Жаҳолатга қарши – маърифат
Publication date: 07.12.2021 07:02:13Маълумки, Ўзбекистонда азал-азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаб келмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Республикамизда 16 диний конфессияга мансуб 2 238 диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Ушбу диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлилигидан қатъи назар, фаолият борасида бир хил ҳуқуққа эгадирлар.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида диний-экстремистик оқимларнинг ғояларидан сақланиш ва диний-ижтимоий вазиятни яхшилашга бағишлаб “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда бу ҳақда алоҳида таъкидланди.
“Қурилиш-монтаж ишлари” филиали фаоллар залида ташкил этилиб, жамият корхоналаридан 150 нафардан зиёдроқ ходим жалб қилинган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятга бириктирилган вакили Бобуржон Давлатов, Тошкент вилояти бош имом-ҳатиби ўринбосари Обиджон Мирҳамидовлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Таъкидландики, бугунги кунда ёшлар ўртасида динга бўлган қизиқиш кучайиб бормоқда ва бу ҳолни глобаллашув жараёнларининг ўзига хос инъикоси дейиш мумкин. Зеро, глобаллашув дунёни бир бутун ва яхлит қила бориши билан бир қаторда, унинг ҳосиласи сифатида алоҳида олинган миллат ва жамиятлар даражасида ўз-ўзини англашга бўлган интилишнинг чуқурлашувига ҳам замин яратмоқда.
Афсуски, коммуникация ва информацион технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлмоқда. Геосиёсий мақсадларга бўйсиндирилган, инсон қалби ва онги учун курашларнинг янгидан-янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланишга уринишларда яққол намоён бўлмоқда. Аксарият ҳолатларда ушбу кураш қуролли тус олиб, кўплаб халқларнинг бошига фожиали кунларни солади.
Сўнгги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида, хусусан, Яқин Шарқ мамлакатларида турли ноқонуний қуролли тузилмалар томонидан исломий давлат қуриш шиори остида инсониятга қарши жиноятлар содир этилмоқда. Оқибатда, Ироқ, Сурия, Ливия каби аслида улкан иқтисодий салоҳиятга эга мамлакатлар чуқур ижтимоий-сиёсий, иқтисодий таназзулни бошидан кечирмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирда 100 мингдан ортиқ экстремизмнинг турли кўринишларини ўзида ташувчи ғоялар тарғиботи билан шуғулланувчи сайтлар фаолият олиб бормоқда. Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга куфр диёри, ҳижрат, жиҳод, шаҳидлик, халифаликни тиклаш каби ғоялар сингдирлиб, улар турли тўқнашув ва низо ўчоқларига жалб қилинмоқда.
Экстремистик оқимлар ўз сафига янги шахсларни жалб этишда интернетдаги ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Баъзи ёшларимиз "ўргимчак тўри" орқали террорчи ташкилот, ақидапараст гуруҳлар таъсирига тушиб қолиши, мутаассиб шахсларнинг маърузаларини дискда ёки қўл телефони хотирасида сақлаб, тинглаб юриш ҳолатлари мавжуд. Бундан ҳар биримиз огоҳ бўлишимиз, ёшларнинг ёт ғояларга берилиб кетишининг олдини олишимиз лозим.
Тинчлик − улуғ неъмат! Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамликни авайлаб-асраш, жаҳолатга қарши маънавият билан куршиш − ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг бурчидир.
Тадбир жараёнида бўлиб ўтган юзма-юз мулоқот чоғи иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Неъмат Душаев,
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати раҳбари


Latest news
New Developments in the Pension System Discussed
An educational seminar was held at JSC “Uzbekcoal” to discuss the content and key provisions of the draft Presidential Decree aimed at reforming the pension system. To...
Read
Where There Is Coal, There Is Also Care for Nature
We know that one tonne of coal is not only a source of energy. It also represents responsibility towards nature. At every stage — from coal mining, sorting, transportatio...
Read
Autumn-Winter Period: Preparedness for Emergencies Strengthened
Special training exercises and practical activities are being conducted across the regions to prepare for the autumn-winter period, prevent emergencies and ensure the sea...
Read
There is always time for sports, even during the working day
Our company has created all the necessary conditions for employees to spend their free time meaningfully, increase their physical activity and maintain a healthy lifestyl...
Read