Ишлаб чиқаришда олимлар билан ҳамкорлик тикланмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 12 августда “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ана шу қарорда кўзда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ЎзРФА Умумий ноорганик кимё институтининг кимё фанлари доктори, профессор Н.Ёдгоров бошчилигидаги бир гуруҳ олимлари «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятига ташриф буюрди.

Олимлар бош директор В.В.Кузнецов бошчилигида ўтказилган йиғилишда иштиррок этди. Унда кўмир саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикр алмашилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг олимлар ”Ўзбеккўмир” АЖ Синов – лабораторияси фаолияти билан танишди. Пировардида мазкур лаборатория фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамкорликда бажариладиган ишлар режалаштирилди.

Профессор Ф.Юсупов институт ва корхона ўртасида кейинги йилларда узилиб қолган ҳамкорликни кучайтириш, бундан буён олимлар ёзган диссертацияларни улар ишлаб чиқаришга жорий этилгандан сўнггина ёқлашга рухсат этилишини таъкидлаб ўтди.

Умумий ноорганик кимё институти 2019 йилда “Ангрен” кўмир конида куллик даражаси юқори бўлган кўмирни бойитиш вазифасини ўз олдига вазифа қилиб қўйган бўлиб, ушбу йўналишда институт лабораторияси ходимлари томонидан ишлаб чиқилган мини технология кўмир конига қарашли “Техник назорат бўлими” биносига ўрнатилди. Эндиликда докторантурада таҳсил олаётган талабалар томонидан тажриба-синов ишларини олиб борилади.

Қутлуғ Тешабоев,
«Ўзбеккўмир» АЖ инновацион технологиялар ва истиқболли ривожланиш бўйича етакчи мутахасси

Тошкентда гидроэнергетика соҳасида халқаро анжуман давом этмоқда

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кўмагида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 17-18 февраль кунлари ташкил этилаётган ушбу анжуманнинг асосий иштирокчилари – Марказий Осиё ва Каспий минтақалари вакиллари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Грузия, Туркия давлатлари саналади.

Гидроэнергетика соҳасида сўнгги беш йилликда анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” бешинчи халқаро анжумани ва кўргазмаси 2021 йилнинг 17 февраль куни пойтахтимизнинг “Wydham” меҳмонхонаси анжуманлар залида ўз ишини бошлади.
Қайд этиш керак, ушбу тадбир гидроэнергетика йўналишида мамлакатимизда илк маротаба ташкил этиладиган халқаро кўламдаги йирик анжуман ҳисобланади. У Ўзбекистон гидроэнергетиклари учун ҳамкорларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш баробарида соҳага хорижий инвестиция жалб қилиш ва халқаро иштирокчилар фаолиятини ўрганишга хизмат қилади.

− Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 46 та ГЭСнинг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 2005 мегаваттни ташкил этади. Шу билан бирга, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибида қурилиш ва гидроэнергетика учун ускуналар ишлаб чиқарадиган талай корхоналар мавжуд. Мақсадимиз ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш. Биз минтақамизда гидроэнергетика соҳаси ривожи ва тараққиёти, истиқболли лойиҳалар бўйича ўзаро тажриба алмашишга имконият яратаётган анжумани ташкилотчиси бўлганимиздан мамунмиз, – деди “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти АЖ Ахборот хизмати вакили Фахриддин Хуррамов.

150 дан ортиқ компания ҳамда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этаётган анжуманда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, олиб борилаётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсад қилиб олинган бўлиб, конгресс доирасида асосий 40 тага яқин маъруза тингланмоқда. Дастлабки иш куни соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилди.
18 февраль куни анжуман доирасида Ўзбекистондаги ГЭС ва каскадлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсади да “Қодирия ГЭСлар каскади” УК таркибидаги Қодирия ГЭС-3 га хорижий меҳмонлар иштирокида махсус пресс-тур уюштирилди.

Халқаро анжуман давом этмоқда.

Хостинг картинок yapx.ru