“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Истиқлол кўчаси, 100250, 1 – уйда жойлашган “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти 2019 йил 9 октябрь соат 15:00 да жамият мажлислар залида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана:
— акциядорларни хабардор қилиш учун — 07.09.2019 йил;
-акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун -03.10.2019 йил.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар:
1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
3. Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
4. Талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрига ўтказишни ва кейинчалик акциядор мазкур дивидендни тўлаб бериш бўйича мурожаат этса унга дивиденд ушбу маблағлардан тўланишини тасдиқлаш.
5. Жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.
7. “Ўзбеккўмир” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши, “Ўзбеккўмир” АЖ кузатув кенгаши, “Ўзбеккўмир” АЖ бошқаруви, “Ўзбеккўмир” АЖ тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга доир ахборотлар билан жамият биносида танишишлари мумкин.

Жамиятнинг электрон почта манзили:
e-mail info@coal.uz,
веб сайти: www.uzbekcoal.uz.
Телефон: 150 39 80, 150 38 80 faks (+998 71) 150 39 89

Акциядорлар ва уларнинг вакиллари 2018 йил 9 октябрь соат 14:00дан бошлаб рўйхатдан ўтказилади. Акциядорлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, акциядор вакилидан қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлишлари сўралади.

Жамият Кузатув кенгаши