ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ – МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН
Publication date: 21.09.2021 05:21:0524 октябрь − Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Шу муносабат билан мамлакатимизда айни кунларда ушбу муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводи” филиалида ўтказилган навбатдаги маънавият соати тадбири айнан ана шу мавзуга бағишланди.
Тадбирда сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат маркази жамоатчи тарғиботчиси Шуҳрат Насимов йиғилганларга жамият ҳаётида сайловларнинг аҳамияти, бу борадаги амалдаги қонунчилик, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, натижаларни эълон қилиш жараёнлари ҳақида атрофлича сўз юритди.
Тадбирда октябрь ойида нишонланадиган Ўқитувчилар ва мураббийлар куни ҳамда Тил байрами ҳақида ҳам гап борди. Хусусан, мамлакатимизда давлат тили нуфузини ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар қайд этилиб, галдаги долзарб вазифалар юзасидан фикрлар алмашилди.
Йиғилганлар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Александр Бекжоновнинг иштироки ва таниқли кино ва театр актёрининг бадиий чиқишлари барчага хуш кайфият улашди.

Latest news
Market Mechanisms in Challenging Regions: What Measures Are in Place to Ensure That the Population Is Not Left Without Coal?
Read
NEW WHOLESALE PRICES FOR DOMESTIC COAL PRODUCTS
In connection with the revision of wholesale prices (including VAT) for coal products extracted at the coal mine of JSC “Uzbekcoal”, the starting prices for coal products...
Read