“Апартак” кони: кўмир қазиб олиш уч баравварга кўпайтирилади

“Апартак” кони: кўмир қазиб олиш уч баравварга кўпайтирилади

“Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги “Апартак” конида 2020 йили 456 минг тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олиниб, бу борадаги йиллик режа ортиғи билан адо этилган эди. Жорий йилда мазкур конда 1330 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган.

Хабарингиз бор, жорий 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида энергия ресурсларига талаб ортиб кетди. Мавсумда ҳаво ҳароратининг одатдагидан анча паст келиши ушбу талабни янада кучайтириб юборди. “Ўзбеккўмир” Акциядорлик жамияти ана шу талабни ҳисобга олиб, аҳоли эҳтиёжлари учун тасдиқланган режадан ташқари яна салкам 200 минг тонна ёқилғи етказиб берди.

Айни кунларда аҳолига кўмир етказиб бериш давом этмоқда. Шу мақсадда мавжуд конлардаги ишлаб чиқариш ҳажмлари тобора оширилмоқда.

“Апартак кўмир конида 2020 йилда 400 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган эди. Ушбу режа 456 минг тоннага ортиғи билан адо этилди.

Жорий йилда кон жамоаси ушбу кўрсаткични 1330 минг тоннага етказиш ниятида. Бошқача айтганда, конда бу йил кўмир қазиб олиш уч баравварга кўпаяди.

Бунга қандай эришилади?

Ушбу саволга “Ўзбеккўмир” АЖ “Апартак кўмир кони” филиали бош муҳандиси Лутуфулло Носиров шундай жавоб қилди:

– Кўмир қазиб олишни кўпайтиришнинг энг асосий ва муҳим шарти, бу – кон устки қатламини очишдир. Ўтган йилнинг сентябрь ойида конимизга янги ва замонавий тоғ-кон техникаларининг дастлабки мажмуи келтириб ўрнатилди. Агар ўзимизда илгари мавжуд бўлган кон техникалари ҳисобига 1,6 млн. кубометр ҳажмида тупроқ ишлари бажарадиган бўлсак, эндиликда экскаватор, 90 тонналик “БелАЗ” автосамосваллари ҳамда бульдозерлардан иборат ушбу мажмуа шарофати билан бу кўрсаткични 9,5 млн. кубометрга етказиш имконияти пайдо бўлди.

Маълумот учун, “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги Ангрен кўмир ҳавзасида бугунги кунда учта кон ишлаб турибди. “Ангрен” ва “Апартак” конларида ёқилғи очиқ усулда, яна бир конда (собиқ 9-шахта) шахта усулида қазиб олинмоқда.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru