“O‘zbekko‘mir”: texnika parki yangilanishda davom etmoqda

Жамиятнинг “Автомобиль технологик транспорти” филиалига Германия давлатидан яна учта Liebherr русумли замонавий бульдозерлар келтирилди. Айни кунларда ушбу техника воситалари жадал суръатда йиғилмоқда. Бу ҳақда филиал кадрлар бўлими бошлиғи Қутлуғ Тешабоев хабар қилди.

Хостинг картинок yapx.ru

Янги бульдозерлар машинистлигига меҳнат стажи 5 йилдан кам бўлмаган 12 нафар энг тажрибали ва малакали ходимлар танлаб олинмоқда. Х.Юлдашматов, Д.Жумабаев, С.Аҳмедов, А.Мадалиев, А.Тоиров, Х.Бойназаров, М.Ховмудов, Ш.Тургунов, Б.Хожикулов, М.Хакимжонов, А Имонбердиев ва Б.Тошкараевлар шулар жумласидандир.

Машинистларга янги техникадан оқилона фойдаланиш бўйича саф бошлиғи А.Умрзоков, автобаза бошлиғи Б.Махатов, ўқув маркази бошлиғи, ёш ва иқтидорли мутахассис Д.Қосимовлар йўриқномалар бермоқда.

Маълумот учун, бундан сал аввал филиалга иккита Liebnerr бульдозерлари келтириб, йиғилган эди. Айни кунларда ушбу техника воситалари кўмир кони ички ағдармасида муваффақиятли ишлатилмоқда. 2019 йилнинг ёз ойида Белорусь Республикасидан келтирилган “Бел”АЗ” автосамоcваллари ҳисобига кон очиш ишларида автотранспорт воситаларининг улуши кескин ошган эди.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати