ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛМОҚДА?

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида жамоа шартномасининг 2020 йилдаги бажарилиши якунларига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов олиб борган тадбирда «Ўзбеккўмир» АЖ ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раҳбариятининг кун тартибидаги масала бўйича ахборотлари тингланди. Музокараларда делегатлардан «Автомобиль-технологик транспорти» филиали вакили Иброҳим Пардаев, «Ангрен кўмир кони» филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Бозорбой Ҳасанов, «Темир йўл транспорти» филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Мақсуд Шарипов, «Энергия ва телекоммуникация тармоқлари» филиали ходимлар бўлими бошлиғи Зарифа Усмонова ва бошқалар сўзга чиқди.
Конференция қатнашчилари ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий, иқтисодий манфаатларини таъминлаш, меҳнат муҳофазаси, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидладилар.
Шундан сўнг икки томонлама комиссияси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси тасдиқланди. Жамоа шартномасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг фаолияти қониқарли деб топилди.
Савол-жавоб ва қизғин баҳс-мунозара асосида ўтган йиғилишда конференция иштироткчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конференция ишида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Ғофуржон Ҳамидов, «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари Эркин Якубов иштирок этди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru