Hazrati Ayolga ehtirom

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Жамият корхоналарида бугунги кунда минг нафардан кўпроқ хотин-қиз турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб, республикамиз кўмир саноатини ривожланиришдек масъулиятли ишларда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 5 март куни ўтказилган байрам тадбирида мўътабар онахонлару, мунис опа-сингилларимизнинг бундай фаоллиги алоҳида қайд этилди.

Ангрен шаҳрининг “Замин” тантаналар залида – байрамона тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган тадбирда Жамият Бош директорининг биринчи ўринбосари Шерзод Раҳматов, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов ва бошқалар сўз олиб, ижро аппарати ва филиаллардан таклиф этилган хотин-қизларни Баҳор айёми билан қизғин табрикладилар.

Жамият корхоналарида самарали фаолияти билан барчага ўрнак кўрсатиб келаётган хотин-қизларга гуллар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Халқимизнинг машҳур ва ардоқли санъаткори, хушовоз хонанда Султонпошша Ўдаеванинг иштироки тадбирга ўзгача файз бағишлади. Дилрабо куй ва қўшиқлар, шўх рақслар, дастурхон атрофидаги дилкаш суҳбатлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru