Биринчи чоракда республика истеъмолчиларига 1,2 млн.тонна кўмир етказиб берилди
Nashr qilingan sana: 27.04.2022 17:48:21“Ўзбекистон миллий матбуот марказида 27 апрель куни «Ўзбеккўмир» АЖ: биринчи 2022 йил I чорак якунлари ҳамда аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан таъминлашнинг устувор вазифалари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
«Ўзбеккўмир» АЖ томонидан 2022 йилда истеъмолчиларга 4,8 миллион тонна кўмир етказиб бериш, жумладан иссиқлик электр станцияларига 2 839,0 минг тонна, бюджет ташкилотларига 518,0 минг тонна ва аҳоли истеъмолчиларига 882,0 минг тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган.
Жамият бош геологи Эркин Жўраев, матбуот котиби Неъмат Душаев, “Кўмир таъминот” МЧЖ мутасаддиси Бахтиёр Узоқов иштирокидаги анжуманда йилнинг 2022 йилнинг 1-чорак якунлари бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, жамиятда январь-март ойлари давомида кон устини очиш ишлари 4,9 млн. куб метр ёки прогонозга нисбатан 71,5 фоиз бажарилди. Кўмир қазиб чиқариш 1,1 млн. тонна ёки прогнозга нисбатан 91,4 фоизга тенг бўлди. Истеъмолчиларга 1,2 млн тонна кўмир етказиб берилиб, бу борадаги режа 100,8 фоизга адо этилди.
Ўтган уч ойда иссиқлик электр станцияларига − 962,8 минг тонна, бюджет ташкилотларига − 20,8 минг тонна, аҳоли истеъмолчиларига − 166,3 минг тонна, биржа савдоларига − 75,2 минг тонна маҳсулот етказиб берилди.
− Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги ишлар ҳам изчил давом эттирилмоқда, − деди Эркин Жўраев. − Дастлабки чоракда тоғ-кон ҳамда ер ости кон ускуналари учун 1,5 млрд. сўмлик эҳтиёт қисмлари ўзлаштирилди ва бу борадаги режа ҳам ортиғи билан уддаланди.
“Кўмир таъминот” МЧЖ мутасаддиси Бахтиёр Узоқов берган маълумотларга кўра, якунланган куз-қиш мавсуми давомида “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 101 ҳудудий кўмир омбори ва савдо шахобчаси мунтазам ишлаб турди. Улар томонидан 2021 йил давомида аҳоли эҳтиёжлари учун 705,0 минг тонна ўрнига 832 минг тонна кўмир маҳсулотлари тарқатилган эди. Аҳоли талабларидан келиб чиқиб, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида режага қўшимча яна 144,0 минг тонна кўмир тарқатилди.
2022-2023 йиллар куз-киш мавсуми учун ижтимоий соҳа объектларига 518,0 минг тонна, аҳоли истеъмолчиларига 882,0 минг тонна кўмир маҳсулотларини етказиб бериш режалаштирилган.
Анжуманда журналистлар Ангрен кўмири заҳиралари, қўнғир кўмирнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, кончиларнинг заҳматли меҳнат фаолияти ҳамда уларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
“O‘zbekko‘mir” AJ haqida – xorij matbuotida
Rossiya Federatsiyasida chiqadigan “Globus”" jurnalining 2024 yil mart sonida “O‘zbekko‘mir” AJ faoliyatiga oid turkum materiallar chop etildi. “Jamiyatning “Apar...
O'qishSamaradorlik reytingida nechanchi o‘rinni egalladik?
Tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish samaradorligi reytingi natijalari e’lon qilindi. 2023 yil natijalari bo‘yicha 95 davlat tashkilotining, jumladan,...
O'qishMuhtojlar xolidan xabar olinmoqda
#Наврўз_йўқлови Yangilanish va yosharish faslining go‘zal bayramlaridan biri, milliy qadriyat va an’analarimizni o‘zida mujassam etgan Navro‘z bayrami munosabati...
O'qishTog‘-kon uskunlarini sozlash zavodi – korxona tayanchi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati tarkibiga 11 ta ishlab chiqarish va yordamchi korxonalar bor. Ko‘mir qazib olishni uzluksiz ta’minlashda eng muhimi “Tog‘-kon uskunal...
O'qish