Кон экскаваторидан конвейер ва вагонганча − машаққат ва шараф йўли

“Ангрен” кўмир кони “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тизимида кўмир қазиб олувчи асосий корхона саналади. Йилига ўртача 4 млн. тонна кўмир қазиб олинаётган ушбу конда кўмир қатламларга етиб бориш учун миллионлаб кубометр тоғ жинсларини олиб ташлаш керак. Ушбу тоғ жинслари тупроқ, қум-шағал, каолин ва оҳактош бўлиши мумкин. Кон очиш ишлари кўпайгани сари бугунги кунда кўмир кони очиқ ҳавзаси тобора кенгайиб, чуқурлашиб бормоқда. Тоғ жинслари аввал оғир юк автомобилларида, кейин темир йўл орқали ташилади.

“Ангрен” кўмир конининг кон устки қатламини очиш йўналиши бошлиғи Баҳодир Юнусов шундай дейди:

− Кўмир конимиз раҳбари Фарруҳ Отажонов 2021 йилни кон очиш йили деб эълон қилди. Бу бежиз эмас. Афсуски, йиллар давомида кон устки қатламини очишда қолоқликка йўқ қўйилган ва ушбу муаммони бартараф этмай туриб режадаги кўмирни қазиб олишнинг имкони йўқ. Шу боисдан ҳам жорий йилда 32,5 млн. куб метр ҳажмида тупроқ ишлари бажарилиши режалаштирилган. Бу 2020 йилдагига қараганда 10 млн кубометрга кўп бўлиб, январь ойи режаси тўлиқ уддаланди.

Конда кўмир устки қатламини очиш ҳамда кўмир қазиб олиш йўналишлари мавжуд бўлиб, кон устки қатламини очиш йўналишида саккиз бўлим фаолият кўрсатмоқда. Ушбу бўлимлар тоғ жинсларини темир йўл транспортига тўғридан-тўғри юклаш, ер ости сувларини тозалаш ва атмосфера ёғинларининг олдини олиш, бурғулаш- портлатиш, тош майдалаш ва шу каби вазифалар билан шуғулланади.

Ҳозирги вақтда кон очиш бўлимида 620 киши ишлайди: кон усталари, энергетик диспетчерлар, таъмирловчилар, экскаватор машинистлари, тош майдаловчилар, портлатувчилар, дренаж бўйича мутахассислар ва ҳоказо. Бу ерда 20 дан ортиқ кон экскаватоллари ҳамда оғир кон ускуналарининг бошқа турлари – автогрейдерлар, булдозерлардан унумли фойдаланилмоқда.

Кўмир устки қатламидан қазиб олинган тоғ жинслари эҳтиёткорлик билан ички ва ташқи ағдарма (отвал)га жойлаштириб борилади. Уларнинг бир қисмидан иски темир йўл ва автомобиль йўллари қуришда ҳам самарали фойдаланилмоқда.

Устки қатламни очиш жараёнида каолин, оҳактош, қум, тош каби кўплаб қурилишбоп тоғ жинслари ҳам қазиб олинади.

− Жамоамизда ёшлар ўрнак олса арзийдиган тажрибали ва моҳир кончиларимиз кўп. 3-бўлимнинг экскаватор машинисти Абдунаби Хатамов ана шундай устоз ҳамксбларимиздан бири. У мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлди, – дея ҳикоясини давом эттиради Баҳодир Юнусов. – Абдунаби ака ўз ишига масъулиятли, профессионал ёндошганлиги, шогирдларига ўз билимларини тўлиқ етказа олганлиги учун ҳам шундай мартабага эришди. Комил Холматов, Баҳром Алимов, Икрам Алимов, Раим Эркабаев, Қурбон Бакиров, Музаффар Абдиев, Алимардан Қаршибоев, Нозим Тожибоев ва бошқа кўплаб экаскаватор машинистлари ҳақида ҳам ҳудди шундай илиқ фикрлар айтиш мумкин.

Ёш ва истиқболли мутахассислар орасида смена бошлиғи Абдулатиф Худайқулов, кончилар, чилангарлар ва бошқа мутахассисликлар вакиллари Дилавар Низмиддинов, Хамид Баратов, Ойбек Насибалиев, Санжар Ибрагимов, Мурод Мамадинов, Ботирали Мамаджановларнинг ғайрат-шижоати ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Ботирали Мамаджонов шеъриятни жуда яхши кўради, ўзи ҳам шеърни ўзи ёзади, бир сўз билан айтганда, меҳнатсеварлик унга ижод қилишга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди.

Диана Андреева, “Улуғ йўл” газетасининг махсус мухбири.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru