Аёллар жамоаси ўртасида спорт турнири ўтказилди

26 февраль куни “Ўзбеккўмир” АЖ тизимидаги корхоналарнинг аёллар волейбол жамоалари ўртасида 8 март – Халқаро хотин қизлар кунига бағишланган спорт турнири ўтказилди.

Ангрен шаҳар 2-касб-ҳунар мактаби спорт залида ташкил этилган ушбу спорт тадбирида жамиятдаги 11 корхона вакиллари ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда “Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи” филиали вакиллари ғолибликни қўлга киритди. “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиали жамоаси 2-, “Темирйўл транспорти” филиали жамоаси 3-ўринни эгаллади.

− Ушбу турнир баҳор байрамида акциядорлик жамиятимиз хотин-қизларига эҳтиромимизнинг дебочасидир, − дейди “Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раисининг ўринбосари Анорбек Султонов, − Жамоамизда минг нафардан кўпроқ хотин-қиз турли касбларда фаолият кўрсатмоқда. Уларни моддий ва маънавий қўллаб қууватлаш тадбирлари мунтазам амалга ошириб келинади.

Яқинда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббускорлигида 42 нафар хотин-қиз учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди. Хотин-қизлар байрами муносабати билан Жамият корхонларида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тўғрисида бош директорнинг буйруғи қабул қилинди. Кончи аёллар учун, шунингдек, “Ангрен” санъат саройи ҳамда “Осиё” тантаналар залида ташкил этилаётган байрам концертларига 350 дона чипта совға харид қилинмоқда.

Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг хотин-қизлар байрамига бағишланган асосий тадбири 5 март куни ўтказилади. Унда Жамият корхоналарида фаол меҳнат қилаётган 100 нафарга яқин хотин-қиз муносиб тақдирланади.

Байрам тадбирида Ўзбекистон халқ артисти, халқимизнинг ардоқли санъаткори Замира Суюнова иштирокида байрам концерти намойиш қилинади.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Қамчиқ довони: ҳаракат хавфсизлиги таъминланди

Шу йилнинг 23-25 февраль кунлари ноқулай об-ҳаво сабабли йўлда Қамчиқ довони йўлида тўхтаб қолган 286 та енгил ва юк транспорт воситасига техник-амалий ёрдам кўрсатилди, 712 нафар ҳайдовчи ва йўловчи исиниб олиш учун хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди. Ушбу тадбирларда “Ўзбеккўмир” АЖ фавқулодда вазиятлар куч ва тизимлари ҳам фаол иштирок этди.

Маълумки, Гидрометеорология хизмати маркази республикамизда 23-25 февраль кунлари об-ҳаво кескин совиб кетиши ҳақида аввалдан огоҳлантирган эди. Огоҳлик барча қатори “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси жамоасини ҳам сергакликка чорлади.

“Қамчиқ” МҚЁҚБ Ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, 23 февраль куни соат 20:00да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида 15 та механизациялашган назорат кузатув гуруҳи ва йўл бўлими ҳамда ЙПХ масканида навбатчилик иш фаолияти кучайтирилди.

Хостинг картинок yapx.ru

23-25 февраль кунлари Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кузатилиб, ҳарорат – 15º даражани, шамол тезлиги 20-31 м/с ни ташкил этди. Бундай шароитда “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 185-285 км оралиғида транспорт воситаларининг ҳаракати муракаблашади. Шу боисдан ҳам “Қамчиқ” МҚЁҚБдан 25 та авария-қутқарув техникаси ва 200 нафар шахсий таркиб, ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасининг Наманган ва Тошкент вилояти бўлинмалари, “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКдан 120 та махсус муҳандислик-техникаси ҳамда 350 нафар ишчи-ходим жалб этилди. Шунингдек, “Олмалиқ КМК” АЖ, Қамчиқ довонидаги қор кўчкисини кузатиш станцияси, Тошкент ва Наманган вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда ушбу вилоятлар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, “Ўзбектелеком” АК Наманган филиалидан 70 га яқин ишчи-ходими 20 дан зиёд махсус автотехникалари билан сафарбар этилди.

Натижада 23-25 февраль кунлари ноқулай об-ҳаво сабабли йўлда тўхтаб қолган 286 та енгил ва юк транспорт воситасига техник-амалий ёрдам кўрсатилди, 712 нафар ҳайдовчи ва йўловчи исиниб олиш учун хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Аҳолини вақтинча эвакуация қилиш мақсадида, “Олмалиқ КМК”, “Ўзбеккўмир”, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятлари томонидан махсус техникалар ва 15 та шахсий таркиб жалб этилиб, “юқори тайёргарлик” режимида фаолият олиб борилди.

Бир сўз билан айтганда, ҳамжиҳатликда олиб борилган амалий ишлар натижаси ўлароқ, Қамчиқ довони ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олди олинди ва транспорт воситаларининг хавф-хатарсиз манзилига етиб олиши учун барча зарур ёрдамлар кўрсатилди.

“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб ном олган 2021 йилда ёшлар салоҳиятини юзага чиқаришга катта эътибор берилмоқда. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам бу борада кенг қамровли тадбирлар йўлга қўйилган.

“Ангрен кўмир кони” филиалида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бунга яққол мисол бўла олади.

“Ангрен” кўмир кони нафақат “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида, балки республикамизда ҳам энг йирик кўмир қазиб олувчи корхона ҳисобланиб, бу ерда йилига ўртача 3,5 млн. тонна “қора олтин” қазиб олинмоқда. Салкам икки минг киши меҳнат қилаётган кон жамоасининг салмоқли қисмини ёшлар ташкил этади.

“Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари А.Мираҳмедов иштирокидаги тадбирда кўмир саноатида ёшларнинг ўрни ва аҳамияти, ютуқ ва муаммолари, уларни тўлқинлантираётган масалалар юзасидан қизғин мулоқот бўлди.

Тадбир жараёнида филиал ёшлар етакчиси сайлови ҳам ташкил этилди.

Таъкидландики, ёшлар етакчиси ташкилотчи, ташаббускор бўлиши, ишлаб чиқаришни самарали ташкил этишда ёшлар иштирокини кучайтириш, уларга зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш йўлида жонбозлик кўрсатмоғи керак.

Ана шулардан келиб чиқиб, ёшлар фаоли, филиал меҳнат ва иш ҳақи бўлими бўлими мутахассиси Саидолимхон Турғунов филиал ёшлар етакчиси лавозимига сайланди.

С.Турғунов юксак ишонч учун миннатдорлик билдирар экан, бутун билим ва тажрибасини ёш мутахасислар ташаббусларини қўллаб-қуватлаш, истеъдодли ва фидойи ёшларни юзага чиқариш, хусусан, уларнинг инновацион ғояларини амалга тадбиқ этиш, меҳнат жойидаги муаммоларини ижобий ҳал қилишда яқиндан кўмаклашишга сафарбар қилишини маълум қилди.

Кон экскаваторидан конвейер ва вагонганча − машаққат ва шараф йўли

“Ангрен” кўмир кони “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тизимида кўмир қазиб олувчи асосий корхона саналади. Йилига ўртача 4 млн. тонна кўмир қазиб олинаётган ушбу конда кўмир қатламларга етиб бориш учун миллионлаб кубометр тоғ жинсларини олиб ташлаш керак. Ушбу тоғ жинслари тупроқ, қум-шағал, каолин ва оҳактош бўлиши мумкин. Кон очиш ишлари кўпайгани сари бугунги кунда кўмир кони очиқ ҳавзаси тобора кенгайиб, чуқурлашиб бормоқда. Тоғ жинслари аввал оғир юк автомобилларида, кейин темир йўл орқали ташилади.

“Ангрен” кўмир конининг кон устки қатламини очиш йўналиши бошлиғи Баҳодир Юнусов шундай дейди:

− Кўмир конимиз раҳбари Фарруҳ Отажонов 2021 йилни кон очиш йили деб эълон қилди. Бу бежиз эмас. Афсуски, йиллар давомида кон устки қатламини очишда қолоқликка йўқ қўйилган ва ушбу муаммони бартараф этмай туриб режадаги кўмирни қазиб олишнинг имкони йўқ. Шу боисдан ҳам жорий йилда 32,5 млн. куб метр ҳажмида тупроқ ишлари бажарилиши режалаштирилган. Бу 2020 йилдагига қараганда 10 млн кубометрга кўп бўлиб, январь ойи режаси тўлиқ уддаланди.

Конда кўмир устки қатламини очиш ҳамда кўмир қазиб олиш йўналишлари мавжуд бўлиб, кон устки қатламини очиш йўналишида саккиз бўлим фаолият кўрсатмоқда. Ушбу бўлимлар тоғ жинсларини темир йўл транспортига тўғридан-тўғри юклаш, ер ости сувларини тозалаш ва атмосфера ёғинларининг олдини олиш, бурғулаш- портлатиш, тош майдалаш ва шу каби вазифалар билан шуғулланади.

Ҳозирги вақтда кон очиш бўлимида 620 киши ишлайди: кон усталари, энергетик диспетчерлар, таъмирловчилар, экскаватор машинистлари, тош майдаловчилар, портлатувчилар, дренаж бўйича мутахассислар ва ҳоказо. Бу ерда 20 дан ортиқ кон экскаватоллари ҳамда оғир кон ускуналарининг бошқа турлари – автогрейдерлар, булдозерлардан унумли фойдаланилмоқда.

Кўмир устки қатламидан қазиб олинган тоғ жинслари эҳтиёткорлик билан ички ва ташқи ағдарма (отвал)га жойлаштириб борилади. Уларнинг бир қисмидан иски темир йўл ва автомобиль йўллари қуришда ҳам самарали фойдаланилмоқда.

Устки қатламни очиш жараёнида каолин, оҳактош, қум, тош каби кўплаб қурилишбоп тоғ жинслари ҳам қазиб олинади.

− Жамоамизда ёшлар ўрнак олса арзийдиган тажрибали ва моҳир кончиларимиз кўп. 3-бўлимнинг экскаватор машинисти Абдунаби Хатамов ана шундай устоз ҳамксбларимиздан бири. У мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлди, – дея ҳикоясини давом эттиради Баҳодир Юнусов. – Абдунаби ака ўз ишига масъулиятли, профессионал ёндошганлиги, шогирдларига ўз билимларини тўлиқ етказа олганлиги учун ҳам шундай мартабага эришди. Комил Холматов, Баҳром Алимов, Икрам Алимов, Раим Эркабаев, Қурбон Бакиров, Музаффар Абдиев, Алимардан Қаршибоев, Нозим Тожибоев ва бошқа кўплаб экаскаватор машинистлари ҳақида ҳам ҳудди шундай илиқ фикрлар айтиш мумкин.

Ёш ва истиқболли мутахассислар орасида смена бошлиғи Абдулатиф Худайқулов, кончилар, чилангарлар ва бошқа мутахассисликлар вакиллари Дилавар Низмиддинов, Хамид Баратов, Ойбек Насибалиев, Санжар Ибрагимов, Мурод Мамадинов, Ботирали Мамаджановларнинг ғайрат-шижоати ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Ботирали Мамаджонов шеъриятни жуда яхши кўради, ўзи ҳам шеърни ўзи ёзади, бир сўз билан айтганда, меҳнатсеварлик унга ижод қилишга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди.

Диана Андреева, “Улуғ йўл” газетасининг махсус мухбири.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Ишлаб чиқаришда олимлар билан ҳамкорлик тикланмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 12 августда “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ана шу қарорда кўзда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ЎзРФА Умумий ноорганик кимё институтининг кимё фанлари доктори, профессор Н.Ёдгоров бошчилигидаги бир гуруҳ олимлари «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятига ташриф буюрди.

Олимлар бош директор В.В.Кузнецов бошчилигида ўтказилган йиғилишда иштиррок этди. Унда кўмир саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикр алмашилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг олимлар ”Ўзбеккўмир” АЖ Синов – лабораторияси фаолияти билан танишди. Пировардида мазкур лаборатория фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамкорликда бажариладиган ишлар режалаштирилди.

Профессор Ф.Юсупов институт ва корхона ўртасида кейинги йилларда узилиб қолган ҳамкорликни кучайтириш, бундан буён олимлар ёзган диссертацияларни улар ишлаб чиқаришга жорий этилгандан сўнггина ёқлашга рухсат этилишини таъкидлаб ўтди.

Умумий ноорганик кимё институти 2019 йилда “Ангрен” кўмир конида куллик даражаси юқори бўлган кўмирни бойитиш вазифасини ўз олдига вазифа қилиб қўйган бўлиб, ушбу йўналишда институт лабораторияси ходимлари томонидан ишлаб чиқилган мини технология кўмир конига қарашли “Техник назорат бўлими” биносига ўрнатилди. Эндиликда докторантурада таҳсил олаётган талабалар томонидан тажриба-синов ишларини олиб борилади.

Қутлуғ Тешабоев,
«Ўзбеккўмир» АЖ инновацион технологиялар ва истиқболли ривожланиш бўйича етакчи мутахасси

Тошкентда гидроэнергетика соҳасида халқаро анжуман давом этмоқда

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кўмагида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 17-18 февраль кунлари ташкил этилаётган ушбу анжуманнинг асосий иштирокчилари – Марказий Осиё ва Каспий минтақалари вакиллари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Грузия, Туркия давлатлари саналади.

Гидроэнергетика соҳасида сўнгги беш йилликда анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” бешинчи халқаро анжумани ва кўргазмаси 2021 йилнинг 17 февраль куни пойтахтимизнинг “Wydham” меҳмонхонаси анжуманлар залида ўз ишини бошлади.
Қайд этиш керак, ушбу тадбир гидроэнергетика йўналишида мамлакатимизда илк маротаба ташкил этиладиган халқаро кўламдаги йирик анжуман ҳисобланади. У Ўзбекистон гидроэнергетиклари учун ҳамкорларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш баробарида соҳага хорижий инвестиция жалб қилиш ва халқаро иштирокчилар фаолиятини ўрганишга хизмат қилади.

− Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 46 та ГЭСнинг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 2005 мегаваттни ташкил этади. Шу билан бирга, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибида қурилиш ва гидроэнергетика учун ускуналар ишлаб чиқарадиган талай корхоналар мавжуд. Мақсадимиз ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш. Биз минтақамизда гидроэнергетика соҳаси ривожи ва тараққиёти, истиқболли лойиҳалар бўйича ўзаро тажриба алмашишга имконият яратаётган анжумани ташкилотчиси бўлганимиздан мамунмиз, – деди “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти АЖ Ахборот хизмати вакили Фахриддин Хуррамов.

150 дан ортиқ компания ҳамда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этаётган анжуманда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, олиб борилаётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсад қилиб олинган бўлиб, конгресс доирасида асосий 40 тага яқин маъруза тингланмоқда. Дастлабки иш куни соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилди.
18 февраль куни анжуман доирасида Ўзбекистондаги ГЭС ва каскадлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсади да “Қодирия ГЭСлар каскади” УК таркибидаги Қодирия ГЭС-3 га хорижий меҳмонлар иштирокида махсус пресс-тур уюштирилди.

Халқаро анжуман давом этмоқда.

Хостинг картинок yapx.ru

Икки буюк сиймо таваллудига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилилмоқда.

Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан навбатдаги ана шундай тадбир “Ангрен кўмир кони” филиалида ташкил этилди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Анорбек Султонов тадбирни кириш сўзи билан очар экан, Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳмаммад Бобур ҳаёти, ижоди, улар авлодларга қолдирган бой ижодий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминовнинг икки буюк сиймо ҳақидаги фикрлари, саҳна сарларидан ижро этган монологлари, ибратли ҳикоятлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

“O’zbeko‘mir” AJ 2020 yil uchun konsolidatsiyalangan moliyaviy hisoboti auditorlik tekshiruvi va XMHMga muvofiq yillik konsolide moliyaviy hisobotning tashqi auditi bo’yicha tanlov e’lon qiladi

TANLOV O‘TKAZILADIGAN MANZILI: O’zbekiston Respublikasi, Toshkent viloyati, Angren, st. Istiqlol, uy-1.
Tanlovda qatnashuvchilarga qo’yiladigan talablar: ushbu xizmatlarni ko’rsatish uchun tegishli sertifikatlar va litsenziyalarga ega bo’lgan mahalliy yuridik shaxslar tanlovda ishtirok etishlari mumkin.
Tanlovda ishtirok etishni istagan yuridik shaxslar buyurtmachini yozma ravishda xabardor qilishlari kerak (xat rasmiy shakl shaklida quyida ko’rsatilgan elektron pochta manziliga yuborilishi kerak).
Mijozlar haqida ma’lumot:
Buyurtmachining nomi: “O’zbekko‘mir” AJ.
INN: 200899410
Mijozlar manzili: O’zbekiston Respublikasi, Toshkent viloyati, Angren, ko’ch. Istiqlol, uy-1.
Boshlanish sanasi: 08.02.2021
Yopilish sanasi: 08.03.2021 yil
Takliflarni qabul qilishning oxirgi muddati: 03.08.2021 yil 15:00 gacha (Toshkent vaqti bilan)
Takliflarni yuborish uchun manzil: O’zbekiston Respublikasi, Angren shahri, Istiqlol ko’chasi, 1-uy. elektron pochta manzili: uzcoal_angren@mail.ru; info@coal.uz

Кўмир саноати корхоналарининг таъмирлаш устахонаси

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи “Тоғ-кон технологик ускуналарини таъмирлаш заводи” – ТКУТЗ (РГТО) филиали вилоятимизнинг асосий бойлиги – жигарранг кўмир қазиб олиш ва ташишда муҳим роллардан бирини ўйнайди.

Дарҳақиқат, Ангрен кўмир саноатида бирон корхона ушбу завод ишчиларининг ёрдамисиз иш қила олмайди, чунки ТКУТЗ меҳнат жамоаси ҳар куни турли хил таъмирлаш ва тиклаш ишлари – пайвандлаш, изоляциялаш, токарлик ишларининг кенг жабҳасини амалга оширади.
Биз билган ТКУТЗ заводи 1985 йилда қурилган ва фойдаланишга топширилган. Унинг фаолиятининг асосини ҳаракатланувчи таркибни, биринчи навбатда, тепловоз ва электровозларни, юкни ўзи тушурадиган вагонларни – самосвалларни, шунингдек кўмир ва тоғ жинсларини ташиш учун мўлжалланган автомобилларни, конвеер иншоотларини, кон экскаваторларини, шунингдек, бошқа оғир кон ускуналарини таъмирлаш ташкил этди. Завод Ангрен кўмир саноатининг корхоналари автосамосваллари, экскаваторлар, булдозерлар, локомотивлари учун керакли эҳтиёт қисмлар билан таъминлайди. Бинбарин бундай эҳтиёт эҳтиёт қисмларни тайёрлаш ёки таъмирлаш учун ҳар доим буюртмалар етарли.
– Ҳозирги кунда корхонада 378 киши ишлайди, – дейди Маражап Машарипович, – уларнинг 85 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси ўзларига мос ва ярашиқли касмб эгалари бўлиб, масалан кўтарма ва кўприкли кранларнинг машинстлари, операторлари, электр дивагтеллари сим ўровчилари, асбобсозлар, омборчилар сифатида ишлайди. Кўприкли кран машинистлари Наталя Паниотова ва Ирода Пардаеваларни эр ҳамкасблари жуда ҳурмат қилишади. Улар устахоналарда оғир жиҳозларни, ҳаттоки улкан катталикдаги коавшларни ва кон экскаваторлари двигателларини ташиш учун кранлардан фойдаланишлари керак.
Ушбу кон машиналарнинг ковшлари, албатта, ўлчамлари билан ажойиб – уларнинг ҳар бирига бемалол йўловчи автоулови сиғиши мумкин. Бундай гигантларнинг бошқақизиқарли тафсилотлари ҳам жуда кўп. аммо уларни таъмирлаш заводда ишлайдиган усталар томонидан муваффақиятли ҳал қилинади. Экскаваторларни таъмирлаш устахонасида энг яхши механик-таъмирлаш усталари Олим Абдинаматов, Мурод Назарматов ва бошқалар ишлайди.
“Ангрен” кўмир конида конвеер мосламаларини ҳам мунтазам равишда тартибга солиб туриш керак. Чунки кўмир ва тоғ жинсларини ташиш пайтида тошларнинг катта бўлаклари кўпинча валик тизимига ва улар орасидаги бўшлиқларга тушиб қолади, натижада мурватларни тезда ишдан чиқариб юборади. Бундай бузилишнинг бошқа сабаблари ҳам бор. Хуллас, ҳаракатланувчи таркибни, конвеерларни ва экскаваторларни таъмирлаш ҳар куни бажарилиши керак.
Кон агрегатларини текширишда, қисмларни алмаштиришда зарур пайвандлаш ва изоляциялаш ишлари талаб қилинади. Ёшларга ишчи касбининг асосларини ўргатиш учун ўраш цехи усталари Кирамиддин Абдувалиев, Машраб Дадаматов, чилангарлар Анвар Ходиматов, Расул Парпиев, Шуҳрат Абдувалиев, Шариф Турдиевлар, шуниндек, Тоҳир Турдлиев ваб бошқа кўплаб моҳир усталар ўз билимлари ва тажрибаларини ўртоқлашадилар.
Электр двигателларини ўраш билан банд бўлган электр обмотчиклар Гўзал Тожиева, Ойша Закирова ва Татяна Богатикова ўзларини бугунги кунда моҳир касб эгалари эжканликларини яққол намоён қилмоқдалар.
