Улуғ шоирга эҳтиром

Шу кунларда улуғ шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлиши муносабати билан жойларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам шу санага бағишлаб тадбир ташкил этилди.

Алишер Навоий шарқ Ренессансининг йирик намояндаси сифатида жаҳон цивилизацияси тарихида, айниқса, туркий тилли халқлар маданий ва маънавий ҳаётининг ривожида алоҳида ўрин тутадиган ёрқин шахсдир. У ўзининг гуманистик ғоялари, бадиий-фалсафий қарашлари, ўлмас шеърий асарлари билан инсоният тафаккури ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк шоир ва мутафаккирдир. Султон Ҳусайн Бойқаро ҳам ул зотни “мамлакат устуни, давлат таянчи” деб бежиз атамаган.

Мустақиллик йилларида улуғ шоир ҳаёти ва бой адабий мероси янада чуқур ўрганилмоқда ва тарғиб қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2020 йил 19 октябрдаги қарори ҳам айнан ана шу эзгу мақсадга қаратилгани билан диққатга сазовордир.

Президент қарори билан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш бўйича ташк
илий қўмита таркиби тасдиқланиб, махсус дастур бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этилди, улуғ шоир ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшганлик учун тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий орденини таъсис қилинди, Ҳирот шаҳридаги (Афғонистон) Алишер Навоийнинг мақбараси мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилмоқда.

Тадбирда сўз олган Республика маънавият ва маърифат тарғибот марказининг Тошкент вилояти бўйича тарғиботчиси Шуҳрат Насимов, “Ўзбеккўмир” АЖ Матбуот хизмати раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Неъмат Душаев ва бошқалар ана шулар маълумотлар бериб ўтар экан, улуғ шоир ҳаёти ва ижоди, бой адабий мероси ҳақида фахр ва эҳтиром ила фикр юритдилар.

Алишер Навоий ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқлар мусиқа санъатимизнинг бебаҳо дурдоналаридир. Тадбирнинг азиз меҳмони − Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева ана шу қўшиқларни юракдан ижро этиб, даврага файз киритди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru