Ибодатнинг энг улуғи – саҳоват

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси Курбон ҳайити олдидан хайрия тадбирлари ўтказмоқда. Шу кунларда боқувчисини йўқотган, ногиронлиги мавжуд ҳамда кам таъминланган кончи оилалари йўқланиб, уларга кундалик зарур озиқ-овқат тўпламлари берилмоқда.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бундан сал аввал карантин шароитида уйда қолаётган кам таъминланган 60 кончи оиласига ҳудди шундай саҳоват кўрсатган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, мамлакатимизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль – жума куни байрам сифатида кенг нишонланади. Маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотлар Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.