“Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори В.В.Кузнецовнинг Наврўз айёми муносабати билан байрам табриги

Хостинг картинок yapx.ru

Ҳурматли кўмир саноати ходимлари, азиз ҳамкасблар!

Ўзбекистон диёрига барча орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам кириб келмоқда. Сизни ана шу улуғ айём – шарқона янги йил билан каттаю кичик барча юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Азал-азалдан Наврўз руҳи ва фалсафаси Тинчлик, бунёдкорлик, бағрикенглик, шукроналик, меҳр-саҳоватдек улулғ мақсадларга уйғун ва ҳамоҳанг равишда намоён бўлиб келади. Байрам шукуҳи кезган кунларда барча бир-бирини қутлаб, Наврўзни шоду хуррамлик билан нишонламоқда. Дошқозонларда сумалаклар пиширилиб, дастурхонларга баҳор неъматларини тортилиб, шу ёруғ кунларга етказгани учун шукроналар айтилмоқда.

Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртни янада обод қилиш каби савобли ишлар Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда.

Гавҳар Маткаримова – «Баҳор маликаси – 2021» кўрик-танлови мутлақ ғолиби

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тизимида ўтказилган кўрик-танловида “Ангрен кўмир кони” филиалининг 27-бўлим ходимаси Гавҳар Маткаримова энг кўп балл тўплаб, шарафли биринчи ўринни эгаллади ва “Баҳор маликаси – 2021” рамзий тожи соҳибасига айланди.

Жамият Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши ташаббуси билан тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг иқтидорини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда жамият корхоналаридан ўн нафар хотин-қиз иштирок этиб, беш шарт бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилдилар.

Қизиқарли ва ҳаяжонларга тўла тарзда кечган тадбирда “Ангрен кўмир кони” филиали 27-бўлим ишчиси Гавҳар Маткаримова шарафли I, “Капитал қурилиш бошқармаси” филиали муҳандиси Диёра Қаюмова II, “Темир йўл транспорти” филиали вакиласи Шодиёна Юлдашева III ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга Жамият бош директорининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Ҳорманг, геологлар!

Ангренда, катта йўл бўйидаги икки қаватли кўркам бинода жойлашган Геология-қидирув экспедицияси (ГРЭ), Қурилиш-монтаж ишлари (ҚМИ), Капитал қурилиш бошқармаси (КҚБ) ва Саноат хавфсизлик назорати инспекцияси – бу ташкилотларнинг барчаси “Ўзбеккўмир” АЖ таркибига киради.

Маълумки, кўмир қазиб олишни геологларнинг иштирокисиз амалга ошириш мумкин эмас . “Ўзбеккўмир” АЖда геологларни бирлаштирган “Геология-қидирув эспедицияси” филиалини кўп йиллар давомида тажрибали устоз Тўлқинжон Абдужалилов бошқариб келмоқда. Экспедицияда 62 киши, шу жумладан 10 нафар хотин-қиз ишлайди.

Геологлар иши қандай тамойилга асосланган?

− Аввало, биз қудуқларни бурғилаш, фойдали қазилмаларни қидириш: каолин, кўмир қазиш, ер ости сувлари ва атмосфера ёғинларини ҳайдаш, “Ангрен” кони ён томонларида сизиб чиқаётган сувни қуритиш билан шуғулланмоқдамиз, − дейди бош геолог Ирина Скоптсова. − Дренаж жуда муҳимдир, чунки коннинг тик зиналарида сув тўпланиб қолмаслиги керак, уни олиб ташлаш лозим. Кўчки хизматининг ишчилари буни бевосита билишади, чунки тупроқ сув натижасида бўшашади. Бу кончилик саноатида жуда хавфлидир. Кучли ёғингарчилик даврида тупроқнинг ҳолатини кузатиб бориш зарур, агар кўчки хавфи туғилса, махсус хизмат ходимлари зудлик билан фавқулодда чоралар кўришади.

Қудуқларни бурғилашда сув камдан-кам ҳолларда тоза бўлади, у одатда қум, лой ва бошқа чўкинди моддаларнинг аралашмасини ўз ичига олади, шунинг учун бу сувни насос агрегатлари орқали узатиш олдидан филтрлаш лозим бўлади. Агар бу иш бажарилмаса, насослар ишдан чиқиши мумкин.

Геологлар, шунингдек, ичимлик суви таъминоти учун қудуқларни бурғилайдилар. Ва бу сув ҳар доим тоза бўлиши керак. Ушбу масъулиятли иш билан гидрогеологлар шуғулланмоқдалар.

Очиқ кўмир конида геологлар ва геофизиклар ҳар куни дала ҳужжатларини олиб борадилар, тадқиқотлар ўтказадилар, шу тариқа қудуқлар қазиб, тош таркибини, кўмир қатламларининг ёши ва қалинлигини ўрганишади. Геофизика хизматига Зуҳра Урунбаева раҳбарлик қилиб келади.

