Меҳнаткаш манфаати ҳар нарсадан устун

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ҳаракатлар стратегияси” мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устувор йўналишлари ва аниқ марраларини белгилаб берган эди.

Хостинг картинок yapx.ru

Ана шу вазифалар бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар иқтисодиётни ривожлантириш, халқимиз турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилаётгани шубҳасиз. Зеро, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳар нарсадан устун бўлиб, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда шартномаларда инсон омилига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Яқинда қабул қилинган Жамоа шартномасида акциядорлик жамияти ходимларига, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга қонунчиликда назарда тутилган барча имтиёзлар, шунингдек, жамоа шартномаси орқали қўшимча имтиёзлар бериш бош масала этиб белгилаб олинди. Айни пайтда “Жамоа шартномаси“ орқали ёшларга, хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар киритилиб манзилли ёрдамлар кўрсатишини ташкил этилмоқда. Меҳнат муҳофазаси борасидаги ишларни ташкил қилишда асосий эътибор ишлаб чиқиришдаги шикастланишларнинг олдини олишга, норматив ҳужжатларга амал қилишга жамоат, назоратини олиб боришга қаратилган.

Хостинг картинок yapx.ru

Бизнинг фикримиз, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар учун товон пули тўлашдан кўра унинг олдини олиш ўта муҳимдир. Хавфсизлик даражаси ва касб касалликлари хавфи юқори бўлган корхоналарда профилактик чоралар ишлаб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш устувор вазифалардан бўлиши шарт. Ходимларга муносиб иш ҳақи ва унинг ўз вақтида тўланиши касаба уюшмаларининг доимий назоратида бўлади.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Бу борадаги ишлар кўлами кенгайиб самарадорлиги ортмоқда. Миллий мустақиллик ғоясини тарғиб қилиш, ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган ҳужжатлар ва давлат дастурларининг аҳамиятини ходимларга етказиш, айниқса маърифатпарвар боболаримиз меъросини ўрганиш, санъат, спорт, ахборот технологияларини ўзлаштириш, китоб ўқишга қизиқишни оширишда филиалларда ташкил қилинган маънавият хоналарининг аҳамияти катта. Айни пайтда меҳнаткашларимиз учун юртимиз тарихий шаҳарларига саёҳатлар уюштириш, мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан таништириш ҳам ходимлар манфаатига хизмат қилади.

Ишчилар мурожаатларининг ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши, меҳнат соҳаларидаги ҳуқуқларининг бузилгани аниқланган ҳолларда тегишли чоралар кўрилишини таъминлашга эътиборни кучайтириш ҳам касаба уюшмаллари олдидаги долзарб масалаладан биридир.

А. ҚАЮМОВ,
“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси