Мурожаатноманинг асосий йўналишлари, унда илгари сурилган ғоя ва фикрлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар, уларни самарали ташкил этиш йўллари хусусида кенг тушунча ва маълумотлар ўртага ташланди.

– Мурожаатномада қирққа яқин йўналишлар қамраб олинган бўлиб, унда иқтисодиёт масалаларига ҳам жуда катта ўрин ажратилган, − деди “Шахта усулида кўмир қазиб олиш кони” филиали бош муҳандиси Жамолиддин Алимқулов. – Биз тадбир жараёнида Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида билим ва тушунчаларга эга бўлдик. Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий жиҳатдан тараққий топиб бормоқда. Бу эса бошқа соҳалар, жумладан, маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш имконини беради. Мурожаатномада бу ўз аксини топгани бизни қувонтиради.

− Мурожаатномада Ватан тақдири билан чамбарчас боғлиқ масалалар, айниқса, ёшлар тарбияси, соғлиқни сақлаш, коронавирус балосидан асраш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишларидаги муҳим вазифалар аниқ белгилаб берилган бўлиб, бу кундалик иш фаолиятимизда дастуриламал вазифасини ўтайди, корхонамизда меҳнат жамоаларидаги тарғибот ишларини самарали амалга оширишда бизга ёрдам беради, − деди “Автомобиль-технологик транспорти” филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Раҳматжон Аҳматалиев.

Савол-жавоб тарзида кечган давра суҳбатида иштирокчилар Мурожаатнома юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди.

“2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари жамият корхоналарида давом этмоқда.

Неъмат ДУШАЕВ,
“Ўзбеккўмир” АЖ ахборот хизмати раҳбари.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Шахта усулининг афзаллиги нимада?

“Ўзбеккўмир” АЖ “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиали меҳнат жамоаси 2020 йилда халқ хўжалиги учун режадаги 54 минг тонна ўрнига 63,9 минг тонна “қора олтин”етказиб берди. Умуман, Ангрен шахтёрлари кўмир қазиб олиш йиллик режа-топшириқларни ҳамиша ортиғи билан адо этишга одатланишган. Бунга қандай эришилмоқда?

Хостинг картинок yapx.ru

− Бунинг заминида меҳнат, меҳнат бўлганида ҳам фидокорона меҳнат, касбга муҳаббат ётади, − дейди филиал бошлиғи Жаҳонгир Муталипов. − Кончиларимизга раҳмат, улар барча ички имкониятлорни ишга солишмоқда.

Шахтада кўп ишлар қўл кучи ва унча катта бўлмаган машина механизмларда бажарилади. Мавжуд техникалар, тўғриси, анча эскирган. Шунга қарамай уларни таъмирлаб, бутлаб самарали фойдаланиш йўлга қўйилган. Шу асно, усталаримдан чиқаётган кутилмаган фойдали ихтиролар, ғоялар яхши иш бераяпти. Хуллас, жамоамизда ҳақиқий шахтёрлар меҳнат қилади. Улар ўз билими ва тажрибаси, фидойилиги билан бундан саксон йиллар аввал ишга туширилган конимизда ишлаб кетган кончи оталаримизнинг ўлмас анъаналарини изчил давом эттиришмоқда.

Конимизда тўрт асосий кўрсаткичимиз бор: проходка, кўмир қазиб олиш, маҳсулот етказиб бериш ва таъмир. Азамат шахтёрларимизнинг сидқидил меҳнати туфайли ушбу кўрсаткичларнинг барчаси ортиғи билан бажарилди. Айни пайтда “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбариятига ҳам жамоамиз номидан миннатдорлик билдирмоқчиман. Пандемия шароитида жуда қийин бўлди. Фақат биз эмас, барча ишлаб чиқариш корхоналари қийналди. Шунга қарамай, Жамият томонидан зарур эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, хусусан мутаҳкамловчи қурилиш материлалари етказиб берилди. Шу билан бирга жамоамиз ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Мана, узоқ вақтдан буён ишламай қолган ишчи ошхонамиз ҳам таъмирлаб ишга туширилмоқда. Бундан қулайликлар шахтёрлар кайфиятини кўтаради.

Ўтган йили футбол жамоамиз тизимдаги корхоналар бўйича ўтказилган мусобақаларда шарафли биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳам кончиларимизни руҳлантириб юборди.

− Ушбу шахта энг тўнғич кўмир конларидан бири, тўғрими?

− Конимиз Иккинчи жаҳон уруши йилларида, яъни 1942 йилда қуриб ишга туширилган. У пайтларда бир неча кўмир шахталари очилган эди. Бугунги кунда фақат бизнинг шахтамиз фаолиятини давом эттирмоқда ва кўмир етказиб бермоқда.

− Ўтган 80 йил давомида ушбу кондан йилига 1 млн. тоннагача «қора олтин» қазиб олинган пайтлар бўлган экан. Ҳозир ҳам заҳиралар етарлими?

− Заҳиралар, тўғриси, тугаяпти. Аммо истиқболли лойиҳалар мавжуд. Айни кунларда Нишбош ҳудудида кўмирни шахта усулида қазиб олиш бўйича лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа ишлаб чиқаришга татбиқ этилса, йилига ўртача 2,5-4 млн. тонна кўмирни шахта усулида қазиб олиш мумкин бўлади.

− Кўмир қазиб олишда шахта усулининг афзалликлари нималардан иборат деб ҳисоблайсиз?

−  Кўмирни шахта усулида олиш – сермашаққат, серҳаражат иш. Шахтада, очиқ конларга қараганда ишчи кучи нисбатан кўп талаб этилади. Аммо шунга яраша, қатор афзалликлари бор. Масалан, ер ости конида об-ҳавонинг фарқи йўқ, қишда ҳам ёзда ҳам ҳарорат − бир хил. Очиқ конларда қор ё ёмғир ёғиб қолса, бу ишлаб чиқаришга жиддий таъсир кўрсатади. Бизда ундай эмас.

Шахтада улкан машина-механизмлар йўқ. Бинобарин, атроф-муҳитга ўта зарарли газ чиқарувчи ёнилғи-мойлаш материлларидан деярли фойдаланилмайди. Асосан электр энергияси ишлатилади. Энг асосийси бу ҳам эмас. Энг асосийси, кўмир қазиб олишдан экологияга деярли зарар етмайди. Яъни кўмирни очиқ усулда қазиб олиш жараёнидагидек, катта-катта майдонлар тоғ жинслари билан тўлдириб ташланмайди. Аксинча, керак жойлар қазилади ва нисбатан тоза кўмир олинади. Кейинчалик бу бўшлиқ табиий равишда тўлиб кетади ва табиатга айтарли зарари бўлмайди.

− Жорий йил режалари ҳақида сўзлаб берсангиз…

− Конимизда бу йил 54 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Суткасига 145 тонна маҳсулот беришимиз керак. Дастлабки ойдаги кўрсаткичлар ёмон эмас – 160-170 тонна. Ўтган 25 кун давомида 4,3 тоннага яқин “қора олтин” қазиб олинди.

Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалида таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбнков иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Парламентга Мурожаатнома – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлиб, унда давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилдаги асосий кўрсаткичлар ва 2021 йилга мўлжалланган мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилингани билан ғоятда аҳмиятлидир. Тадбирда қайд этилганидек, Мурожаатномада кўп масалалар, хусусан, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви раҳбарлари, бозор иштирокчиларига кучли мессеж берилган. Камбағалликка қарши курашиш 2021 йилнинг асосий иқтисодий масаласига айланади. 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади. Шунингдек, ҳукумат ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтириб, уларни минимал меъёр даражаларида босқичма-босқич таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқади. Камбағаллик ҳисобини аниқ юритиш ва аҳолига тўғридан тўғри ёрдам беришни осонлаштириш учун ижтимоий реестр ишга тушади.

Хусусийлаштириш ва трансформация жараёни давом этади. Президент иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш керак, деб ҳисоблайди. 2021 йилда «Навоий кон-металлургия комбинати», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб этиш имкониятига эга бўлади. 2021 йилда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари амалга оширилади.

Мурожаатномада таъкидлашича, давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилади.

Мурожжатномада 2021 йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, пандемияда бизнесни ҳимоя қилиш давом этиши, туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига имтиёзлар бир йилга узайтирилиши эълон қилинган. Хусусан, 20 мингта тадбиркорлик субъектининг жорий йил якунигача кечиктирилган 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғининг тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади. Пандемия бошланиши билан бизнесга берилган имтиёзлар, кўмаклар яна давом эттирилиши таъкидланган. Бундан ташқари, 1 миллиард сўмгача давлат харидлари доирасида аванс миқдори 30 фоизга етказилиб, тадбиркорлар қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағларга эга бўлади. Мурожаатномада келтирилишича, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади.

Давра суҳбатида Президент Мурожаатидан келиб чиқиб “Ўзбеккўмир” АЖ тизимидаги корхоналарда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳар бир раҳбар ходим учун Мурожаатномада келтирилган вазифалар дастуриламал бўлиши, тизимда фаолият юритаётган ва билим олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рақамли технологияни ишлаб чиқаришга кенг жорий этган ҳолда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш шулар жумласидандир.

Жорий йилда давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги, буюк бобоколонимиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллиги, ўзбек эстрада санъатининг асосчиси Ботир Зокировнинг 85 йиллик юбилей саналари бу йилда ўтказилади. 2021 йилнинг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди. Қобилбек Каримбеков буларнинг барчаси халқимизнинг, айниқса ёшларнинг кайфиятини кўтариб, уларнинг янада фаол бўлишларига хизмат қилишинини фахр-иятихор ила мамнуният билан айтиб ўтди.

Давра суҳбатида қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“Ўзбеккўмир” АЖ: аҳолига кўмир тарқатиш давом этмоқда. 101 минг тонна маҳаллий, 56 минг тонна импорт кўмир захираси яратилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг 2020 йил якунлари ва истиқболдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбеккўмир” АЖ директори ўринбосари Эркин Якубов ва бошқалар ўтган йилда тизимда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида кўрилган чоралар таҳлилига алоҳида урғу берди.

Хостинг картинок yapx.ru

Анжуманда таъкидланганидек, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 2020 йилда истеъмолчиларга 4,2 миллион тонна кўмир етказиб берилган. Жорий 2021 йилдаги режа эса 4,45 миллион тоннани ташкил этади.

– Айни кунларда аҳолига кўмир етказиб бериш ишлари изчил давом эттирилиб, мавжуд 91 кўмир омборида 101 минг тонна маҳаллий кўмир, 56 минг тонна импорт кўмир захираси яратилган, – деди Э.Якубов. – “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти соҳанинг йирик корхонаси сифатида Ангрен кўмир ҳавзасидаги учта кондан йилига ўртача 4 миллион тонна кўмир қазиб олмоқда. Тайёр маҳсулот иқтисодиёт тармоқлари, бюджет ташкилотлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилмоқда. Пандемия шароитига қарамай, жамиятда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари пасайишига йўл қўйилмади. 2020 йилда кон устини очиш ишлари 23,1 миллион метр кубни ташкил қилди. Кўмир қазиб олиш 3,9 миллион тонна, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,6 фоизга тенг бўлди. Жумладан, иссиқлик электр станцияларига 2,8 миллион тонна, аҳолига 940 минг тонна, ижтимоий соҳа ташкилотларига 412,8 минг тонна, иқтисодиётнинг реал секторига 87,4 минг тонна кўмир юборилди.

Қайд этилганидек, 2020 йил июль ойидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфида бўлган 91 кўмир омбори, фойдаланилаётган 38 темир йўл йўлак, 86 брикет ишлаб чиқарувчи ускунаси ва 84 автотарози, шу билан бирга, ёрдамчи техникалар ва 2 минг нафардан ортиқ ишчи-ходим «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти таркибига ўтказилди. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб беришни самарали ташкил этиш учун “Кўмри таъминот” МЧЖ ташкил этилди.

– Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари тасдиқлаган “ 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолиси ҳамда ижтимоий соҳа объектларига маҳаллий кўмир маҳсулотлари кунлик жадвалга мувофиқ ҳудудий филиалларнинг кўмир омборларига етказиб берилмоқда. Айни пайтда вилоятлар ҳокимликларининг ёзма мурожаатларига асосан аҳолининг кўмирга бўлган қўшимча талаби ҳам тўлиқ қондирилиб, “Кўмир таъминот” МЧЖ томонидан вилоятлардаги омборлари қўшимча яна 100 минг тоннадан ошиқ кўмир маҳсулотлари билан таъминланди. Шу билан бирга, Қозоғистон Республикасидан 82 минг тонна импорт кўмир маҳсулотлари олиб кирилди ва аҳолига сотилди.

2020 йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Наманган вилоятида, 12 ноябрь куни Самарқанд вилоятида ўтказилган сайёр оммавий қабуллар натижасида ушбу вилоятлар туманлари аҳолисининг мурожаатларига маъмурият томонидан қўшимча кўмир маҳсулотлари етказиб берилган бўлса, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Яккабоғ ҳамда Деҳқонобод туманларидаги, Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Шофиркон, Пешку ва Ромитан туманларидаги қишлоқларда кўмир ярмаркалари ташкил этилиши каби кўрилган чоралар фикримиз исботидир, – деди “Кўмир таъминот” МЧЖ бош директори Аслан Қаюмов.

Соҳа мутасаддилари 2021 йилда амалга ошириладиган режаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, йил мобайнида кон устини очиш ишлари 32,5 миллион метр кубни ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, 2021 йил давомида кон-машина механизмларнинг 180 хил эҳтиёт ва бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш ҳисобига маҳсулот ва ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 миллиард сўмга ёки 2020 йилга нисбатан 10 фоизга оширилади. Айни пайтда ишлаб чиқариш харажатларини 77 миллиард сўмга камайтириш режалаштирилган.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ёшлар сиёсатига оид муҳим ҳужжат лойиҳаси – жамоатчилик муҳокамасида

Шу кунларда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама этилмоқда.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ижро апарратида ўтказилган навбатдаги йиғилиш ҳам айнан шу масалага бағишланди.

Жамият Бош директорининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ёшлар иттифоти етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов бошқариб борган тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабр куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2021.ctrategy.uz jamoatchilik.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Айни пайтда ҳужжат лойиҳаси юзасидан кенг жамоатчиликдан фикр-мулоҳазалар келиб тушмоқда. Йиғилишда ҳужжат лойиҳасига муносабат билдириш, айни пайтда “Ўзбекўмир” АЖ йўналишларидан келиб чиққан ҳолда порталга келиб тушаётган фикр-мулоҳазаларни “Тараққиёт стратегияси” маркази билан бирга ўз вақтида ва сифатли таҳлил қилиб бориш ҳамда Адлия вазирлигига таклифлар бериш масалалари келишиб олинди.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Собиқ жангчилар учун пойтахтга саёҳат уюштирилди

Собиқ жангчилар учун пойтахтга саёҳат уюштирилди

“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси 14 январь ‒ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тизимда меҳнат қилаётган қирқдан ошиқ собиқ байналмилал жангчилар учун пойтахтимизга саёҳат уюштирди.

Ҳазрати Имом мажмуаси

Шаҳри азимга саёҳат Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига кирувчи “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланаётган Қуръони кримнинг энг қадимий нусхаси – Ҳазрати Усмон Мусҳафини кўришдан бошланди. Йўлбошловчи берган маълумотга кўра, бу муборак Қуръон учинчи халифа Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) буйруқларига асосан VII асрда (мил. 644–648 йй.) кийик терисига кўчиртирилган. Ўша даврда жами олти нусха Мусҳаф кўчиртирилган экан. Шулардан ер юзида китоб шаклида сақланган ягона нусха ушбу кутубхона музейидаги Мусҳафдир. Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти 2000 йилнинг 28 августида ушбу Мусҳафнинг асл нусха эканини тасдиқловчи ҳужжат – сертификат берди.

“Ғалаба боғи” ҳамда “Шон-шараф” музейи

Иккинчи манзил, муҳташам “Ғалаба боғи” бўлди. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қад ростлаган “Ғалаба боғи” таркибида “Шон-шараф” музейи ҳам фаолият юритади. Музейда Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар, ўша даврлар руҳини тўлиқ ҳис этишга имкон берувчи экспонатлар ўрин олган.