Механик устахона, ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш устахонаси, экскаватор устахонаси, электротехника устахонаси, марказий иситиш маркази (циклли оқим технологияси), ностандарт ускуналар бўлими ва насос станцияси (кислород қуйиш стантсияси) ) ТКУТЗнинг тузилмасини ташкил қилади.
Завод ходимларининг 50 фоизини асосан ёшлар вакиллари ташкил этади, улар орасида истиқболли ёш мутахассислар кўп. Ёшлар кўп йиллик тажрибага эга бўлган тажрибали устозлар – Фахриддин Шакиров, Абдуғани Холбеков, Маинус Турсунов ва бошқалардан касб маҳоратини ўргатмоқдалар.
Циклли оқим технологияси цехида энг яхши чилангарлар рўйхатидан Зайниддин Бобоқулов, Шадимат Шамсутдинов, Рустам Бойбўлаев, Наби Бобоқуловлар ўрин олишган. Истиқболли ёш мутахассислар – ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш устахонаси пайвандчилари, чилангарлари, токарлари ва усталари – Даниер Набиджанов, Музаффар Хамрақулов, Ўктам Мадалиев, Мансур Тўрақулов, Одил Мирбабаев, Садиқ Турғунов, механик уста Илес Иноятов ҳам катта умидларни намойиш этишмоқда. Улардан баъзилари заводда бир неча йил ишлаб, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатгандан сўнг бу ерга келишган, аммо кўп нарсаларни ўрганиб, муваффақиятли ишлашмоқда.
– Ўтган йили биз коронавирус пандемияси ва у билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келдик”, дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Фахриддин Масидиқов. – Аммо бу қийин даврда биз корхонамиз ишчиларига озиқ-овқат тўпламларипул билан ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Хуллас, қийин пайтда ҳеч кимни ёлғиз қолдирмадик.
Шунингдек, биз ходимларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан шуғулланамиз. Яқинда уч аёл – кўп болали оналардан Санобар Содиқова, Дилфуза Закирова ва Гулбаҳор Джумабоева Ватанимиз пойтахти – Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор ва тарихий жойларига экскурсияда қатнашиш, ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлишди. Кўҳна ёдгорликларнинг гўзаллигидан баҳра олиш, авлиёларнинг қадамжоларини зиёрат қилиш, айниқса “Ташкент Сити”дек замонавий масканларга сафар таассуротлар унутилмас бўлиб қолиши шубҳасиз.
Ўтган йил давомида завод ишчилари муҳим саналарга бағишланган спорт тадбирларида фаол қатнашдилар. Мустақиллик кунини нишонлаш арафасида филиалларнинг эрр жамоалари ўртасида мини-футбол мусобақалари бўлиб ўтди. Натижада завод ишчилари жамоаси учинчи бўлди. Конституция кунига бағишланган турнирда қатнашган волейболчи аёллар жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.

Диана Андреева,
“Улуғ йўл” газетаси мухбири

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

МАЪНАВИЯТ ХОНАЛАРИ – ЗИЁ МАСКАНИ

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти корхоналарида ташкил этилган маънавият хоналари кўмир саноати ходимларининг севимли масканига айланиб бормоқда.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси ва ташкилотчилигида бугунги кунда “Ангрен кўмир кони”, “Темир йўл транспорти”, “Қурилиш-монтаж ишлари”, Автомобиль технологик транспорти” филиаллари ва бошқа корхоналарда маънавият хоналари ишлаб турибди. Ушбу зиё масканлари 3 мингдан зиёд китоб фондига эга бўлиб, янги адабиётлар билан мунтазам равишда бойитиб борилмоқда.
Маънавият хоналарида ўқувчилар, шунингдек, даврий босма нашрлар билан танишиб бориш имкониятига ҳам эга.

Суратларда: “Қурилиш-монтаж ишлари” филиали маънавият хонаси фаолиятидан лавҳалар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru