Медиа-тур: оммавий ахборот воситалари ходимлари – “Ангрен” кўмир конида

2020-2021 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир билан доимий равишда таъминлаш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни республикамиз босма ва интернет нашрлари журналистлари, шунингдек телеканаллар вакиллари “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарига ташрифи давомида ана шу саволларга атрофлича жавоб олдилар. Тадбир “Ўзбекккўмир” АЖ раҳбарияти ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Ўзбеккўмир” АЖ Ўзбекистондаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан биридир. Жамият корхоналарида бугунги кунда 6 мингдан ортиқ ходим ишлайди, улардан 1000 нафари асосий ишлаб чиқаришда қатнашмоқда.

Медиа-тур ишчирокчилари кончиларнинг заҳматли меҳнат фаолияти билан яқиндан танишиш учун кончи кийимида “Ангрен” конига йўл олишди.
Акциядорлик жамияти фаолияти Ангрен кўмир ҳавзаси ҳудудида амалга оширилади, ушбу ишлаб чиқариш ҳудудида “Ангрен”, “Апартак” очиқ кўмир конлари ҳамда “Шахта услуида кўмир қазиб олиш кони” жойлашган. “Ангрен” кўмир кони асосий ишлаб чиқариш майдони бўлиб, ушбу конда кўмир қатлами 60 метргача ва чуқурлиги 130 дан 150 метргачадир.

Бугунги кунда кўмир очиқ усулда қазиб олинадиган “Ангрен” кони Ўзбекистонда қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмининг 85 фоизини таъминлайди. Бу ерда қўнғир кўмир қазиб олинади.

“Ангрен”  конида кўмир билан бирга йўл-йўлакай каолинли гил ҳам қазиб олинади. Кон бирламчи ва иккиламчи каолин қатламларига ҳам бой бўлиб, ушбу депозитнинг ноёблигини англатади.

“Ангрен” конида қазиб олинаётган кўмир Республикамиз иқтисодиёт тармоқлари, бюджет ташкилотлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилади. Ангрен ва Янги-Ангрен иссиқлик электр станциялари асосий истеъмолчилардир. Ангрен кўмири бюджет ташкилотлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун, шунингдек, биржа орқали тадбиркорлик тузилмаларига ҳам етказиб берилмоқда.

“Ўзбеккўмир” АЖ 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида:

Республиканинг бюджет ташкилотлари учун 1 ноябргача – 405,4 минг тонна кўмир етказиб бериш;

1 декабргача аҳолини 600 минг тонна кўмир билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

“Ангрен” ва “Апартак” очиқ конларида қазиб олинадиган барча кўмир фақат республика эҳтиёжлари учун ишлатилади. Келажакда корхонанинг вазифалари қаторига кўмир қазиб олиш ҳажмини ошириш, сифатини яхшилаш ва маҳсулот таннархини пасайтириш киради.

“Ўзбекистон ҳукуматининг ғамҳўрлиги туфайли ушбу жараёнлар тезлашади ва амалга оширилади”, – дейди “Ўзбеккўмир” АЖ директорининг ўринбосари Александр Корчагин, – Биз ушбу мақсадлар амалга ошиши учун барча ҳаракатларимизни йўналтирамиз. Корхонанинг устувор йўналиши хавфсизлик технологиясидир, шунингдек кўмир сифатини оширамиз ва шу билан бирга корхонанинг самарали ишлашини ташкил қиламиз. ”

Ҳозирги кунда “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбарияти йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда, ушбу лойиҳаларсиз конни янада ривожлантириш мумкин эмас. Медиа-тур давомида журналистларга “Ангрен” очиқ конини ривожлантиришга катта сармоялар киритилаётгани тўғрисида гапириб берилди. Ушбу маблағларга ускуналар – циклли оқим технологиялари ва йирик “БелАЗ” самосваллари сотиб олинади.

Тадбирда  журналистлар кўмир қатламини очиш ва қазиб олиш, саралаш жараёнларини кўрдилар, кўмирнинг конвейерга тушириш жараёни билан танишдилар ва кўмир 0-50 мм, 50-300 мм фракцияларга бўлиниб, вагонларга ортилаётган ва юборилаётган “Жигаристон” темир йўл станциясида бўлишди.

Медиа-тур доирасида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

https://t.me/Uzbekkumir_uz/2546