Respublikamiz aholisiga ko‘mir va ko‘mir mahsuloti yetkazib berish bo‘yicha noyabr oyi rejasi ortig‘i bilan bajarilmoqda

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, иқтисодиёт тармоқлари ва
ижтимоий соҳа объектларининг шу даврда барқарор ишлашини комплекс
таъминлаш, шунингдек, аҳолига кўмир маҳсулотни ўз вақтида етказиб
бериш масаласи долзарб вазифалардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти
тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор
ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019
йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли ги қарори мамлакатимизда кўмир қазиб
олувчи ва истеъмолчиларга етказиш билан шуғулланувчи асосий корхона
бўлган «Ўзбеккўмир» АЖ зиммасига ҳам маъсулиятли вазифа юклайди.

Жамиятда бугунги кунда кўмир қазиб олиш ва тайёр маҳсулотни
истеъмолчиларга пешма-пеш етказиб бериш юзасидан чора-тадбирлар
режаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур тадбир изчил амалга оширилмоқда.

Жорий йилда ижтимоий соҳа объектлари учун 405,5 минг тонна кўмир
ва кўмир маҳсулоти етказиб бериш режалаштирилган. Ушбу режа 1 ноябрь
ҳолатига 405,0 минг тонна этиб, 100 фоиз бажарилди.

Айни кунларда асосий эътибор республикамиз аҳолисини кўмир ва
кўмир маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилмоқда. Ушбу тадбирга 1
ноябрдан оммавий равишда киришилди, яъни ноябрь ойида аҳолига 120,8
минг тонна маҳсулот етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, 29 ноябрь
ҳолатига бу кўрсаткич 132,7 минг тонна ёки 109 фоизни ташкил этди.

Маҳсулот сифати бўйича: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун
ГОСТ 82968-89 талабларига мувофиқ 2БР 0-200(300) маркали, кулчанлиги
25, намлиги даражаси ўртача 30 фоиздан ошмаган, 0-300 мм ҳажмдаги кўмир
етказиб берилмоқда.

Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳолига мўлжалланган кўмир
маҳсулоти республикамиздаги мавжуд кўмир омборларига Ўзбекистон
Республикаси давлат стандарти тасдиқлаган маъмурий ҳужжатлар асосида
жамият синов лабораториясида сифат назоратидан ўтказилган ҳолда
юборилмоқда.

Таъкидлаш керак, аҳоли кўмирнинг сифати масаласида юқоридаги
мезонларни эмас, аксинча маҳсулотнинг ташқи кўриниши, яъни
донадорлигини назарда тутади. Кўмир мураккаб геологик шароитда очиқ ва
ёпиқ усулда қазиб олинади ва истеъмолчига етиб боргунча бир неча юклаш-
тушириш жараёнидан ўтади ва ушбу жараёнда маҳсулотнинг маълум қисми
кукун ҳолатига келиши табиий. Бироқ, кўмир қандай кўринишда бўлмасин
(кукун ё донадор ҳолатида) унинг ёнувчанлиги ва иссиқлик бериш даражаси
сақланиб қолади.

Кўмир нарҳлари бўйича: Молия вазирлиги томонидан 1 (бир) тонна
кўмир нарҳи 300 300 сўм миқдорида тасдиқланган бўлиб, аҳоли ва бюджет
ташкилотларига ана шу имтиёзли нарҳларда етказиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: “Ўзбеккўмир” АЖ кўмир қазиб олади ва юклаб
юборади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли
“Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси кўмир ва кўмир маҳсулотларини
республикамиздаги олтита бирлашган ёқилғи омбор хўжаликларининг 90 дан ортиқ кўмир тарқатиш омборхоналари орқали аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилади.

“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати