Пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат

Халқ орасида Хаст имом номи билан машҳур бўлган Ҳазрати Имом мажмуаси пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги энг асосий диққатга сазовор жойлардан биридир. Мажмуа Тошкент имоми, олим, Қуръон ва ҳадис билимдони, Тошкентда исломнинг илк тарғиботчиларидан бири, шоир ва ҳунарманд Ҳазрати Имом (унинг тўлиқ исми Абу Бакир ибн Исмоил Ал-Қаффол Аш-Шоший) қабри атрофида бунёд этилган.

Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти бир гуруҳ ходимлари учун 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрига уюштирилган навбатдаги саёҳат ана шу мумтоз мажмуа зиёратидан бошланди. Бирлашган касаба уюшмаси кўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган ва корхона жамоат ишларида фаол иштирок этган 41 нафар ишчи-ходим қамраб олинган саёҳатга «Автомобиль-технологик транспорти» филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Раҳматхон Ахматалиев бошчилик қилди.

Тарихий манбаларга кўра, Қаффол Шоший қулфлар ва калитлар тайёрлаш бўйича уста ҳам бўлган, шу сабабли “Қаффол” (қулфчи) лақабини олган, 72 тилни билган ва Тавротни араб тилига таржима қилган. У ҳижрий 976-йилда 73 ёшида вафот топади ва шу кунгача бутун дунёда мусулмонлар томонидан ҳурмат қилинадиган мақбарада дафн этилади.

Ушбу мажмуада таркибидаги “Қаффол Шоший” мақбараси, “Бароқхон” мадрасаси ва “Мўйи Муборак” мадрасаси 16-асрда, “Номозгоҳ” масжиди 18 асрда ва “Тилла Шайх” жоме масжиди 20-асрда барпо этилган.

“Ҳазрат Имом” жоме масжиди ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги маъмурий биноси 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва лойиҳаси билан барпо этилди. Мажмуада 30 000 қўлёзма фондига эга катта кутубхона мавжуд.

Шу куни саёҳатчилар «Оқ мачит» мажмуаси, «Ғалаба», Наврўз боғларида бўлдилар. «Тошкент − Сити»га ташриф, бир сўз билан айтганда, мустақиллик йиллари пойтахтимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини ўз кўзлари билан кўриб, бош кентимизнинг бугунги кўрку таровати, жозибасию салобати, салоҳиятидан бир олам завқ олиб қайтдилар.

Қутлуғ Тешабоев,
«Ўзбеккўмир» АЖ АТТ ходимлар бўлими бошлиғи

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru