Кон қутқарувчилари махсус тактик тайёргарлигиқай даражада?

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Ангрендаги 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводида 5-9 апрель кунларига мўлжалланган синов тадбирлари давом этмоқда.

Тадбирнинг дастлабки куни қутқарувчиларнинг асбоб-анжомлари созлиги кўрикдан ўтказилган бўлса, кеча 6 апрель куни тактик ўқув машуғлотлари олиб борилди. Бугун қутқарувчиларнинг назарий билимлари, эртага жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилади.

Ишлаб чиқариш одамлари баъзан фавқулодда вазиятларга дуч келишади. Айниқса, кўмир конлари бундай ҳолатлардан ҳоли эмас. Ангрен кончилари жасоратли ва масъулиятли касб эгалари бўлган қутқарувчилар бўлмаса, ҳотиржам ишлай олмайди. Жигаристон қўрғони ҳудудидаги кўмир шахтаси яқинида жойлашган 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи ўнлаб йиллардан буён «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти филиалларига хизмат қилиб келади.

− Биз ҳар йили взвод шахсий таркибининг махсус-тактик тайёргарлигини оширишга қаратиб режалаштирилган мониторингни амалга оширамиз, − дейди взвод командири Шуҳрат Боймуродов. − Ушбу тадбирларда қутқарувчиларимиз ўз командирлари раҳбарлигида йил давомида тўплаган назарий ва амалий билимларни намойиш этишмоқда. Кўмир конларида тутундан заҳарланиш, турли шикастланиш ҳолатлари кузатилиши табиий. Биз бундай фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этамиз.

− Кон қутқарув хизматида ишлаётган ёш мутахассисларимиз фавқулодда вазиятларда тезкор ва оқилона ҳаракат қилишлари учун улар эгаллаётган зарур билим ва кўникмалари жуда муҳим. Бу борада уларга тажрибали қутқарувчилар яқиндан ёрдам бермоқда, − дея суҳбатимизга қўшилади взвод командирининг ўринбосари Аброр Исмоилов. − Мониторинг давомида улар Республика саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми бошлиғининг ўринбосари Зуҳриддин Мараҳимов ва ёрдамчи ўқув взводи муҳандислари Эргашали Хатамов ҳамда Абдужалил Танжариковларга турли хил фавқулодда вазиятларга ҳар жиҳатдан шай ҳолатда эканликлари бўйича имтиҳон топширмоқдалар.

Маълумот учун, ушбу кон-қутқарув взводи кўмир саноати маркази – Ангрен шаҳрида биринчи кўмир шахтаси қуриб ишга туширилган 1941 йилда ташкил қилинган. Айни пайтда ушбу тузилма 80 ёшда. Жамоа 50 киши хизмат қилади. Улар орасида аёллар ҳам бор.
2-АҲКҚ взводининг технологик таркиби олтита автотранспортдан иборат. Барча машиналар қутқарувчилар тезкор ишлашига мўлжаллаб зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Уларда сунъий шамоллатиш ва респиратор мосламалари, замонавий алоқа ҳамда аварияларни бартараф этиш асбоб-анжомлари мавжуд.

Взвод хизматчилари ўз ҳудудида юқори ҳароратда ишлашга чиниқиш ва маҳоратларини янада ошириб бориш мақсадида парилка қурдилар. Бу экстремал шароитларда ишлайдиган қутқарувчиларга ҳарорат параметрларини кўпайтириш орқали фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, жабрланганларга биринчи навбатдаги ёрдам кўрсатишни янада яхшилашга хизмат қилади.

Бўлим командирлари Дониёр Бердиев ва Зафар Болтабоевлар взводда энг кўп ишлаб келаётган тажрибали мутахассислардир. Ёшлар орасида Бобомурод Мамасобиров, Баҳриддин Мажиков, Акбарали Қаршибаев ва бошқалар истқболли мутахассислар ҳисобланади.

9 апрель куни кечга қадар давом этадиган синов тадбири давомида қутқарувчилар шартли фавқулодда вазиятларда ўзларига бериладиган вазифаларни бажариб, чинакам қутқарувчи эканликларини исботламоқдалар.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

>Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru