«ТЎҚҚИЗИНЧИ ШАХТА»ДА

“Ўзбеккўмир” АЖ “Ер ости ишлари” филиали жамоаси карантин шароитида ҳам кўмир қазиб олиш бўйича кунлик ва ойлик режа-топшириқларни ортиғи билан адо этмоқдалар.

Ангрен кўмир саноати ҳудудидан қазиб олинаётган кўмир Ангрен ва Янги Ангрен иссиқлик электростанциялари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилмоқда.

Ер ости усулида кўмир қазиб олиш кони (собиқ 9-шахта) тўнғич кўмир шахталаридан саналади. Жаҳонгир Муталипов раҳбарлигидаги кон жамоаси суткасига 60 тонна кўмир қазиб олишни режалаштирган. Амалда бу кўрсаткич ўртача 65-70 тоннани ташкил этмоқда.

Мазкур кон саксон йиллик шонли тарихга эга. Ўз вақтида бу ердан йилига 300 минг тоннагача “қора олтин” қазиб олинган. Ғайрат-шижоатли Ангрен шахтёрлари орасидан Турғун Ҳасанов, Хўжа Алиқулов сингари меҳнат қаҳрамонлари етишиб чиққан. Янги авлод кончилари ҳам кончи оталар анъаналарини изчил давом эттиришмоқда. Шерзод Кўканов ана шундай кончилардан бири.

Шерзод 1988 йилда Ангрен шаҳрида туғилган. Ангрен компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ўқиб юрган пайтида уларни айнан шу шахтага амалиётга жўнатишган эди. Амалиётда Шерзод ўзини кўрсатди ва ўқишни тугатгач шу ерга ишга қабул қилинди. Мана, ўн уч йилдирки, кончилар сафида.

Кончилар ҳар бир сменада унумли ишлаши учун коннинг шахта транспорти бўлими ходимлари, шунингдек, шахтани тиклаш, электр цехлари ва бошқа қатор бўлинмалар ишчилари тиним билмайди. Шахтани тиклаш бўлими бригада бошлиғи Холмурод ака Тошев ва унинг жамоасидаги тажрибали уста Ҳамрали Жамалуддинов ҳамда уларнинг шогирдлари маҳорати туфайли тоғ-кон ускуналари бир маромда ишлаб турибди.

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru

Хостинг картинок yapx.ru