“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб ном олган 2021 йилда ёшлар салоҳиятини юзага чиқаришга катта эътибор берилмоқда. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам бу борада кенг қамровли тадбирлар йўлга қўйилган.

“Ангрен кўмир кони” филиалида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бунга яққол мисол бўла олади.

“Ангрен” кўмир кони нафақат “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида, балки республикамизда ҳам энг йирик кўмир қазиб олувчи корхона ҳисобланиб, бу ерда йилига ўртача 3,5 млн. тонна “қора олтин” қазиб олинмоқда. Салкам икки минг киши меҳнат қилаётган кон жамоасининг салмоқли қисмини ёшлар ташкил этади.

“Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари А.Мираҳмедов иштирокидаги тадбирда кўмир саноатида ёшларнинг ўрни ва аҳамияти, ютуқ ва муаммолари, уларни тўлқинлантираётган масалалар юзасидан қизғин мулоқот бўлди.

Тадбир жараёнида филиал ёшлар етакчиси сайлови ҳам ташкил этилди.

Таъкидландики, ёшлар етакчиси ташкилотчи, ташаббускор бўлиши, ишлаб чиқаришни самарали ташкил этишда ёшлар иштирокини кучайтириш, уларга зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш йўлида жонбозлик кўрсатмоғи керак.

Ана шулардан келиб чиқиб, ёшлар фаоли, филиал меҳнат ва иш ҳақи бўлими бўлими мутахассиси Саидолимхон Турғунов филиал ёшлар етакчиси лавозимига сайланди.

С.Турғунов юксак ишонч учун миннатдорлик билдирар экан, бутун билим ва тажрибасини ёш мутахасислар ташаббусларини қўллаб-қуватлаш, истеъдодли ва фидойи ёшларни юзага чиқариш, хусусан, уларнинг инновацион ғояларини амалга тадбиқ этиш, меҳнат жойидаги муаммоларини ижобий ҳал қилишда яқиндан кўмаклашишга сафарбар қилишини маълум қилди.