Бошлиқ Бобур Худайназаров бошчилигидаги кўчкилар хизмати мутахассислари эса Марказий кўчкининг ҳолатини, участка ён томонларининг ҳаракатланишини, ер ости сувлари ва атмосфера ёғинлари даражаси ва тектоник ҳаракатларни диққат билан кузатиб бормоқда. Сабаби, биз сейсмик фаол минтақада яшаймиз, бу жойда ер қобиғининг ҳаракатлари умуман кам учрайди. Нозик сейсмографлар ҳар куни ер тебранишларини қайд этади.

Шу ўринда Кўчкилар бўйича маркшейдекр Регина Куликова, геолог Шахбоз Абдуллаев, усталар Ҳамдам Махматқулов, Аъзам Раҳматов, Шамсиддин Жамиддиновларнинг ажойиб ишларини таъкидламаслик мумкин эмас.

Ирина Скоптсова қирқ йилдан бери экспедицияда фаолият кўрсатиб келади. У бу ерга ёш мутахассис сифатида келган. Шу давр мобайнида у бир неча авлод ёш геологларга дарс берди, у ўз ишини жуда яхши кўради. Таъмирлаш ва реконструкцсия қилиш бошқармаси раҳбари Музаффар Орипов ҳам жуда истиқболли мутахассис. У “Кончилик шуҳрати” нишони соҳиби, унинг иши – унинг уйи. Экспедициянинг ўз базаси мавжуд бўлиб, у ерда ходимлар таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб борадилар, янги қисмлар ва механизмларни ишлаб чиқарадилар ва эскирганларини янгиларига алмаштирадилар.

Филиалнинг бош муҳандиси Шерзод Қорахонов – яхши мутахассис. У собиқ Олмалиқ кончилик институтини тамомлаган ва мана ўшандан буён ўз кучи ва вақтини севимли ишига тўлиқ бағишлаб келади. Хамидулло Абдуллаев ҳам олий маълумотли ёш мутахассислар сафида. У айни пайтда хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича инспектор вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Механик Валерий Комиссаров катта касбий тажрибага эга ажойиб мутахассис бўлиб, филиалда ишлашга кўп йилларини бағишлаган.
Корхонада аёллар жамоанинг озчиликни ташкил қилади. Шу сабабли уларга ардоқли муносабат ўрнатилган: ҳурмат қилишади ва уларга ҳамма нарсада ёрдам беришади. Бош бухгалтер Наталя Иванко, етакчи иқтисодчи Алена Базикало ва моддий таъминот бўйича бухгалтер Александра Пак катта иш тажрибаси билан фахрланишлари табиий.

− Эр ҳамкасбларимизга бизга бўлган эътибори учун ташаккур, − дейди Наталя Иванко, − Жамоамиз аъзолари унчалик кўп эмас, аммо дўст ва аҳил. Ҳамма сўзда ва ишда бир-бирига ёрдам беради.

Ишларингизда омад, ҳорманг, геологлар!

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик тадбирлари доирасида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам ҳашар кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Жамият ижро аппарати ва филиалларда бириктирилган ҳудудлар ҳамда корхоналар маъмурий бинолари ёнлари ва атроф ҳудудлар, ариқлар, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди, дарахтларга шакл бериш, бўяш ва оқлаш ишлари амалга оширилди. Гул, мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш жараёнида тўпланган чиқиндилар белгиланган жойга олиб чиқилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

ИЖРО ИНТИЗОМИ − МУВАФФАҚИЯТЛАР КАФОЛАТИДИР

2021 йил 10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Шу муносабат билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ушбу Фармон ижросини таъминлаш тадбирлари доирасида Бош директор В.В.Кузнецов раислигида йиғилиш ўтказилди.

Таъкидландики, Президентнинг мазкур фармони қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга хизмат қилади.

Фармонга мувофиқ “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилмоқда. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб республика даражасидаги барча давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилади.

2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади.
Йиғилишда Жамиятда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди ва йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Фармон мазмун моҳиятини тушунтириш ва ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларида вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида вдеоконференция алоқа тизими орқали ўтказилган республика ўқув амалимй семинарида “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Шахбоз Хасанов,
Ўзбеккўмир” АЖ ижро интизоми назорати ва фуқаро муражаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи

“Ангрен” кўмир конида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди

12 март куни “Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен кўмир кони” филиалида “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазият содир бўлганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ангрен шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳамда “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг тегишли буйруқлари асосида ташкил этилган тадбирда жамият санитар дружина, авария-тиклаш, қутқарув, алоқа-хабар бериш, ёнғин ўчириш, разведка гуруҳлари ва эвакуация комиссияси, “Ангрен кўмир кони” филиали тиббий хизмат бўлими, 53-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми, 2-алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи, Миллий гвардиянинг Ангрен шаҳридаги 1-махсус отряди иштирок этди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

>Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

КЎМИР ТАЪМИНОТЧИЛАРИНИНГ КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ ТУЗИЛДИ

“Ўзбеккўмир” АЖ тизимида Республикамиз аҳолиси ва бюджет ташкилотларига маҳаллий кўмир ва кўмир маҳсулотлари етказиб беришга ихтисослаштирилган “Кўмир таъминот” МЧЖ ўз фаолиятини бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Бугунги кунда ушбу корхона ва унинг вилоятлардаги ҳудудий филиаллари ҳамда мавжуд 91 кўмир омборида икки мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, зарур иш ва дам олиш шароитларини яратиб бериш, саломатлигини тиклаш, ижтимоий ҳимоялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада касаба уюшмаларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга.

12 март куни “Ўзбеккўмир” АЖ мажлислар залида “Кўмир таъминот” МЧЖ касаба уюшма қўмитасининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кириш сўзи билан очиб берган тадбирда меҳнат жамоаларида касаба уюшма қўмиталарининг ўрни ва аҳамияти, мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритилди. “Ўзбеккўмир” АЖ тизимида янги ташкил этилган “Кўмир таъминот” МЧЖда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаси ва унинг бошланғич ташкилотларининг фаолиятини тизимли йўлга қўйишга эътибор қаратилди.
Конференцияда “Кўмир таъминот” МЧЖ маҳсулот сотиш бўлими мутахассиси Муҳиддин Маматисаев корхона касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди. Шунингдек, беш кишидан иборат касаба уюшма қўмитаси таркиби тасдиқланди.
М.Маматисаев йиғилишда сўз олиб, юксак ишонч учун миннатдорлик билдирди ва ушбу ишончни оқлаш учун бутун куч ва билимини ишга солишини маълум қилди.
Конференция ишида “Кўмир таъминот” МЧЖ раҳбарияти вакили Қилич Шакаров сўзга чиқди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

«АНГРЕН» КЎМИР КОНИ МАЛИКАЛАРИ

- Жамоамизда 1 минг 700 нафардан кўпроқ киши ишлайди, уларнинг 10 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, – дейди “Ўзбеккўмир” АЖ «Ангрен кўмир кони» филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Бозорбай Ҳасанов. – Биз 8 мартнинг ёрқин байрами арафасида шу кунга бағишлаб бир нечта маданий ва спорт тадбирларини ташкил этдик. Хусусан, филиаллар хотин-қизлар жамоалари ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди. Унда спортчиларимиз Дилдора Мамадалиева, Гулмира ва Лобар Ҳайитбоевалар ажойиб тарзда иштирок этиб, барчамизни мамнун қилди.

«Ангрен» кўмир конида аёллар нафақат идорада ва бўлимларда раҳбар, мутахассис, балки ишлаб чиқаришда яхши уста, механик, техник, ҳаммом хизматчиси, ошпаз вазифаларида меҳнат қилиб келишмоқда. Ходимлар бўлимида Умида Тагаева, Дилбар Холжуманова, Юлдуз Абдужалилова, Фируза Абдуқадирова, Дилфуза Жўраева ва Наргиза Шамсуддиновалардан иборат дўстона жамоа шаклланган. Наталя Соловьева ва Нигора Матибрагимовалар режа-иқтисод бўлими маликалари саналади. Техник назорат бўлимини Нелля Син бошқаради, Хадиша Кенжебекова – режали таъмир механиги, Ҳалима Рустамова – ишлаб чиқариш бўлими техниги, Наргиза Матаева – 32-сонли бўлими технигидир.

Жамоада катта техник Севара Наманходжаева ва смена ёрдамчилари Ольга Буракова, Дармона Адамбаева ва Доно Буркиеваларнинг ўрни ҳам катта. Уста Умида Абрарова 28-сонли бўлимда санитар тозаликка, техник Фарангиз Мартавалиева эса иш ўрнини шаҳодатномадан ўтказишга масъул.

Конда ўз ишини чуқур ўзлаштириш билан бирга адабиёт ва санъатга меҳр қўйган хотин-қизлар ҳам кўп. Техник Фотима Турғунбоева шеъриятни севиши ва қадрлаши билан танилган. У мунтазам шеър ёзади ва ҳамкасбларига армуғон этиб келади. Китоби ҳам нашр этилган.

Филиалнинг тиббиёт пунктини узоқ йиллардан буён катта ҳамшира Гулнора Хожимуратова бошқариб келмоқда. Ёш мутахассислар Мияссар Назарова, Мактуба Юсупова, Раъно Абдураҳмонова, Гулчеҳра Сотиволдиева ва Маҳбурат Ҳожиқуловалар унинг раҳбарлигида кончилар саломатлигини назорат қилиб келмоқда.

Маълумот учун, 2021 йилда «Ангрен» кўмир конидан 3 млн 66 тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Қаттиқ ёқилғининг барчасини республика эҳтиёжлари учун – электр станциялари, бюджет ташкилотлари ва аҳолига етказиб берилади. Конда январь-февраль ойларида 472,4 минг тонна кўмир қазиб олинди. Бу режадагидан анча кўп демакдир.

Диана Андреева
«Улуғ йўл» газетаси, 2021 йил 10 март сони.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

АНГРЕН КОНЧИЛАРИНИНГ ОБОДОНЧИЛИК ИШЛАРИДАГИ ИШТИРОКИ УНУМЛИ БЎЛДИ

Шаҳар кўчаларида ирригация тармоқларини тозалаш, қиш-баҳор мавсумида қор ва ёмғир сувларини беталофат ўтказиб юбориш ишларини ташкил қилиш шу куннинг ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас вазифаси саналади.

Жорий йилнинг 6-7 март кунлари Ангрен шаҳрида ташкил этилган ҳашарда эътибор айнан ана шу масалага қаратилди. Натижада ёғингарчилик пайтида рўй бериши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларнинг олди олинди. Айни пайтда Баҳор байрамларига Ангрен ҳудудлари янада чирой  очди. Кўча ва йўллар, ариқлар тозаланиб, шаҳар ҳусни гўзал Баҳорга мос жило топди.

Ҳашарнинг дастлабки куни “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналаридан 76 киши, 7 март куни 100 нафардан кўпроқ киши иштирок этди. Улар Ангрен шаҳри бўйича ўзларига бириктирилган  Бахт, Хоразм, Фишман, Навоий кўчалари ва ушбу кўчалар оралиғидаги ҳудудларда тозалик ва ободончилик ишларини олиб бордилар.  “Ангрен кўмир кони”, “Апартак кўмир кони”, “Шахта усулида кўмир қазиб олиш кони”, “Темир йўл транспорти”, “Автомобиль-технолгик транспорти”, “Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи” филиаллари, умуман кўмир саноати барча корхоналари вакиллари тадбирда фаоллик кўрсатишди.

Жараёнга жамият томонидан қатор техника воситалари ҳам жалб қилиниб, кўплаб табиий ва маиший чиқиндилар белгиланган жойга олиб чиқилди.

Ҳашар ишлари Жамият раҳбарияти, хусусан бош муҳандис Зафар Иномхўжаев томонидан мувофиқлаштириб борилди.

Жараён ҳақида Жамият меҳнат муҳофазаси, техника, саноат ва экология бўлими бошлиғи Шукуржон Хаитматов шундай деди:

−  Ҳашар жуда кўтаринки руҳда ўтди. Ҳар байрамлар олдидан уюштириладиган бундай тадбирлар кишига ўзига хос завқ бағишлайди. Шунинг учун бўлса керак, жамоамиз аъзолари ҳам жонажон шаҳримиз ободлигига ҳисса қўшиш имкони яратилганидан мамнун бўлдилар. Шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тушлик эса уларни янада руҳлантириб юборди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Аёл билан олам мунаввар

Ўз касбининг устаси бўлган фаол хотин-қизлар барча жабҳаларда бўлгани каби “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Халқаро хотин-қизлар куни арафасида улар учун байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

5 март – ҳафтанинг сўнгги иш куни жамият ижро аппаратида ишловчи хотин-қизлар гуллар билан кутиб олинди. Жамият корхоналарида ҳам улар шарафига тантанали тадбирлар ташкил этилди. Марказий нозимхонада ўтказилган тадбирда Бош директор В.В.Кузнецов иштирок этди ва азиз аёлларни Баҳор байрами билан қизғин табриклади.

Асосий тадбир “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалининг муҳташам фаоллар залида бўлиб ўтди.

Тадбирни Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кириш сўзи билан очар экан, жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни ва ролини алоҳида таъкидлади ва аёлларни Баҳор, Гўзаллик ва Нафосат байрами билан муборакбод этди.

Тадбирда “Геология қидирув экспедицияси” филиали раҳбари Тўлқин Абдужалилов, “Темир йўл транспорти” филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Мақсуджон Шарипов, “Капитал қурилиш” филиали бошлиғи Даврон Қосимов, Хотин-қизлар кенгаши раиси Зарифа Усмоновалар сўзга чиқиб, кончи аёлларга самимий тилакларини изҳор қилдилар.

Жамият корхоналарида фаол иш олиб бораётган илғор хотин-қизларга байрам совғалари улашилди.

Тадбир Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова иштирокидаги байрам концерти билан якунланди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru