Аёллар жамоаси ўртасида спорт турнири ўтказилди

26 февраль куни “Ўзбеккўмир” АЖ тизимидаги корхоналарнинг аёллар волейбол жамоалари ўртасида 8 март – Халқаро хотин қизлар кунига бағишланган спорт турнири ўтказилди.

Ангрен шаҳар 2-касб-ҳунар мактаби спорт залида ташкил этилган ушбу спорт тадбирида жамиятдаги 11 корхона вакиллари ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда “Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи” филиали вакиллари ғолибликни қўлга киритди. “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиали жамоаси 2-, “Темирйўл транспорти” филиали жамоаси 3-ўринни эгаллади.

− Ушбу турнир баҳор байрамида акциядорлик жамиятимиз хотин-қизларига эҳтиромимизнинг дебочасидир, − дейди “Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раисининг ўринбосари Анорбек Султонов, − Жамоамизда минг нафардан кўпроқ хотин-қиз турли касбларда фаолият кўрсатмоқда. Уларни моддий ва маънавий қўллаб қууватлаш тадбирлари мунтазам амалга ошириб келинади.

Яқинда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббускорлигида 42 нафар хотин-қиз учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди. Хотин-қизлар байрами муносабати билан Жамият корхонларида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тўғрисида бош директорнинг буйруғи қабул қилинди. Кончи аёллар учун, шунингдек, “Ангрен” санъат саройи ҳамда “Осиё” тантаналар залида ташкил этилаётган байрам концертларига 350 дона чипта совға харид қилинмоқда.

Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг хотин-қизлар байрамига бағишланган асосий тадбири 5 март куни ўтказилади. Унда Жамият корхоналарида фаол меҳнат қилаётган 100 нафарга яқин хотин-қиз муносиб тақдирланади.

Байрам тадбирида Ўзбекистон халқ артисти, халқимизнинг ардоқли санъаткори Замира Суюнова иштирокида байрам концерти намойиш қилинади.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru