Маҳаллий кўмир нархи ўзгаришсиз қолдирилди
Nashr qilingan sana: 21.09.2022 05:48:16"Ўзбеккўмир" АЖ томонидан 2022 йилнинг январь-август ойларида 11 миллион 400 минг метр куб ҳажмида кон устки қисмини очиш ишлари бажарилиб, 3 миллион 251,5 минг тонна кўмир қазиб олинган.
Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда «Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев маълум қилди.
– Жорий йилнинг ўтган саккиз ой давомида иссиқлик электр станцияларига 2693 минг тонна, бюджет ташкилотларига 476 минг тонна,аҳоли истеъмолчиларига 145 минг тонна, биржа савдолари орқали 208 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулоти етказиб берилди, – деди Н. Душаев. – Режа бўйича жорий 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун тасдиқланган режа бўйича республика бюджет ташкилотларига 518 минг тонна, республика аҳолисига 1 миллион 162,0 минг тонна кўмир етказиб бериш кўзда тутилган. Аҳоли учун мўлжалланган кўмирнинг 882 минг тоннасини маҳаллий, 280 минг тоннасини импорт ёқилғи ташкил этади.
Жорий йилнинг 20 сентябрь ҳолатига республика бюджет ташкилотларига 518 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди ва бу борадаги режа тўлиқ бажарилди.
Айни кунларда "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан республика аҳоли истеъмолчиларига маҳсулот юклаш бошлаб юборилди.
Брифингда аҳоли истеъмолчиларидан маҳаллий кўмир ва унинг нархи ҳақида аҳоли истеъмолчиларининг мурожаатлари бўйича ҳам маълумотлар берилди.
Таъкидландики, аҳоли эҳтиёжлари учун жорий мавсумдан маҳаллий кўмирнинг янги ‒ 2БРЗ 25-500 маркаси жорий этилди ‒ фракцияси 25-500 мм., намлиги 35, кулчанлиги 18 фоиз.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояси назарда тутилган ҳолда, нарх ўзгаришсиз қолдирилди. Яъни, "Кўмир таъминот" МЧЖ омборлари орқали аҳолига таклиф этилаётган маҳаллий кўмирнинг бир тоннаси 300 минг 300 сўмни ташкил қилади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳоли истеъмолчиларига 1 миллион 162,0 минг тонна кўмир етказиб берилади. Аҳоли учун мўлжалланган кўмирнинг 882 минг тоннасини маҳаллий, 280 минг тоннасини импорт ёқилғи ташкил этади.
"Ўзбеккўмир" АЖда республика аҳолисини 31 декабрга қадар кўмир билан таъминлаш режалаштирилган. Ёқилғи "Кўмир таъминот" МЧЖ тасарруфидаги 89 та ҳудудий кўмир омбори ва 12 та шаҳобчаси орқали тарқатилади.
Маълумот ўрнида, "Ўзбеккўмир" АЖ кўмирни "Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари манзилига юклаб жўнатишни таъминлайди ҳамда унинг сифати ва ҳажми учун жавоб беради.
Oxirgi yangiliklar:
Ko‘mir sanoati xodimlari mehnatining yuksak e’tirofi
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan O‘zbekiston Respublikasi geologiya sohasi xodimlari kuni munosabati bilan soha xodimlaridan bir guruhi Vatanimizning...
O'qish
Har bir murojaat nazoratda bo‘ladi
Mamlakatimizda aholi bilan ochiq va samarali muloqotni ta’minlash davlat siyosatining ustuvor yo‘nalishlaridan biriga aylanmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining...
O'qish
“Yashil makon”: rahbar va yoshlar bir maydonda ko‘chat ekdi
Haftaning har payshanbasi rahbar va yoshlar kuni sifatida belgilangan bo‘lib, galdagi uchrashuv “Yashil makon” umummilliy eko harakati doirasida o‘tkazildi. “O‘zbekko‘...
O'qish
“Liebher” kompaniyasi vakillari bilan uchrashuv bo'lib o'tdi
Bugun Germaniyaning “Liebherr” kompaniyasi vakillari bilan “O‘zbekko‘mir” AJda uchrashuv o‘tkazildi. Uchrashuv jamiyat bosh direktorining birinchi o‘rinbosari O. Ismoilov...
O'qish