Абдусали РУСТАМҚУЛОВ, Ангрен кўмир кони филиали экскаватор машинисти:

‒ Бу музей менга жуда маъқул бўлди. Музей экспонатлари орқали Иккинчи жаҳон урушига тушиб қолгандай бўлдик. Жангда ишлатилган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳарни кўриб армиядаги вақтларим ёдимга тушди. “Уруш даври мактублари” бурчагини кузатар эканман, ҳаёт-мамот орасида турган аскарларнинг уйига мактуб ёзишга вақти бўлганлигига ажабландим. Бугун беш дақиқа вақт топиб ота-онасидан хабар олмайдиган фарзанларга яхшигина ўрнак эмасми? Яна бир нарсани айтай. Бизнинг авлод муддатли ҳарбий хизматни чет элда ўтаб қайтарди. Ана шу вақтда уйга ёзган хатларимиз гоҳида йўқолиб кетар, гоҳида эса хатдан олдин ўзимиз уйга кириб келар эдик…

“Шон-шараф музейи”да шунингдек, фронтортида ўзбекистонликларнинг кўрсатган хизматлари аниқ далилларга суянган ҳолда таъсирчан кўргазмаларда кўрсатиб берилган.

“Ғалаба боғи”га келтириб қўйилган самолётлар, танклар ва уруш декоратциялари нафақат ёшларни, балки биз катталарни ҳам ҳайратга солди. Боғга келувчиларнинг кўпчилиги ёшларни ташкил қилар экан. Болаларни мана шундай файзли манзилларга мактаблардан, институтлардан олиб келиб турсак, уларга Ватан, тинчлик, фидойилик ҳақида соатлаб насиҳат қилишга эҳтиёж қолмайди. Мен ҳам кейинги сафар невараларим билан келишни ният қилиб қўйдим.

“Наврўз” ва“Tashkent city” боғи

“Наврўз боғи”да этнографик шаҳарча қурилган экан. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар номлари билан аталадиган кўчалар ва қадимий услубда уйлар бунёд этилиб, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос анъаналари, ҳунармандчилиги, турмуш тарзи акс эттирилган. Пахса деворлари, айвонлар, чойхона ва устахоналар тимсолида қадимий маҳаллалар қайта тикланган.

Шунингдек, юртимиз бўйлаб қад ростлаган тарихий обидаларнинг кичрайтирилган макетлари боғга ўзгача файз бағишламоқда. Бу боғни кезиб чиққан саёҳатчиларимиз худди Ўзбекистонни айланиб чиққандай бўлишди.

Диаметри 72 метр бўлган чархпалакка чиққан ишчилар бутун Тошкент шаҳрини юқоридан томоша қилишди. Юқоридан қараганда Тошкентнинг машҳур манзиллари янаям кўркам кўринса, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами янада аниқроқ кўринар экан. Қисқача қилиб айтганда, кўҳна ва навқирон Тошкент параллел ҳолатда намоён бўлади. Агар саёҳат режасидаги белгиланган вақт тугаб қолмаганида сайр узоқ давом этиши мумкин эди.

Кейинги манзил “Tashkent city” боғи бўлиб, саёҳат дастурини якунлаб берди. Баланд ва кўркам бинолар ҳавас қилса арзигулик. Бутун боғда байрам кайфияти ҳукмрон. Кунлар бироз исигани учун боғдаги кўл сувга тўлдирилибди. Сув юзида муз бўлаклари сузиб юрибди. Ана шу ерда ҳамкасблар эсдалик учун суратга тушиб олишди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Лизинг компания, ташкилотларига

“Ўзбеккўмир” АЖ “HITACHI” компаниясида ишлаб чиқарилган нархи ҚҚСсиз 1 027 000,00 АҚШ долларини ташкил қилган EX1200-7 (BH) гидравлик экскаваторини лизинг асосида сотиб олиш учун қуйидаги шартларда энг яхши таклиф бўйича танлов эълон қилади:
– Лизинг муддати – 36 ойдан кам эмас;
– Лизинг тўловлари – ҳар ойда тенг улушларда;
– Лизинг валютаси – сўм;
– Олдиндан тўлов – техника нархининг 30% игача, сўмда
Таклифлар қуйидаги манзилга юборилсин: info@coal.uz
Таклифлар 2021 йил 21 январдан кечиктирмай кўриб чиқилсин.

Ватан ҳимоячилари шарафланди

Ватанимиз озодлиги учун не-не азамат юртдошларимиз жонидан кечмади дейсиз? Айни пайтда Қуролли Кучларимиз мустақиллигимизнинг даҳлсизлигини таъминлаш йўлида оталар жасоратини шараф билан изчил давом эттирмоқда.

Ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ватан озодлиги учун курашиб шаҳид кетганларни хотирлаш ва ҳарбийларимизнинг фидкорона хизматини улуғлаб тадбирлар ўтказиш яхши анъанага айланган.

Бугун, 13 январь куни Ангрен шаҳрида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

“Тадбирда” Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти фаоллари ҳам иштирок этди.

Тадбир Хотира майдонида “Мотамсаро она” монументи пойига гулчамбарлар қўйиш маросими билан бошланди. Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари, Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари, суд, ҳуқуқ идоралари вакиллари, “Ўзбеккўмир” АЖ, ОКМК Ангрен кон бошқармаси, “Аngren IES” АЖ, Ангрен ШЭТК, ‘Иссиқлик энергияси” ДУК, “Ангреншаҳаргаз” бўлими, “Тоза ҳудуд” ДУК, Халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар жамоалари вакиллари “Мотамсаро она” ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйиб, таъзим бажо келтирдилар.

“Истиқлол” майдонида ташкил этилган байрамона тадбирида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, Ангрен ҳарбий гарнизони бошлиғи, подполковник Зиёд Ҳакимов сўзга чиқиб, қатнашчилар тимсолида ангренликлар ва шаҳар меҳмонларини Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этдилар.

Тадбир давомида шаҳар ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар, шунингдек, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия 1-отряди, Мудофаа ишлари бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлимида фидокорона хизмат қилаётган 17 нафар фаол хизматчига шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида ҳарбий қисм ҳарбийлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди, ҳарбий парад ўтказилди, ҳарбий техника кўргазмаси уюштирилди.

− “Мотамсаро она” пойига гулчамбар қўяётиб жангларда ҳалок бўлган собиқ қуролдош дўстларимни эсаладим. Беҳисоб шукрлар бўлсинки, бугун юртимиз тинч, халқимиз осуда ҳаёт кечирмоқда. Илоҳим, тинчлигимизга, барқарорлигимизга кўз тегмасин, − дейди “Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен кўмир кони” филиали касаба уюшма қўмитаси раиси, собиқ байналмилалчи жангчи Бозорбой Ҳасанов.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“Апартак” кони: кўмир қазиб олиш уч баравварга кўпайтирилади

“Апартак” кони: кўмир қазиб олиш уч баравварга кўпайтирилади

“Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги “Апартак” конида 2020 йили 456 минг тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олиниб, бу борадаги йиллик режа ортиғи билан адо этилган эди. Жорий йилда мазкур конда 1330 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган.

Хабарингиз бор, жорий 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида энергия ресурсларига талаб ортиб кетди. Мавсумда ҳаво ҳароратининг одатдагидан анча паст келиши ушбу талабни янада кучайтириб юборди. “Ўзбеккўмир” Акциядорлик жамияти ана шу талабни ҳисобга олиб, аҳоли эҳтиёжлари учун тасдиқланган режадан ташқари яна салкам 200 минг тонна ёқилғи етказиб берди.

Айни кунларда аҳолига кўмир етказиб бериш давом этмоқда. Шу мақсадда мавжуд конлардаги ишлаб чиқариш ҳажмлари тобора оширилмоқда.

“Апартак кўмир конида 2020 йилда 400 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган эди. Ушбу режа 456 минг тоннага ортиғи билан адо этилди.

Жорий йилда кон жамоаси ушбу кўрсаткични 1330 минг тоннага етказиш ниятида. Бошқача айтганда, конда бу йил кўмир қазиб олиш уч баравварга кўпаяди.

