Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалида таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбнков иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Парламентга Мурожаатнома – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлиб, унда давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилдаги асосий кўрсаткичлар ва 2021 йилга мўлжалланган мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилингани билан ғоятда аҳмиятлидир. Тадбирда қайд этилганидек, Мурожаатномада кўп масалалар, хусусан, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви раҳбарлари, бозор иштирокчиларига кучли мессеж берилган. Камбағалликка қарши курашиш 2021 йилнинг асосий иқтисодий масаласига айланади. 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади. Шунингдек, ҳукумат ижтимоий кафолатларни бир тизимга келтириб, уларни минимал меъёр даражаларида босқичма-босқич таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқади. Камбағаллик ҳисобини аниқ юритиш ва аҳолига тўғридан тўғри ёрдам беришни осонлаштириш учун ижтимоий реестр ишга тушади.

Хусусийлаштириш ва трансформация жараёни давом этади. Президент иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш керак, деб ҳисоблайди. 2021 йилда «Навоий кон-металлургия комбинати», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб этиш имкониятига эга бўлади. 2021 йилда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари амалга оширилади.

Мурожаатномада таъкидлашича, давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилади.

Мурожжатномада 2021 йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, пандемияда бизнесни ҳимоя қилиш давом этиши, туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига имтиёзлар бир йилга узайтирилиши эълон қилинган. Хусусан, 20 мингта тадбиркорлик субъектининг жорий йил якунигача кечиктирилган 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғининг тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади. Пандемия бошланиши билан бизнесга берилган имтиёзлар, кўмаклар яна давом эттирилиши таъкидланган. Бундан ташқари, 1 миллиард сўмгача давлат харидлари доирасида аванс миқдори 30 фоизга етказилиб, тадбиркорлар қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағларга эга бўлади. Мурожаатномада келтирилишича, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилади.

Давра суҳбатида Президент Мурожаатидан келиб чиқиб “Ўзбеккўмир” АЖ тизимидаги корхоналарда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳар бир раҳбар ходим учун Мурожаатномада келтирилган вазифалар дастуриламал бўлиши, тизимда фаолият юритаётган ва билим олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рақамли технологияни ишлаб чиқаришга кенг жорий этган ҳолда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш шулар жумласидандир.

Жорий йилда давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги, буюк бобоколонимиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллиги, ўзбек эстрада санъатининг асосчиси Ботир Зокировнинг 85 йиллик юбилей саналари бу йилда ўтказилади. 2021 йилнинг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди. Қобилбек Каримбеков буларнинг барчаси халқимизнинг, айниқса ёшларнинг кайфиятини кўтариб, уларнинг янада фаол бўлишларига хизмат қилишинини фахр-иятихор ила мамнуният билан айтиб ўтди.

Давра суҳбатида қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru