Ишлаб чиқаришда олимлар билан ҳамкорлик тикланмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 12 августда “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ана шу қарорда кўзда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ЎзРФА Умумий ноорганик кимё институтининг кимё фанлари доктори, профессор Н.Ёдгоров бошчилигидаги бир гуруҳ олимлари «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятига ташриф буюрди.

Олимлар бош директор В.В.Кузнецов бошчилигида ўтказилган йиғилишда иштиррок этди. Унда кўмир саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикр алмашилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг олимлар ”Ўзбеккўмир” АЖ Синов – лабораторияси фаолияти билан танишди. Пировардида мазкур лаборатория фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамкорликда бажариладиган ишлар режалаштирилди.

Профессор Ф.Юсупов институт ва корхона ўртасида кейинги йилларда узилиб қолган ҳамкорликни кучайтириш, бундан буён олимлар ёзган диссертацияларни улар ишлаб чиқаришга жорий этилгандан сўнггина ёқлашга рухсат этилишини таъкидлаб ўтди.

Умумий ноорганик кимё институти 2019 йилда “Ангрен” кўмир конида куллик даражаси юқори бўлган кўмирни бойитиш вазифасини ўз олдига вазифа қилиб қўйган бўлиб, ушбу йўналишда институт лабораторияси ходимлари томонидан ишлаб чиқилган мини технология кўмир конига қарашли “Техник назорат бўлими” биносига ўрнатилди. Эндиликда докторантурада таҳсил олаётган талабалар томонидан тажриба-синов ишларини олиб борилади.

Қутлуғ Тешабоев,
«Ўзбеккўмир» АЖ инновацион технологиялар ва истиқболли ривожланиш бўйича етакчи мутахасси