Журналистлар ва блогерлар учун Жиззах вилоятига пресс-тур ташкил этилмоқда

Бугун, 23 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акицядорлик жамияти Республика Энергетика вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилоятига пресс-тур ташкил этилмоқда.

Бу йил қиш барвақт бошланиб, кунлар бирданига совуб кетиши аҳолининг электр энергияси, табиий газ ва кўмир маҳсулотига бўлган талабини ҳам кескин ошириб юборди. Ана шуни ҳисобга олиб, ҳукумат томонидан мутасадди вазирлик ва давлат ташкилотлари зимммасига энергия тақчиллигини бартараф этиш юзасидан қўшимча вазифалар юклатилган эди.

Ўтган қисқа вақт давомида республикамизнинг қатор вилоятларида энергия тақчиллиги бўйича юзага келган муаммолар тўла бартараф этилди. Хусусан, республика аҳолисига тасдиқланган режадан ташқари қўшимча 149 минг тонна кўмир етказиб берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилаётган пресс-турда журналистлар бу борада амалга оширилаётган ишлар билан Жиззах вилояти мисолида таништирилмоқда.