Бунга қандай эришилади?

Ушбу саволга “Ўзбеккўмир” АЖ “Апартак кўмир кони” филиали бош муҳандиси Лутуфулло Носиров шундай жавоб қилди:

– Кўмир қазиб олишни кўпайтиришнинг энг асосий ва муҳим шарти, бу – кон устки қатламини очишдир. Ўтган йилнинг сентябрь ойида конимизга янги ва замонавий тоғ-кон техникаларининг дастлабки мажмуи келтириб ўрнатилди. Агар ўзимизда илгари мавжуд бўлган кон техникалари ҳисобига 1,6 млн. кубометр ҳажмида тупроқ ишлари бажарадиган бўлсак, эндиликда экскаватор, 90 тонналик “БелАЗ” автосамосваллари ҳамда бульдозерлардан иборат ушбу мажмуа шарофати билан бу кўрсаткични 9,5 млн. кубометрга етказиш имконияти пайдо бўлди.

Маълумот учун, “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги Ангрен кўмир ҳавзасида бугунги кунда учта кон ишлаб турибди. “Ангрен” ва “Апартак” конларида ёқилғи очиқ усулда, яна бир конда (собиқ 9-шахта) шахта усулида қазиб олинмоқда.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати раҳбарининг баёноти

Аҳолини электр энергияси, газ ва кўмир ёқилғиси билан тўла ва узлуксиз таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифасига айлаган.

“Ўзбеккўмир” АЖда бу борадаги талаб ва эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда энг аввало ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга эътибор қаратилмоқда. Натижада ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, мавжуд конлардан ҳар қачонгидан кўп кўмир қазиб олинмоқда. Шу тариқа йилнинг дастлабки етти кунига белгиланган режа 58 минг 935 тонна ўрнига 64 минг 386 тоннага бажарилди.

Тайёр маҳсулотнинг асосий қисми аҳоли эҳтиёжлари учун йўналтирилмоқда. “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли мавжуд 92 та ҳудудий кўмир омборларига йил бошидан буён 6 минг 774 тона ўрнига 34 минг 567 тонна йқилғи етказиб берилди ёки бу борадаги режа 510,3, фоизга адо этилди.

Кунлар кескин совиб кетиши ортидан кузатилаётган энергия танқислигини тезкор бартараф этиш юзасидан ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларга мувофиқ Ангрен конларидан қазиб олинаётган кўмир асосан республикамизнинг кўмирга эҳтиёж юқори бўлган олис ҳудудлари, айниқса тоғ қишлоқлари аҳолиси учун юкланмоқда.

Афсуски, ижтимоий тармоқларда кўмир саноати заҳматкашларининг юқоридаги қайд этилган эзгу ишларига соя солувчи асоссиз маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқда. Ушбу хабарларда кўмир омборларида заҳира йўқлиги, кўмир қиммат сотилаётгани важ сифатида келтирилади.

Шу ўринда таъкидлаш керак, аҳолига икки хил – маҳаллий ва импорт кўмир таклиф этилган. Маҳаллий кўмир арзонлаштирилган ва қатъий белгиланган нарҳда, импорт кўмир эркин нарҳда сотилмоқда. Ўрганишлар шуни кўрсатадики, нисбатан қиммматлиги учун аҳолида импорт кўмирга талаб кам. Аксинча, маҳаллий кўмирга эҳтиёж юқори. “Ўзбеккўмир” АЖ ана шу талаб-эҳтиёжларни инобатга олиб, маҳаллий кўмир етказиб беришни кўпайтирмоқда. Айни кунларда республика ҳудудларидаги “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли кўмир омборларида 130 минг тонна заҳира мавжуд.

Уйи қишда кўмир билан иситиладиган хонадон эгалари қаттиқ ёқилғига эҳтиёж сезса, истиқомат ҳудудидаги энг яқин кўмир омборига мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун,маҳаллий кўмир нархи:

«БР» маркали “Ангрен” кўмири (1 тн) − 300 минг 300 сўм;
Кўмир брикетлари (1 тн) − 412 минг 500 сўм.